198
– сув, ҳаво, олов, тупроқ) иродавий ҳолатда бўлув
-
чиларга (яъни, бу унсурларнинг турли таркиб
ларда аралашувларига) хом ашё сифатида хизмат
қиладилар. Табиий унсурлар бўлмаса, иродавий
унсурларнинг ҳам бўлиши мумкин эмас. Табиий
мавжудотларга: олов, сув, ҳаво, тупроқ ҳамда
шуларга тааллуқли буғ – ҳовур, аланга ва бошқа
-
лар; маъданлар, яъни турли тошлар, ўсимликлар;
ақлсиз жониворлар ва ақлли жониворлар киради.
12. ХАЮЛО ВА СУВРАТ
(МОДДА ВА ШАКЛ) ҲАҚИДА СЎЗ
Моддий мавжудотлар икки хил ҳолатда бўла
-
дилар: биринчи ҳолатда ёғочга ўхшаш модда,
иккинчи ҳолатда шу ёғочдан ясалган қошиққа
(ё каравотга)ўхшаш ҳолда.
Модданинг биринчи
ҳолати хаюло (юнон тилида ҳам Ҳаулос, материя),
иккинчи ҳолатда сувратли, шаклли бўладилар.
Мана шунга ўхшаш нарсаларда хаюло (материя)
сувратнинг асоси (хом ашёси)дир.
Суврат хаюлосиз жавҳарга ҳам,
мавжудлик
-
ка ҳам эга бўлолмайди.
Лекин агар сувратлар,
шакллар бўлмаганида ҳам хаюло (материя)нинг
моҳияти йўқ бўлур эди. Суврат, шакл жисмоний
жавҳарни (субстанцияни) фаол (актуал) жавҳар
(субстанция)га айлантиради. Чунки мавжудлик
-
нинг ҳар қандай тури фаол бўлмаса, мавжуд бўла
олмайди. Ҳар икки жиҳатдан (модда ва сувратда)
тугал бўлган нарсалар фаол мавжудлардир. Агар
модда (хаюло) шаклсиз ҳолда бўлса, унда суврат
салоҳияти бўлади. Агар ёғоч сўри (каравот)га ай
-
ланмаган бўлса, у салоҳиятда (бўлғуси) сўри ҳо
-
латида қолади. Моддалар нотугал ҳолда хом ашё,
тугал ҳолда модда ва сувратга (шаклга) эга бўлади.
Ой остидаги борлиқда
жисмларнинг шаклла
-
ри бирбирига зид, қарамақарши бўладилар. Бу
199
қарамақаршилик шундан иборатки, бирор ашё
моддаси бу сувратга эмас, бошқа сувратга кириши
ҳам мумкин. Ёки бир хил нарса турлича сувратга
эга бўлиши мумкин.
Тўрт унсурнинг сувратлари ҳам (табиатан)
бирбирига қарамақаршидир (олов – иссиқ, қу
-
руқ, сув – совуқ ва қўл, ҳаво – иссиқ, совуқ, қўл
ва ҳоказо –
тарж.
).
Ҳар бир унсурнинг илк моддаси – хаюлоси ўз ун
-
сурларининг сувратига кириши ҳам, қарамақар
-
ши унсурнинг сувратига кириши ҳам мумкин. Шу
сабабли унсурлар (тўрт унсур) Ой остидаги барча
мавжудотларнинг асоси, хаюлоси (материяси)дир.
Мавжуд нарсалар эса (ё табиий, ё уста ясаган)
сувратларда, шаклларда мавжуддирлар.
Ҳеч бир жисм, модда қандай сувратга кириши
-
ни ўзи аввалдан билмайди. Лекин ҳар бир жисм
сувратининг вужудга келишини таъминловчи мод
-
даси, хаюлоси (материяси)га эгадир. Шу сабабли
барча модда жавҳар сифатида бирор нарсанинг
сувратига, шаклига
киришга ва фаол мавжудот
бўлишга (соддароқ айтганда, яшашга) интилади.
Шундагина улар фаол борлиққа айланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: