Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

13. МОДДИЙ ВА ИЛОҲИЙ 
МАВЖУДОТЛАРНИНГ ДАРАЖАЛАРИ
ҲАҚИДА СЎЗ
Бу мавжудотнинг тартиб ва даражалари ав
-
вало энг номукаммалликдан бошланади. Сўнгра 
ўзидан янада мукаммал бўлгандан тортиб, ундан 
ҳам мукаммал бўлганга қараб боради ва ҳаттоки 
ундан ошиб бўлмайдиган даражадаги мукаммал
-
ликка эришгунга қадар ҳам боради. Уларнинг энг 
паст қадрлиси муштарак бўлган илк моддадир. 
Унсурлар бу илк моддадан ҳам қадрлиси саналади. 
Кейин булар сирасига маъданли жисмлар киради. 


200
Тил ва тушунча соҳиби бўлган жонзот – инсондан 
ортиқроқ мукаммал бўлган бирор зот йўқдир.
Аммо аввал эслатилган мавжудотга келсак, улар 
тартиби шундайки, улар энг афзал даражалар билан 
бошланади. Улардан олдин энг мукаммал бўлгани 
келади. Кейин энг қусурли бўлганга етгунга қадар 
яна кўп мукаммалликдан оз мукаммалликка қараб 
боради. Улар ичида энг устун ва энг мукаммал бўл
-
гани илк борлиқдир. Аммо илк бор бўлгандан юзага 
келган борлиқлар орасидан чиққан энг афзали,
бир сўз билан айтганда, булар жисм бўлмаган ва 
жисмлардан деб ҳисобланмаганлардир. Ундан сўнг 
самовий жисмлар келади. Моддадан ажралиб бор 
бўлганлар ичида энг мукаммали иккинчисидир. 
Ундан сўнгра тартиб билан то ўн биринчига етгунга 
қадар бошқалари келади. 
Энг юксак жисмлар ичида энг мукаммали ав
-
валги осмондир. Кейин иккинчиси келади. Кейин 
бошқалари келиб, у то тугагунга қадар ўн бирин
-
чисигача келади. Шу билан у ой куррасига қадар 
келади. Илк борлиқдан сўнг келадиган ажрал
-
ганлар саноғи кўпдир. Осмон жисмлари тўплами 
тўққиз донадир, хулоса қилиб айтсак, буларнинг 
ҳаммаси ўн тўққиздир.
Ҳар бир ўнта (борлиқ)да ўз йўлига биттадан да
-
ражалари бўлади. Унинг борлиги ўзидан бошқа ҳеч 
кимга ҳеч қачон тегишли бўлмайди, чунки бошқаси 
унинг борлигида қатнашади. Бу бутунлай бошқа 
бўлиб, у бу сўнгисидан бутунлай фарқ қилади. 
Бундан чиқди, демак, икки вужуд бир хил вужуд 
бўлмай, балки уларнинг ҳар бири бошқасига ўхшаш 
бўлмай, ўзигагина хос бўлган вужуд бўлади.
Шуниси ҳам борки, яна ҳар бирининг қара
-
ма­қарши томони ҳам бўлиши мумкин эмас, 
чунки зидди бўлган ҳар бир нарсада шундай 
ҳолат бўладики, унда ўзига ва зиддига муштарак 
бўлган умумий бир модда бўлади. Аммо бу ортиқ
-


201
ча борлиқларнинг ҳеч бирининг моддаси бўлиши 
мумкин эмас.
Яна шундай, бир турга оид бўлган ўша бир нар
-
санинг ўзининг хили кўплигининг ўзи бу турнинг 
шакли сонининг кўп бўлишидандир. Аммо шуниси 
ҳам борки, моддаси бўлмаган ҳар бир нарса на
-
вида ўзидан бошқа бир нарсанинг зидди бўлиши 
мумкин ҳам эмас.
Шунингдек, зидлари эса ё асл – жавҳарлари қара
-
ма­қарши бўлган нарсалардан юзага келадилар ва 
ёки аҳволлари худди совуқ ё иссиқ каби бир­бирига 
қарама­қарши бўлган бир нарсадан келадилар.
Шу билан бирга, зидлар шу нарсадан юзага 
келадилар: ё асллари бир
-
бирига қарама­қарши 
бўлган нарсалардан пайдо бўладилар ёки ҳоллари 
ва нисбатлари бир­бирига қарама­қарши бўлган 
бир нарсадан юзага келадилар. Мисоли совуқ, ё 
иссиқ каби.
Бу иккаласи ҳам қуёшдан чиқадилар. Аммо 
қуёшнинг турли­туман икки хил ҳолати бор. Баъзан 
у дунёга нисбатан яқинлашади, баъзан узоқлашади. 
Мана шу икки қарама­қарши ҳолатда бир­бирига 
тескари бўлган ҳоллар ва нисбатлар чиқади.
Демак, Илк борлиқ иккинчи борлиққа нисбатан 
зид бўлолмайди ва унинг ҳоллари иккинчи бор 
бўлганга нисбатан ҳам зид бўлолмайди; иккин
-
чига бўлган нисбати ҳам бирор зидлик муноса
-
батида бўлмайди. Иккинчи борлиқда ҳам бирор 
қарама­қаршилик бўлиши мумкин эмас. Худди 
шунингдек, у то ўнинчига етгунга қадар учинчи 
ва бошқаларида ҳам шу ҳолат юз беради.
Ўн илк борлиқнинг ҳар бири ўз зотини тушу
-
нади ва илк борлиқни тушунади. Лекин шуниси 
борки, уларнинг ҳеч бири ўз зотини тушунишга 
ундан ортиқча қобилиятга эга бўлолмаган. Балки 
аксинча, ақл қабул қиладиган фазилатнинг ҳам
-


202
масини тўлалигича ўзлаштирган. Шунда у буни 
айни шу ҳолда ўз зоти бўлган Биринчи сабаб билан 
ўзлаштиради.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish