A team of politicians


Вена конгресси ва унинг қарорлари



Download 0,8 Mb.
bet63/111
Sana25.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#286928
TuriДиплом
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   111
Bog'liq
YAKUNIY 2

59. Вена конгресси ва унинг қарорлари.
Вена конгресси ва унинг қарорлари. 1814 йилда Наполеон устидан қозонилган ғалабадан сўнг Венада Европа давлатларининг конгресси ўтказилди. Унда Россия, Англия, Австрия ва Пруссия асосий роль ўйнадилар. Конгресс 1814 йил сентябрь ойида бошланиб, 1815 йил июнь ойигача давом этди. Конгрессда қатнашган делегатлар сони 100 дан ошди. Махфий кенгашларга Франция вакили ҳам киритилди. Рус подшоси Александр I, Англия бош вазири Каслри, Австрия канцлери Меттерних, Пруссия намояндаси князь Гарденберг ҳамда Франциядан вакил бўлмиш Талейран Европа харитасини туздилар. Европа харитасини 1789 йил ҳолатига келтириш учун бир қанча муаммоларни ҳал қилдилар, чунки Наполеон ўз ҳарбий юришлари ва ғалабалари билан чегараларни Франция фойдасига кенгайтириб юборган эди. Конгресс қарорига мувофиқ, Англия Мальта қироллиги ва Голландиянинг собиқ мустамлакалари Кап вилоятини олди. Ҳиндистон яқинидаги Цейлон ороли ҳам Англияга ўтди. Англиянинг қудратли душмани бўлмиш Франция заифлашиб қолди. Россия Польшанинг каттагина қисмини ўзига тобе қилиб олди. Германия парчаланишига бирмунча чек қўйилди. 200дан кўп майда давлат ўрнига 39 давлатдан иборат Германия иттифоқи тузилди. Муқаддас Рим империяси тугатилди. Германия Иттифоқининг расмий ҳукумати ҳам, пули ҳам, армияси ҳам, халқаро ишларга таъсири ҳам йўқ эди. Бой ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган Рейн ва Вестфалия Пруссия ерлари қаторига қўшилди. Бу ерларда Наполеон даврида жорий этилган янги буржуа тартиблари сақлаб қолинди. Польшанинг ғарбий ерлари ҳам Пруссия таркибига кирди. Австрия ҳудуди ҳам анча кенгайди. Унга Италиядаги олдинги ерлари ва бошқа бир қанча янги ерлар олиб берилди. Пьемонтда олдинги сулола қайта тикланди. Шимолий Италиядаги кичик давлатларда яна австриялик герцоглар ҳукмронлиги ўрнатилди. Папанинг Рим вилояти устидан дунёвий ҳокимияти қайта тикланди. Неаполь қироллигида эса аввалги Бурбонлар сулоласи тахтга чиқарилди. Рим папаси билан Неаполь қироли швейцариялик ёлланма аскарларга таяниб ҳукмронлик қилар эдилар. Испанияда мутлақ монархия ва инквизиция қайта тикланди. Бельгия Нидерландия қироллигига қўшиб юборилди. Швейцария Италияга бориладиган тоғ йўлларини ўзига қайтариб олди ва доимий бетараф давлат деб эълон қилинди, у Альп республикаси деб ҳам аталарди. Сардиния қироллигининг ҳудуди ҳам анча кенгайтирилди. Турин шаҳрини ўз ичига олувчи Пьемонт унинг асосий қисми бўлиб қолди. Франция 1815 йили тузилган сулҳ шартномаларига мувофиқ, 1789 йилги чегараларига қайтарилди. Францияга 700 млн. франк жарима – ўлпон солинди. Шу маблағ ундириб олингунча Франциянинг шимоли-шарқий қисмини иттифоқчиларнинг қўшинлари ишғол қилиб туриши керак эди. Англия, Россия, Австрия, Пруссия ҳарбий иттифоқи қайтадан тикланди. Францияда бонапартчилар сулоласи тикланишига йўл қўймаслик ҳамда Европада Наполеон урушидан кейинги тартибни муҳофаза қилиш учун иттифоқчилар ўзларига хос Вена системасини вужудга келтирдилар. Улар вақти-вақти билан конгресслар ўтказишга келишиб олдилар. Европа монархлари учун хос бўлган легитимизм мафкураси қабул қилинди. Бу мафкура Франция, Испания ва Неаполь қиролликларида Бурбонлар сулоласини, Австрияда – Габсбурглар, Россияда – Романовлар, Туркияда – Усмонийлар сулоласини қонуний деб билишар ва шуни халқларга қайта-қайта уқтирар эдилар. Бонапартчиларга ноқонуний, босқинчи, золим ва ҳоказо номлар билан салбий тус берилар эди. Англия “Муқаддас иттифоққа” расман қўшилмаса-да, аммо инқилобларни бостириш сиёсатини қўллаб-қувватлаб турди. Шундай қилиб, Вена конгрессининг қарорлари катта аҳамиятга эга эди. Айнан Вена конгрессидан кейин Ғарбда элчихоналар ва элчилик қилиш замонавий тус олди. Эндиликда элчихоналар ва элчилар доимий тарзда фаолият кўрсатадиган бўлди. Вена конгресси натижасида белгиланган чегаралар ёки, бошқача қилиб айтганда, 1814–1815 йилларда тузилган Европа сиёсий харитаси 100 йил давомида, яъни то 1914 йилгача деярли ўзгармай келди. Бу, ўз навбатида, Вена конгресси қарорларини амалда ижро этилиши Евроосиё қитъаси барқарорлигини таъминлади.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish