Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

14. ОСМОН ЖИСМЛАРИ НИМАЛАРДА 
ИШТИРОК ЭТИШИ ҲАҚИДА СЎЗ
Осмон жисмлари тўққиз туркумдан иборат 
бўлган тўққиз даражалардан ташкил топади. Ҳар 
бир туркум доиравий бир жисмни қамраб олади. 
Унинг биринчиси фақат ягона жисмдан иборат 
бўлиб, у фақат доиравий тусда тез ҳаракатда 
бўладиган жисм ичида бўлади. Иккинчиси эса 
бирор муштарак ҳаракатга соҳиб бўлган жисм
-
ни қамраб олади. Бу эса фақат икки ҳаракатга 
соҳибдур, улар даражасида иштирок этадилар. 
Учинчисидан кейин кутилган етти жисмга қадар 
бўлган ҳар бир жисм ўз ҳаракатларига ўзига хос 
бўлган кўп жисмларни қамраб олади.
Бу жисмларнинг ҳар бирининг ўзига хос ҳара
-
катлари билан бирга бошқалари билан муштарак 
бўлган бошқа ҳаракатлари ҳам бўлади.
Бу жисмларнинг барчаси жинс боқимидан 
айни бир хил бўлиб, тур боқимидан бир­биридан 
фарқ қиладиганлардур. Ҳар бир турда бир жисм
-
дан бошқа жисм бўлмайди. Шу шаклда бу жисм 
билан ҳеч қандай қўшилиб кетадиган нарса ҳам 
бўлмайди. Масалан, қуёшни олсак, унинг турига 
шерик бўлиб кетадиган бошқа бирор нав нарса 
бўлмайди. У ўз борлигида якка­ю ягонадир. Ой ва 
шунга ўхшаш сайёраларда ҳам аҳвол айни шунинг 
ўзидир. Булар барчаси осмоний жисмлар бўлиб, 
улар моддий жисмларни эслатади, улар шакл ва 
асос – субстанцияга ўхшаш шаклни қабул қила
-
диган бир хил сабабга эгадир. Бу шакллар мана 
шу сабаблар (ал­мавзуот) ичидадир. Шуниси ҳам 


203
борки, бу суврат – шакллар қарама­қаршиликларга 
эга эмасдурлар. Бу осмоний жисмларнинг ҳеч қай
-
сиси ҳам ўз шаклидан бошқа ҳеч қандай шаклни 
қабул қилишга қобил бўла олмаганлари каби усиз 
ҳатто мавжуд ҳам бўлолмайдилар. Чунки бу сабаб­
ларни ташувчи унга мос ҳар қанча суврат­шакллар 
йўқ бўлмайди, сабаби шуки, унинг сувратлари ақл 
қабул қилишига тўсқинлик қилмайди ёки моҳияти 
эътибори билан уни ақл қабул қилади.
Шундай қилиб, ҳар бир самовий жисм ўз суврат 
шакллари орқали ақл қабул қиладиганлардан са
-
налади, яъни билфеъл ақлдир. Бу эса ақл маълум 
бир борлиқни билади ва илк борлиқни тушунади 
деган сўздир. Ўз зотидан ақл оладиган барча нар
-
салар ҳам ақл бўла олмайди, чунки у (айни бир ҳол
-
да) ўз сабабини ақл қамраб ола олади. Ваҳоланки, 
бу нарса (яъни, сабаб) унга ақл қамраб оладиган 
нарса эмас эди. Демак, ўзини тушунган сувратда 
ақл бўлиш билан бирга ўз шаклида ақл қабул қила 
олмайдиган бир ақл ҳам бор бўлади. Бундан чиқ
-
ди, барча жавҳарланадиган ва тасвирланадиган 
нарсани ақл қабул қилади. Демак, у ўз моҳияти 
билан бир шакл ва сабабдан тузилган бўлади. Худ
-
ди мана шу билан моддадан ва биринчи сабабдан 
ва ҳар турли уни ташувчи бўлмиш илк борлиқ ва 
ўнта моддий борлиқ ва бошқа барча сабаблардан 
фарқ қилади, инсон бўлса шу муштарак бир нарса 
билан қатнашади.
Ҳар бир осмон жисмлари ўз зоти эътибори би
-
лан ўзидан лаззатланади. У фақат ўз зоти билан 
боғлиқ бўлган нарсаларни билиб улгургани билан
-
гина эмас, балки биринчи сабабни билиб улгур
-
гани билан лаззатланади, ундан сўнг ўз зотидан 
ажралган вужуддан ақл олади. Шу билан бирга, 
у биринчига бўлган ишқи билан, ўзи билан ўзи 
маҳлиёлиги билан қатнашади. Бу нарса Бирин
-


204
чи сабабдан содир бўладиган гўзаллик ва жамол 
билан юзага келади. Аслида эса бу нарсаларнинг 
барчаси ўша ўн (ақлдан) пастда туради.
Бунда иштирок этадиганлардан ҳаюллоний – 
моддийлари ичида энг шарафлиси ва энг афзали 
бўлади. Чиндан ҳам бу нарсанинг энг устуни бўл
-
ган шакллари бўлади, бу доира шаклидир. Улар
-
нинг энг яхши кўринишли сифатлари бўлади. Бу 
эса зиёдур. Чиндан ҳам унинг баъзи қисмларидан 
зиё чиқарилади. Чунончи, бунга юлдузларни ми
-
солга олсак ҳам бўлади. Уларнинг баъзи қисмлари 
шаффоф бўлади, чунки улар ўзларидан­ўзлари 
нурга тўла, баъзиси нурни юлдуздан олади. Уларда 
зид афзал ҳаракатлари бўлади. Бу эса доиравий 
ҳаракат бўлади.
Шу билан бирга, улар ўзларига хос бўлган улуғ
-
лик, шакллари ва кайфиятлари кўринадиган то
-
монлари билан камолат ҳосил қиладилар.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish