ОЛТИНЧИ БЎЛИМ
Бу бўлимда Афлотун фозиллар шаҳрида ҳоким
-
лар ва ҳокимият дуруст табиий тартибга келти
-
рилган бўлишини, бундай тартиб бўлмаган шаҳар
яхши ҳисобланмаслигини тушунтиради. Ҳокимлар
ўртасида табиий тартибни ўрната олмаган қонун
чиқарувчи кўп ўтмай масхара бўлади ва ниҳоят,
51
унинг ишлари тушунарсиз бўлиб, чиқарган қонуни
ҳамда у билан бирга шаҳарнинг ўзи ҳам инқирозга
юз тутиши мумкин.
Афлотун агар шаҳар аҳолиси маърифатсиз,
тажрибасиз одамлар ва болалардан иборат бўлса,
у ҳолда улар соҳиби қонун ўрнатган тартиб ва
бошқарув усулини яхши қабул қилмайдилар деб
ҳисоблайди. У қонуннинг тартибқоидаларини қа
-
бул қилишнинг шартшароитлари ҳақида гапириб,
шаҳар икки ҳолда: ё у қадимий бўлгани учун ёки
янги бўлганидан аҳоли билан гавжум бўлмаслиги
-
ни кўрсатиб ўтади. Агар у қадимий бўлса, у ҳолда
қонун чиқарувчи раҳбарнинг иши осонлашади,
чунки бу шаҳарда аҳоли ахлоқи ва аҳволига таъсир
ўтказувчи ҳамда кейинги қонунларга муқаддима
бўладиган аввалги қонунлар кучини йўқотмаган
бўладилар, агарда у янги бўлса, у ҳолда соҳиби
қонуннинг иши анча қийинлашади, чунки у одам
-
лар орасидан қонунларни қабул қилишга табиатан
тайёр бўлган одамларни танлаб олиши керак бўла
-
ди, шунда соҳиби қонун улар билан ҳамкорликда
ишлай олади, кўнгилларида қонунга ҳурмат уйғота
олади ва ёрдамга жалб эта олади.
Агарда ушбу шаҳар қонунлари билан бошқа
шаҳар фуқароси танишиб, шу шаҳар аҳолисига
ватандош бўлганлари учун уларга эргашсалар, у
ҳолда бу шаҳарга мансуб қонунлар бошқа шаҳар
-
ларга ҳам тааллуқли бўлади. Қонунларни жорий
этиш учун ҳаёт тажрибасига эга ва хуш хулқли
одамларни жалб этиш керак, аммо асло бу ишга
гўл ва жоҳил одамларни қўшмаслик даркор. Агар
-
да соҳиби қонун тасодифан уларга рўбарў бўлиб
қолса, уларни тартибга солиш учун ниманидир
уларнинг табиатига мос равишда ўзгартириб тар
-
тибга солиши ва қонунларини тан олдириб, ўша
қонунларга бўйсуниб яшай олишларига ишонтира
52
олиши керак. Биз аввал эслатиб ўтган бу фикрни
Афлотун ҳам Крит ва бошқа шаҳарларнинг аҳоли
-
си ҳақидаги мисолларда таъкидлаб ўтади.
Афлотун янги қурилаётган шаҳар қандай аҳвол
-
да бўлиши, унда одамлар қандай жойлашиши,
ҳаёт кечириш учун зарур маҳсулотлар қандай
тақсимланиши, аҳоли нимага муҳтож бўлиши
мумкинлиги, ёшларига қараб вазифалар қандай
бўлиши ҳақида гапиради.
Оқсоқоллар амалга оширадиган ва камолотга
етказадиган ишлар ёшлар учун тўғри келмайди.
Файласуф буни ишончли равишда исботлайди.
Афлотун одамлар орасида тартиб ўрнатил
-
гандан сўнг уруш бўлиб қолишини ҳисобга олиб,
ҳарбий қўмондонларни ва бошқа раҳбарларни та
йинлаш керак деб таъкидлайди. Кейин у тартибот
ғоясига тааллуқли бошқа бир фикрни эслатади.
Эҳтимол, бутунлай тўғри тартибни дарҳол ўрна
-
тиб бўлмас, дейди у. Агар баъзи фаол бўлмаган ва
ишини унча яхши билмайдиган ҳокимлар (ишдан)
четлатилганда, ундан фаолроқ ва устароқ бошқа
бири топилса, у ҳолда иккинчиси фақат оқкўнгил
-
лик ва ҳақгўйлик билан олий мақсадга етиш учун
тартиб ўрнатади.
Афлотун кенгашлар ўтказилаётганда вазирлар,
савдогарлар ва мансабдорларнинг бажараётган
ишларига, уларнинг ўзаро муносабатларига –
аҳил ёки ноаҳил эканликларига катта эътибор
бериш зарурлигини ва шу билан бирга,соҳиби
қонунлар ва шаҳар аҳолиси томонидан уларнинг
фазилатларини эътироф қилиб рағбатлантириш
кераклигини таъкидлайди. Афлотун раҳбарлар
учун зарур бўлган турли фазилатларни тушун
-
тиради. Энг биринчи фазилат – оқкўнгиллик,
иккинчиси меҳршафқат, учинчиси – келажаги
порлоқ бўлиши, тўртинчиси – обрўэътибор қозон
-
53
ганлигида. Йўлбошчиларга келсак, уларнинг барча
фазилатлари фойдали бўлиб, бойлик – неъматларга
тааллуқли, уларнинг ўртасидаги тартиб бойликлари
миқдори асосида бўлиши зарур. Бу тартибларнинг
ҳаммасига риоя қилиш керак. Афлотун фазилатини
қабоҳатга алмаштирган, танбал ва ўжар одамларга
қарши ҳокимлар курашсаларгина маъқул тартиб
бўлиши мумкинлигини тушунтиради. Агар уларнинг
фазилат ва қабоҳатларини таҳқиқчи ҳисобга олиб,
тартибга келтирмаса, қонун бузилиши мумкин.
Афлотун шаҳарда тартиб ўрнатиш бўйича қи
-
зиқ бир ғояни эслатиб ўтади. Бу – дўстликни пайдо
қилувчи тенгликка тааллуқли бўлиб, уларнинг ик
-
каласи ҳам тартиб ўрнатишда катта таъсир кучига
эга. Қуллар ва бадарға қилинган одамлар билан
эркин бўлиб туғилган ва фазилатли одамлар тенг
даражада фозил бўладилар деб тушуниш хатодир.
Тенглик уларнинг ҳар бирига ато этилган, ўзи му
-
носиб бўлган мавқеъдир. Бу тенгликдан муҳаббат
ва дўстлик туғилади...
У харажат қилишда хотамтойлик ва зиқналик
ҳақида сўз юритади. Агар яшаш учун бериладиган
маблағ одамларнинг харажатига тўғри келмаса,
турли номақбулчиликлар рўй беради. Бу – бошқа
-
рилиши энг қийин бўлган ишдир. Кимдаким ўз
ихтиёрида бўлган мулкни фойда чиқариш учун
муомалага қўшмай, ўзи учун жамғарса, жуда
катта зарар келтиради. Ҳокимлар бундай одам
-
ларни назорат қилишлари (мулкни ишлатмай
жамғаришларини) манъ этишлари ва бойликни
совуришларига йўл қўймасликлари керак. Афло
-
тун бу фикрни батафсил изоҳлайди ва ўзларидаги
маблағларидан ортиқча сарфлайдиганларнинг
иллатлари ҳақидаги масалани тушунтиради, чун
-
ки худди ўша одамларнинг сарф ва маблағлари
шаҳарда ғоят катта кулфат ва зарар келтиради.
54
Афлотун қўриқловчилар ва соқчилар ҳақида
эслатади. Улар икки хил бўладилар. Биринчиси,
шаҳар қўриқлайдиганлар. Уларга тунги соқчилар
ва мунтазам қўшин аскарлари киради. Бошқаси
эса қонунлар ва салтанатни қўриқловчилардир.
Булар ҳукмронлар, воизлар, раҳбарлар ва мансаб
-
дорлардир. Афлотун бундай давлат тузилишини
денгизда сузиб бораётган кемага ўхшатади. У
яна чопарлик алоқаларининг, давлат ишларида
ҳушёрлик, танбалликдан воз кечиш ва қўриқчилар
сақлашнинг фойдалари ҳақида эслатади.
Афлотуннинг фикрича, мансабдорларни тўғри
тайинлаш улкан фойда келтиради. Шу билан бир
-
га, у халқ ичида юриб, гап терадиган жосуслар ва
айғоқчилар хусусида тўхталиб ўтади. Сўнгра у эр
-
какларнинг моҳиятларига тўхталади. Бу масалани
таҳлил қилиш фойдадан холи эмас. Чунки бу ма
-
сала қонун чиқарувчи ва ҳокимларнинг ишларига
яқин ишларни амалга ошириш учун эркакларни
танлаш муаммосига тааллуқлидир.
Афлотун етарли миқдорда бўлиши керак бўлган
табиий идоралар тўғрисида батафсил гапиради.
Юзлик юзликка, ўнлик ўнликка, бирлик бирликка
ўз ўрни, ҳолати ва вазияти жиҳатидан тўғри кели
-
ши зарур. У яна дастёрлик масаласига тўхталиб,
шаҳар аҳолиси учун энг муҳим нарсалардан бири
дастёрларга эҳтиёж эканлигини тушунтиради.
Дастёрлик икки хил бўлади. Биринчи хилига эр
-
как ва аёл қуллар киради. Иккинчисига – тинчлик
даврида ва уруш пайтларида ҳам шаҳар аҳли
муҳтож бўладиган ҳайвонлардир. Шаҳарни идора
этишда ва қонунлар тузишда қонун чиқарувчилар
ва ҳокимлар шуни ҳисобга олишлари керак.
Афлотун сув масаласига ҳам эътибор беради,
чунки шаҳар аҳолиси учун сув манбаларини тар
-
тибга солмай туриб ҳаёт кечириш мумкин эмас.
55
Қонун чиқарувчилар ва ҳокимлар сув муаммо
-
сига, дарёларнинг ўзанига катта эътибор бериш
лари зарур. Бир ерда сув кўп бўлиб, бировлар
сув билан таъминланиб, бошқалар сувга муҳтож
бўлмасликлари учун бу муаммога адолат билан ён
-
дашмоқ керак. У экинзорларни суғориш ва керак
бўлса, муҳтожлар учун жамоат қудуқларини қа
-
зиш бўйича қўшимча тадбирлар амалга ошириш
зарурлигини эслатиб ўтади. Бу шаҳарларда ҳаёт
кечиришнинг энг муҳим омилидир. Афлотун қо
-
нун чиқарувчилар ва ҳокимлар сув иншоотларига
алоҳида эътибор билан қарашлари зарурлигини
кўп марта таъкидлайди. Сўнгра Афлотун бошқа
бир фикр – одамлар дастуриламал деб билишлари
керак бўлган, шаҳар учун зарур нарсалар – закот,
хирож, жизиа каби солиқларни солиш тартиблари
ҳақидаги фикр тўғрисида гапиради. Солиқлар ҳар
хил бўладилар ва улар қонун чиқарувчи бош қоти
-
риши керак бўлган нарсалар қаторига кирадилар.
Қонун чиқарувчининг ҳаёт тарзи шаҳар аҳоли
-
сининг ҳаёт тарзи ва уларнинг қонунларига зид
бўлмаслиги ксрак.
Афлотун жиноятлар ва жазолар ҳақида гапиради.
Жиноятлар икки хил бўлади. Улардан биринчиси
қонунга бўйсунмаслик, бошқаси эса қонун маъқул
кўрмаган ишларни қилишдир. Агар жиноят фуқаро
томонидан қилинган бўлса, у ҳолда ҳоким қонун
томонидан кўзда тутилган жазони қўллайди. Энг
катта жиноят – раҳбар шахс томонидан қилинган
жиноятдир. Бундан ҳолатда бошқа ҳокимлар уни
тарбиялаш ва таъсир ўтказиш чораларини кўриш
лари керак. Агар бунга эътибор берилмаса, бундай
жиноятлар шаҳар иллатларининг кўпайишига ва
шаҳарнинг инқирозига сабаб бўлади.
Афлотун юқорида айтиб ўтилган, аммо олдин
-
гидай умуман фаровонликин эмас, балки шахсан
56
ўзига фаровонлик тилайдиган шаҳар аҳолисининг
ҳаёт кечиришлари учун зарур бўлган маблағлар
тўғрисида эслатиб ўтади.
Афлотун мусиқа санъатларига алоқадор бўл
-
ган ҳокимлар ва мансабдорлар қандай ишлар
қилишлари кераклигини эслатиб ўтади, чунки бу
санъатлар фақат керак бўлиб қолгандагина эмас,
балки ҳамма вақт ҳам зарурдирлар. Унинг фикри
-
ча, бу санъатлар икки хил бўладилар: баъзилари
кураш ва ҳарбий ишларга ундайди, бошқалари
эса осойишта ҳаёт ва қувончга даъват этадилар.
Қонун чиқарувчи ва ҳокимлар бу санъатларни
тартибга солиб, қонунлар воситасида одамларни
санъатлар (ҳунарлар) билан шуғулланишга рағбат
-
лантиришлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |