ИККИНЧИ БЎЛИМ
Афлотун инсон табиий хислатларга эга – булар
ундаги хулқатвор ва хаттиҳаракатларга сабаб
бўладилар деб тушунтиради. Соҳиби қонун бу
хислатларни назарда тутиши, уларни тузатиши,
шу хислатларни тузатувчи қонунлар чиқариши
керак, чунки бу билан соҳиби қонун фуқаронинг
хулқатворини ҳам тузатади...
29
Роҳатланиш, дард чекиш ва қайғуриш асосий
табиий хислатлар ҳисобланадилар, улар туфайли
фазилатлар ва иллатлар ўзлаштирилади. Ва ниҳо
-
ят, балоғат ва билимларга, яъни ривожланишга
тарбия ва машқ орқали эришилади. Соҳиби қо
-
нун одамларга ўзларини тийиброқ туришларини
буюрган бўлса ҳам одамлар байрамларда ва ором
олганларида роҳатланадилар, чунки одамда роҳат
-
ланишга табиий мойиллик бор. Бундай роҳатла
-
ниш туйғуларини худо таоло ато этган. Мусиқага
бўлган мойиллик ҳам шундай: табиий майл туфай
-
ли, мусиқадан хабардорлик натижасида роҳатла
-
ниш пайдо бўлади. Афлотун юнонларда машҳур
бўлган оммавий рақслар ва сурнай наволарини
мисол қилиб кўрсатади. У ҳар бирини айрим
ҳолда, гўзаллик нимаю, хунуклик, бемаънилик
нималигини тушунтиради. Гўзаллик – бу турли му
-
сиқалар, яхши хулқатворга тўғри келадиган, ма
-
салан, сахийлик ва жасурлик каби яхши, ижобий
хислатлар – одамлар эришишга ҳавас қиладиган
нарсалардир. Хунуклик – бемаънилик эса ёмон
хислатларга ундайди. Афлотун Миср эҳромларида
мавжуд бўлган куй ва тасвирларни мисол қилиб
кўрсатади, бу эҳромларда қатъий қонун ўрнатил
-
ган бўлиб, улар илоҳий деб эълон қилинган.
Афлотун хурсандчиликни хотиржам ва со
-
вуққон қабул қилувчи катта одамларга нисбатан
ўсмирлар роҳатланишдан олган қувончни анчаги
-
на кучлироқ ҳис этишларини тушунтиради.
Чинакам қонун ўрнатувчи янги қонун қабул
қилаётганида унинг мамлакатдаги барча табақа
-
лар ва авлодларга, барча вилоятларнинг аҳолисига
бахтсаодат, шодхуррамлик келтиршини ҳисобга
олади. Қонунда одамларнинг барча хислатларидан
фарқ қилувчи туғма хислатлари ҳам ҳисобга оли
-
ниши керак. Халқларни бирмабир мағлуб этишга
30
қаратилган қонун қабул қилувчи раҳбарлар маъ
-
рифатли соҳиби қонунлар қаторига кирмайдилар.
Билимдон қонун ўрнатувчи, масалан, созанданинг
хислатларини ҳам ҳисобга олади ва у чиқарган
қонун созанданинг туғма фазилатларини ҳам
юзага чиқартиради. Демак, қонун турлитуман
феълатвордаги, турлитуман хислатли одамлар
хайрихоҳлик билан кутиб олишига арзийдиган
бўлиши зарур. Идрокли ва тажрибали одамни
бўйсундирувчи қонунни жорий этиш, оломон ва
тажрибасиз одамларни олимларга тенглаштириб,
бўйсундирувчи қонунни жорий этишдан кўра
маъқулроқ ва афзалроқдир. Буни катта ёшда
-
ги, тажрибали ва матонатли одамлар даврасида
қўшиқ айтувчи хонандага ўхшатса бўлади. (Бу
одамлар қонунни тўғри тушунувчилар билан қи
-
ёсланаётганга ўхшайди.)
Соҳиби қонун ҳам, унинг кўрсатмаларини ба
-
жарувчилар ҳам халқнинг жуда кўп, турлитуман
ишларини назорат қилиб туришлари зарур, токи
ҳеч бир иш уларнинг назаридан четда қолмасин.
Агар улар бунга бефарқ қарасалар, у ҳолда таъсир
-
лари бўлган барча соҳалардан уларни четлатиш
керак, агар улар бирор нарсага кўп марта эътибор
бермаган бўлсалар, унда уларнинг синчковлиги
номнишонсиз йўқ бўлиб кетади, бу уларга одат
бўлиб қолади ва ўз эътиборсизликлари натижаси
-
да меъёрни билмай қоладилар, улар ўзларига эр
-
гашиб, таълим оладиган болалар ва ўсмирларнинг
ишларидан бехабар қоладилар. Агар ёшлар маи
-
шатга ўрганиб, қонунга зид равишда дилхушлик
қилиб ва роҳатланиб юрсалар, соҳиби қонунлар
уларни тузатишлари қийин, аммо роҳатланишла
-
рини қонунга бўйсундиришлари зарур, балоғатга
етган ёш йигитлар эса бу шартшароитларга
кўникишлари ва ундан фойдаланишлари керак.
31
Соҳиби қонуннинг ҳар бир гуруҳ одамларга му
-
рожаати тушунарли бўлиши зарур. Бунинг учун
қонун чиқарувчи одамларнинг идрок этиш имко
-
ниятларини ҳисобга олиши керак, токи одамлар
уни тушунсинлар. Чунки одамларга бирор нарса
-
ни тушуниш ва амалда қўллаш қийин бўлиши мум
-
кин. Тушунмовчилик бундай соҳиби қонундан воз
кечишга туртки ва ағдариб ташлашга сабаб бўлиб
қолиши мумкин. Шу муносабат билан Афлотун
бир билимдон ва меҳрли табиб шифобахш дори
тайёрлаб, бемор яхши кўрадиган овқатга қўшиб
берганини мисол қилиб кўрсатади.
Афлотун мутлақ эзгулик бўлмаган нисбий эзгу
-
ликни тушунтиради. Ўз сўзларининг тўғрилигини
исботлаш учун соғлиқ, чиройлилик, бойлик каби кўп
авлодлар томонидан хайрли деб ҳисобланган эзгу
-
ликлар эслатилган қадимий шеърни келтиради. У
буларнинг ҳаммаси эътиборли инсонлар учун эзгулик
эканлигини тушунтиради. Жоҳил ва адолатсизлик
учун эса эзгулик йўқ ва улар бахтга эриша олмайди
-
лар. Улар учун ҳатто ҳаёт ҳам бир кулфатдир.
Агарда яхшилик, эзгуликка оид қонун мавҳум
бўлса, соҳиби қонунлар ва уларнинг пандларини
ёзиб борувчилар ва шоирлар уларнинг сўзлари
-
даги хатоларни тушунтириш учун бунга жиддий
эътибор беришлари керак бўлади. Афлотун «ҳамма
эзгуликлар айни пайтда ёқимли», «нимаики чи
-
ройли ва эзгу бўлса, хайрли ва ёқимли», аммо «кўп
ёқимли нарсалар хайрли эмас» деган ибораларни
тушунтиради. Эзгулиги йўқ, фақат ёқимли нар
-
салар билан эса ақли калта одамлар роҳатланади
-
лар. Эзгулик, яхшилик, улардан ҳосилланадиган
натижани билувчи одамлар учун ёқимлидирлар,
билмайдиганлар учун эса ёқимсиздирлар. Айрим
бир оиланинг турмуш тарзи ҳақида ҳам шундай
дейиш мумкин.
32
Афлотун айтадики, бир одамга тааллуқли қоида
ҳамма одамлар учун шарт эмас, бир гуруҳ учун
яратилган қонунларга бошқа гуруҳдаги одамлар
-
нинг риоя қилишлари ҳам шарт эмас. У қуйидаги
мисолни келтиради: қарилик хусусиятларини на
-
зарда тутганда кекса ёшдаги одамлар учун рақс
тушиш ярашмайди. Агар бундай одам ўринсиз шу
ишни қилса, у кўзга хунук кўринади ва одамларга
хуш келмайди. Агар у бари бир шундай қилса ва
унинг ўзини бундай тутиши ярашса нима бўлади
(Форобий бу саволни Афлотуннинг фикрига қар
-
ши қўяётганга ўхшайди)? Афлотун бир чол ўзига
ярашмаса ҳам най чалиб, рақс тушгани воқеасини
мисол қилиб келтиради. Бу байрамда қатнашаёт
-
ган одамлар унга қўшилиб ўйнамайдилар, қувониб
шодхуррам бўлмай, бепарво томоша қиладилар.
Агар най чалиб, рақс тушишга эҳтиёж бўлмасаю,
бу иш қилинса, у ҳолда нохуш ва одобсизлик ҳи
-
собланади. Шундай қилиб, агар нимаики қилинса
ҳам вақт ва шароитга тўғри келмаса, келтирилган
мисоллардаги каби бу чиройли хаттиҳаракат ҳи
-
собланмайди.
Шунга ўхшаш, агар хаттиҳаракат заруратсиз
амалга оширилса, у нохуш ва таҳсинга сазовор
эмас. (Бунинг устига) томоша қилаётганларда,
айниқса, тажрибасиз одамларда у жирканиш туй
-
ғуларини уйғотади. Афлотун агар бирор нарсадан
роҳатланиш одамларга хуш ёқмаса, ўша нарса
уларнинг ҳожати, фитрати (табиати) ва одатига
тўғри келмайди деб тушунтиради. У жасур одам
-
лар, шунингдек, биронбир санъат соҳиби бўлган
одамларга доир мисоллар келтиради. Бир санъат
соҳиблари учун завқли бўлган нарса бошқа санъат
соҳиблари учун завқли бўлмаслиги мумкин.
Шунга ўхшаш, баъзиларга тўғри ва гўзал, адо
-
латли кўринган нарса бошқаларга ёмон кўриниши
33
мумкин. Сўнгра Афлотун ашъёлар ўзўзидан гўзал
ва хунук эмас, балки (бошқа ашъёларга) нисбатан
гўзал ва хунук бўлади деб қўшимча қилади. Агар
бу ҳақда санъаткорлардан сўралса, улар албатта
бу фикрни тасдиқлайдилар.
Афлотуннинг тушунтиришича, нарсанинг моҳия
-
ти номаълум бўлса, бу нарсани аниқлаш учун унинг
айрим қисмларини, уйғунлигини, тегиш ли жиҳати
-
ни ва зарурийлигини тартибга солиб бўлмайди.
Агар кимдир шусиз ҳам (у нарсани) аниқлаш
мумкин деб даъво қилса, янглишади.
Агар бирор одам ашёнинг моҳиятини билса
ҳам ўша нарсанинг яхши ва олий сифатларини
ёки ёмон ва бемаъни хислатларини билмаслиги
мумкин. Ашёнинг асл моҳиятини, унинг яхши ва
олий сифатларини, ёмон ва бемаъни хислатлари
-
ни билганларидагина бу ашё ҳақида мукаммал
билимга эга бўлишлари мумкин.
Қонунларни, ҳамма санъатлар (ҳунарлар) ва
фанларга оид билимларни ҳам шунга ўхшатиш
мумкин. Ҳоким шуларга ё яхши ёки ёмон муно
-
сабатда бўлиши учун ўша соҳаларнинг моҳиятини
билиши зарур. Ҳоким ҳар соҳанинг юқоридаги
уч жиҳатини яхши эгаллаши, улар ҳақидаги би
-
лимини камолотга етказиши, тўғри ва ҳаққоний
бошқаруви учун уларни билиши керак. Қонунни
яратувчи бу уч нарсани (яъни, моҳият, сифат ва
хислат) яхши билиб олган тақдирдагина ўша қо
-
нун энг яхши қонун бўлади. Агар ўша уч жиҳатни
тўғри тушунмаса, у қандай қилиб қонунлар ярати
-
ши мумкин? Бу фақат қонунларгагина эмас, балки
ҳар қандай илм ва санъатга ҳам тааллуқли. Афло
-
тун шеърларни мисол қилиб, уларнинг (умумий)
ўлчови, вазни, оҳанги ҳақида гапириб, буларнинг
ижодкорлари ҳамда бу санъатнинг ҳамма турла
-
ридан баҳраманд бўлган одамларни тилга олади.
34
Афлотун қонунлардаги ҳар бир кўрсатмадан
моҳиятига қараб фойдаланиш зарурлигини ту
-
шунтириш учун мисол сифатида яна рақс ва най
чалиш ҳақидаги гапини давом эттиради. Кимда
ким бирор нарсани талқин қилишда ва ундан фой
-
даланишда ҳақиқатга хилоф иш қилса, у одам энг
қаттиққўл, жоҳил ва бемаъни одам ҳисобланади,
ундай одамдан дарҳол воз кечиш керак.
Ўзларига маълум бўлган мусиқавий санъат
-
лардан тўғри фойдаланишга одатланган одамлар
таҳсинга сазовордирлар. Уларнинг маъносини
ўзгартириб, ўринсиз ва мавридсиз фойдаланувчи
-
лар ёмонланишга ва қораланишга лойиқдирлар,
чунки бу билан ғамкулфатга сабаб бўладилар.
Юнонларда қўшиқ санъати муҳим ўрин тутади,
шунинг учун соҳиби қонунлар унга алоҳида эъ
-
тибор беришлари даркор. Дарҳақиқат, қўшиқ
санъати жуда фойдали, айниқса, ўзининг руҳи
-
ятга таъсири ҳамда руҳиятга алоқадор бўлган
қонунларга таъсири билан ниҳоятда фойдалидир.
Ушбу бобда Афлотун бадан учун жуда зарур
бўлган жисмоний машқлар руҳ учун ҳам шундай
зарурдир, чунки баданни пок, соғлом этиш руҳни
ҳам пок, соғлом этади дейди.
Кейин Афлотун бошқа бир масалани тушунти
-
ришга ўтади. Шундай нарсалар борки, улардан
бир қонунда фойдаланишадию, бошқасида уни
жирканч ва ножўя, деб воз кечишади. У майхўр
-
лик ҳақидаги мисолларни келтиради. Юнонларда
бир гуруҳ одамлар май ичишган, бошқалари эса
ичишмаган. Баъзан зарурат юзасидан май ичишга
эҳтиёж бўлгандир, масалан, эсҳушни йўқотиш
учун, аёлларни тўлғоқ тутганда ёки бадан яраси
куйдирилаётганда ёхуд бадан беҳол бўлиб қолга
-
нида.
35
Do'stlaringiz bilan baham: |