ТЎҚҚИЗИНЧИ БЎЛИМ
Бунда Афлотун қонунларнинг асосий қоидала
-
ри ва соҳиби қонун бу ишнинг ҳеч бир томонига
бефарқ қарамаслиги, уларга риоя қилинишига
ғамхўрлик қилиши зарурлиги ҳақида гапиради.
Кейин Афлотун қонунни ва унинг асосий
қисмини такомиллаштириш лозимлигини айтиб
ўтади. Ушбу шаҳар аҳолисининг энг яхши қонун
-
ларга янада сидқидилдан бўйсунишлари учун ўз
руҳларини тарбиялашлари зарурлигини таъкид
-
лайди, чунки эркин бўлиб туғилган (одам) уларга
(қонунларга) ихтиёрий равишда, қул эса буюрил
-
гандагина бўйсунади. Яхши фазилатларга эга
бўлган шаҳар аҳолиси энг бахтиёр одам бўлишлари
ҳамда қонунларга ихтиёрий бўйсунишларини таъ
-
минлаш учун қонунларни такомиллаштириш ва
улардаги қоидаларни мустаҳкамлашга ғамхўрлик
қилишлари керак. Афлотун муқаддас уйлар ва ин
-
шоотларни зиёрат қилиш ҳамда дўстлик энг олий
фазилатлардан бири эканлиги ҳақида мисоллар
келтиради. Ибодат қилинадиган уйларни эъзозла
-
майдиган жоҳил одамларга қандай муносабатда
бўлиш зарурлиги ҳақида эслатади.
Афлотун отаоналар ва ҳокимларни менсимай
-
диганларни жиноятчилардай жазолаш зарур деб
ҳисоблайди. Ҳокимият вакиллари бундай ишларни
ўз зиммаларига олиб, жиноятчиларни уларнинг
жиноятларига қараб таёқ билан уриб, жарима
солиб, қатл этиб жазолашлари керак деб ҳисоб
лайди. Агар (жиноятчи) жазога норози бўлса ва
65
унинг ижро этилишига қаршилик қилса, бу билан
қонунларга ташқи душманга қараганда кўпроқ
зарар келтиради деб эслатиб ўтади.
Кейин мерос масаласи кўриб чиқилади. Агар
шаҳарда катта авлодга мансуб, фойдали ишлар
билан машғул бўлган бирор покдоман шахс бўлса,
унинг иши давом эттирилиши зарур, бирор амал
соҳиби вафот этса, унинг ўрнига бошқа бир одам
ўтириши керак. Афлотун жазолар ва пул жарима
-
лари масаласини қисқача баён қилади. Ўғрилик
ҳақида мисол келтиради. Агар ўғри ўғирлаганини
икки баравар кўп қилиб қайтариб берса ва тавба
қилса, у ҳолда жазо қамоққа солишдан бошқа бир
енгилроқ жазога алмаштирилади ёки жазо бекор
қилиниши даркор. Афлотун агар одамлар олий фа
-
зилатларга эга бўлсалар, у ҳолда улар қонунларга
ҳеч муҳтож эмаслар ва жуда бахтиёрлар деб ту
-
шунтиради. У шаҳар аҳолиси қадимги қонунлар
-
дан баъзи бир ўгитларни топишлари ҳақида эсла
-
тади. Бу ўгитлар соҳиби қонунларга камданкам
эҳтиёж туғдиргани ҳолда, уларга ахлоқни тузатиш
борасида анчагина фойда келтирадилар. Афлотун
яна шеъриятда акс этган ёзилмаган урфодатлар
ва умумий қонунлар ҳақида ҳам эслатиб ўтади.
Афлотун хоҳлаб ва билиб туриб қилинган
ёвузлик ҳамда одат бўлиб қолган ва тушунмай
қилинган ёвузлик, қонунлар нуқтаи назаридан
бир хилда ёмон, улар шаҳар ишларига ҳам зарар
келтиради ва бузади деб ҳисоблайди. Афлотун
(ёвузлик қилингани учун) бериладиган жазолар
ҳақида гапиради, сўнгра у шаҳар аҳолисининг
бирбирига билиб туриб ёки ногаҳон, билмай ту
-
риб келтирадиган зарарлари ҳақида гапиради.
У ўзларида маълум бўлган (давлатни, шаҳарни)
бошқариш шакллари, адолат ва олижаноблик ва
шуларга ўхшаш бошқа фазилатлар, уларнинг би
-
66
либ туриб ёхуд билмай амалга оширилиши ҳақида
эслатади.
Афлотун ниҳоятда фойдали бўлган бир фикрни
тушунтиришга ннтилади, бу – адолатнинг гўзал
-
лигидир. Адолатнинг амалга оширилиши ва бу
борадаги барча қилинадиган ишлар гўзалми ёки
йўқми? Афлотун ўч олиш ва жиноятчини жазо
-
лашда адолатнинг моҳиятини таҳлил қилади. Агар
қатл этиш, уриш, жарима солиш каби хаттиҳара
-
катларнинг ўзи айрим олинса, улар умуман гўзал
эмас. Афлотун бунга мисол келтириб айтадики,
ибодат қилинадиган уйлардан бирига ўғриликка
тушган одам ё урилади ёки қатл этилади.
Афлотун қуйидагиларни тушунтиришни ўзига
мақсад қилиб қўяди: қонунлар туфайли тарбия
топадиган, улардан бошқа ҳеч нарсани билмай
-
диган, фақат қонун йўриқларини бажариб, унга
хилоф иш қилмайдиган, таҳсинга лойиқ одам
борми ёки йўқми? Бу борада у одамлар орасида
сақланиб келаётган улкан қарамақаршиликлар
борлигини айтиб ўтади. Кейин у идрок қилиб,
билиб туриб эмас, билмасдан жиноят қилган
шахсни жазолаш керакмийўқми деган масала
ҳақида гапиради, чунки у одам бари бир қачон
-
дир эртамикеч жазосини оладику! Агар одам
фаҳм ва фаросат қувватига эга бўлса, иллатлар
келтирадиган ишлардан ўзини тияди, агарда у ўз
инсоний руҳиятини менсимаса, у ҳолда табиатан
иллатли бўлган ишларни қилишгача боради, эрта
ё кеч у ўз қилмишларининг жазосини тортади.
Сўнгра Афлотун жазолар ҳақида гапиради ва ўз
замонасида маълум бўлган жиноятларга кўра жа
-
золарни даражаларга бўлиб чиқади.
«Муаллими соний» ўзигача етиб келган китоб
бўйича ушбу мавзуни ёритди. Бу китобни диққат
билан ўрганиб, фикр юритганимиздан сўнг биз
67
ҳаким (Афлотун) ёзилмаган қонунларнинг маъно
-
сини тушунтириб беришни ўзига мақсад қилиб
қўйган деб хулоса чиқардик. Китобда билдирилган
фикрлардан гўзал ва нозик маънолар, қимматбаҳо
ғоялар дурдонасини топдик, бу маънолар ва ғоялар
икки маротаба фойдали бўлдилар, чунки у (Афлотун)
ўз олдига қўйган мақсад бизнинг ҳам мақсадимиз
бўлиб чиқди. Бу китобдан қўлёзмаларнинг биз тай
-
ёрламаган бўлимлари тушиб қолди. Бу китобнинг
бўлимлар сони (ҳар хил нусхаларда –
тарж.
) ҳар
хил. Бировлар ўнта (бўлим) бор деса, бошқалар ўн
тўртта деб тасдиқлайдилар. Қўлимизда фақат баён
қилиб ўтилган бўлимларгина бор.
68
Do'stlaringiz bilan baham: |