Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


УНИНГ ЗИДДИ ЙЎҚЛИГИ ҲАҚИДА СЎЗ



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

3. УНИНГ ЗИДДИ ЙЎҚЛИГИ ҲАҚИДА СЎЗ
Шунингдек, Мавжуди аввалнинг зидди бўлиши 
ҳам мумкин эмас. Зиднинг тушунчаси (яъни, маъ
-
носи) англашилган тақдирда бу аён бўлиб қолади. 
Чунки бир нарсанинг зидди ўша нарсадан фарқ 
қилади ва бир нарсанинг зидди шу нарсанинг ўзи 
– асли бўлиб қолиши мумкин эмас. Аммо бир­би
-
ридан фарқ қиладиган ҳар бир қарама­қарши 
нарса ҳам унинг зидди бўлавермайди. Шуниси 
ҳам борки, бу нарсанинг ўзи бўла олмаган барча 
нарса ҳам унинг зидди бўлиши мумкин эмас. 
Лекин ҳар бир қарама­қаршилик ҳам зид бўла
-
вермайди. Нарса бўла олмайдиган ҳар бир нарса 
ҳам бир­бирига зид бўлолмайди. Лекин бу билан 
бирга, нарса бўлган барча нарса ҳам қарама­қар
-
ши ҳаракатда бўлади. Қарама­қарши бўлган ҳар 
бир нарса бирга бўлса, у албатта, бузилишга ва ўз 
йўли айнашга олиб келади. Зидларнинг ҳар бири
-
нинг табиати шундай бўлади, улардан бирининг 
қай ерда бўлишидан қатъи назар, унинг йўқлиги 
иккинчисининг борлигини тақозо этади. Зидди 
бўлиши мумкин бўлган ҳар бир нарсада аҳвол 
шундайдир. Борди­ю, уларнинг бири бошқа тур
-
ган ерда бор бўлгудай бўлиб қолса борми, у ҳолда 
у уни ҳалок этади. Бу шунинг учунки, у жойни у 
биринчи бўлиб эгаллаган бўлади (шу тариқа бири 
бошқасининг жойлашишига йўл бермайди). Бу 
ҳол қарама­қаршилиги бор бўлган барча нарсага 
тааллуқлидир. Шундай экан, агар бир нарса бош­
қа ҳолларда бўлмай, балки ўз ҳаракат­феълида 
бошқасига зид бўлар экан, бу ҳолда бу фақат 
ҳаракатига тааллуқли бўлади. Агар асллари (суб
-
станцияси) боқимидан бир­бирига зид кайфиятда 
бўлсалар, бу ҳолат сифатларига ҳам тааллуқли 
бўлади. Борди­ю, бу қарама­қаршилик аслига 


180
тааллуқли бўлса, у ҳолда уларнинг иккаласининг 
жавҳари ҳам шу сифатни олади.
Шундай экан, агар илк борлиқ зид бўладиган 
бўлса, у шу сифатдан унинг зиддига алоқадорлиги 
тушунтирилади. Бундан чиқди, ҳар бир қара
-
ма­қаршиликда бўлган нарса бошқа томонидан 
буздирилиши лозим бўлади ва биринчи эса ўз 
табиати билан қарама­қарши томондан инкор 
этилган бўлади. Бу эса унинг асли (субстанцияси)
да мавжуд бўлган бўлади. Демак, нимаики инкор 
этиладиган бўлса, у ўз жавҳари ва боқийлигини 
тополмаган бўлади Балки унинг мавжудлиги да
-
вом этиши учун жавҳари етарли бўлмаган бўла
-
ди. Борлигини ҳосил қилиш учун жавҳарининг 
бўлиши етарлигина эмас, балки унинг борлигига 
қандайдир нарса бўлиши талаб қилинади. Аммо 
бор бўлишга имкони бўлмаган ҳар бир нарсанинг 
азалий бўлиши ҳам мумкин эмасдир. Асл жавҳари
-
нинг боқийлигига ёки борлигига етарли бўлмаган 
нарса ўз борлиги ёки боқийлигига ўзидан бошқа 
яна бирор сабаб бўлиши керак бўлади. Бундай 
нарса эса илк борлиқ бўлолмайди.
Шунингдек, унинг борлиги унинг зидди бўлма
-
ганлиги туфайлигина бўлади. Демак, зиддининг 
йўқлиги эса унинг борлигининг сабаби бўлади. 
Демак, бу ҳолда илк борлиқ бутунлай биринчи 
сабаб бўлолмайди.
Шунингдек, бу иккаловига шу нарса бўлиши 
лозим бўлади: бир­бирига қарама­қарши бўлган 
икки зид нарса тўқнаш келиши ҳам мумкин. Шун
-
да уларнинг бири бошқасини йўқ қилади. Аммо 
бу жой унинг ўрни саналади, ё жинси, ё бўлмаса 
улар иккаловидан бошқа бир нарса бўлиши ҳам 
мумкин. Бу жой собит бўлиши мумкин. Борди­ю, 
бу иккалови бир­бирига (қарама­қарши) томон бў
-
лишса, у ҳолда улар бир­биридан кейин кетма­кет 


181
келган бўлур эди. Шунинг учун бу ер уларнинг ҳар 
биридан аввалроқ бўлган вужуд бўлади.
Борди­ю, агар бир кимса бу келтирилган сифат
-
ларга соҳиб бўлмаган бошқа бир зид нарсаларни 
ўртага қўйса, бу ўртада қўйилган нарса бошқаси
-
нинг зидди бўлмайди, балки у қарама­қаршиси 
бўлади. У зиддан бўлак бир қарама­қаршилик­
лардан бўлган бир нарса бўлади. Биз илк бор
-
лиқнинг ўзидан бошқа нарсаларга эга бўлганни 
инкор этмаймиз. Бунинг натижасида айни шу 
борлиққа соҳиб бўлган бир зиднинг ва ёки бошқа 
бир нарсанинг борлигини қабул этолмаймиз. У 
ҳолда ҳеч бир бор бўлган нарса илк борлиқнинг 
айни ўша борлиқ даражасида бўлмайди. Чунки 
икки қарама­қарши томонлар бир ва айни борлиқ 
мартабасида бўла олмайди.
Демак, илк борлиқ аслида борлиқ боқимидан 
ягонадир, унинг мавжудлигида ундан бошқа ҳеч 
нарса иштирок этмайди, унинг борлиқ турини 
бўла оладиган ҳеч бир нарса йўқ. Демак, у бирдир, 
у ўз нави жиҳатдан ҳам, мартабаси жиҳатдан ҳам 
якка­ю ягонадир.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish