209
атрофида, унинг қаърида (ичида)ги сув ва оловга
ўхшаш жисмлар пайдо бўлган. Бу унсурларда ва
жисмларда шундай қувватлар пайдо бўладики, шу
қувватлар сабабли улар ҳаракатга келадилар. Шу
унсурлар ва жисмлар ўзлари каби ташқи таъсирсиз,
ўз унсурлари бирикувидан ҳосил бўлган, (ўзларига
ўхшаш) жисмларга томон интиладилар. (Масалан,
сув тупроққа, олов ҳавога...) Бу унсурлар ва жисм
-
ларда яна шундай қувватлар пайдо бўладики, улар
ёрдамида жисмлар бирбирига таъсир кўрсатадилар
ва яна бошқа қувватлар ёрдамида жисмлар бошқа
-
ларнинг таъсирини қабул қиладилар.
Самовий жисмлар ҳам шундай қувватлар ёрда
-
мида бирбирига таъсир кўрсатадилар, мана шу
турлитуман қувватлар таъсирида турлитуман
мажмуалар ва бирикмалар ҳамда улкан жисмлар
(юлдузлар, сайёралар) вужудга келади. Буларнинг
баъзиларида зиддият, қарамақарши
таркибий
қисмлар бор, баъзиларда зиддият, қарамақарши
қисмлар йўқ.
Мана шу барча жараёнларда жисмларнинг тўп
ламлари вужудга келади. Бошланишда унсурлар
бирбирига қўшилиб, жуда кўп қарамақарши
жисмларни ҳосил қиладилар. Бу жисмлар ҳам қис
-
ман ўзаро қўшилиб, қисман бошқа унсурлар билан
қўшилиб, иккинчи тўпламни ҳосил қиладилар.
Бу тўпламлар ўзаро муносабатга киришиб, яна
турлитуман зиддиятли (таркибдаги) жисмларни
вужудга келтирадилар. Бу жисмлар ўзида пайдо
бўлган қувватлар ёрдамида бошқа жисмларга таъ
-
сир қиладилар ва бошқа жисмларнинг таъсирини
қабул қиладилар ҳамда баъзи жисмлар бу қувват
-
лар таъсирида ўзича ҳаракатга киришадилар.
Шундан сўнг самовий жисмлар ўзўзига, яъни
бирбирига таъсир қиладилар. Бу жисмлар турли
унсурлардан таъсирланадилар ва ўзлари ҳам турли
унсурларга таъсир кўрсатадилар.
Бунинг нати
-
210
жасида бошланғич унсурлардан ва илк моддадан
анча узоқлашиб кетган турлитуман таркиблар
бирбири билан тўқнаш
келадилар ва аввалги
-
ларидан янада мураккаброқ таркибларни ҳосил
қиладилар, охирги таркиблар тўйиниб кетганидан
сўнг ҳеч нарсани ўзига қўшмай, ўзлари ҳам ҳеч
нарсага қўшилмай қоладилар.
Баъзи жисмлар унсурларнинг биринчи қўши
-
лувидан, бошқалари иккинчи қўшилувидан, яна
бошқалари охирги қўшилувидан пайдо бўладилар.
Маъданлар (минераллар) бошланғич унсурларга
энг яқин ва энг кам таркибли қўшилувдан вужуд
-
га келадилар. Ўсимликлар маъданларга нисбатан
унсурларнинг мураккаброқ қўшилувидан вужудга
келади. Улар бошланғич модда – унсурлардан анча
узоқлашган бўлади. Ўсимликлар энг кўп турдаги
қўшилувлардан пайдо бўлган. Ақлсиз жонзодлар
– ҳайвонлар эса ўсимликлардан кўра ҳам мурак
-
каброқ қўшилувлардан вужудга келган. Ақлли
жонзодлар – одамлар энг охирги (ва энг мураккаб)
қўшилувдан вужудга келган.
Бу турларнинг ҳар бирида пайдо бўлган баъзи
қувватлар уларни ўзича ҳаракатлантиради, баъзи
қувватлар бошқа жисмларга таъсир кўрсатишга
ва бошқа жисмларнинг таъсирини қабул қилишга
ёрдам берадилар. Фаол қувватларга келсак, улар
-
нинг асоси – жавҳари уч гуруҳга бўлинади:
1) жисмларга кўп марта таъсир қилувчи қув
-
ватлар;
2) кам ҳолларда таъсир қилувчи қувватлар;
3) тенг таъсир қилувчи қувватлар.
Заиф қувватларга келсак, булар ҳам уч хил
таъсир кучига эга: 1) жисмларга энг кўп
таъсир
этувчи қувватлар; 2) жисмларга энг кам таъсир
қилувчи қувватлар; 3) ўртача, мўътадил таъсир
қилувчи қувватлар.
211
Самовий мавжудотларга келсак, бир борлиқ
-
нинг иккинчи борлиққа таъсири ё мадад берувчи,
ё қаршилик қилувчи бўлади. Осмон жисмлари бу
борлиқларга ҳам, ўзаро бирбирларига ҳам таъсир
кўрсатадилар. Самовий мавжудотларнинг борлиқ
таъсири ва ўзларининг бирбирларига
таъсири
оқибатида яна бошқа турлитуман бирикувлар ва
қўшилувлар вужудга келади. Бу қўшилувлар эса ўз
навбатида, ҳар бир турнинг алоҳида нусхаларини
вужудга келтирадилар. Осмон жисмлари (Қуёш, Ой,
юлдуз) остида (Ерда) вужудга келган табиий жисм
-
ларнинг мавжудлик сабаблари шулардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: