56. Францияда инқилобнинг бошланиши ва халқаро муносабатлар.
1789 йилда Францияда Людовик XVI абсолют монархиясининг қулашига олиб келган инқилоб рўй берди. Ушбу воқеа инқилобий Францияга қарши бирлаштирган бутун Европани харакатга келтирди. 1791 йил 27 августда Саксониянинг Пильниц қасрида Австрия ва Пруссия ўртасида декларация имзоланди, 1792 йилнинг 7 февралида эса — Францияга қарши харбий иттифоқ. Шу тариқа Францияга қарши Европа давлатларининг биринчи коалициясига (иттифоқига ) асос солинди.
Франциянинг ўзида ушбу хабар ватанпарварлик харакатини келтириб чиқарди. Федератларнинг қуролланган отрядлари тузила бошланди. Қонун чиқарувчи мажлис “Ватан хавф остида!” деб эълон қилди ва хужумни кутиб ўтирмасдан, Австрияга уруш эълон қилди. Харбий харакатлар Франция учун муваффақиятсиз бошланди. Австрия билан иттифоқда Пруссия хам харакатлар олиб борди. Унинг армияси Францияга бостириб кирди ва бир қатор қалъаларни ишғол этди. Бироқ, Франция қуролланмоқда ва сафарбарликни амалга оширмоқда эди. Ва 1792 йилнинг 20 сентябридаёқ французлар Вальми қишлоғи ёнида прусларнинг хужумини қайтаришди. Ушбу жангдан сўнг, Франциянинг инқилобий армияси Бельгияни, Рейн дарёсининг чап сохилини, Ниццани, Савойяни эгаллади. Ушбу ерларнинг бир қисми Францияга қўшиб олинди. Аммо қиролнинг қатл қилиниши Европа монархларини хаяжонга солди. Коалицияга Англия ва Испания қўшилди. Россия эмигрантлар армиясига молиявий ёрдам кўрсатди. Якобинчилар диктатураси ўрнатилиши билан, француз қўшинлари 1794 йилнинг бошига келиб ўз давлатининг ерларини интервентлардан тозалашга эришди ва уруш душман худудларига кўчирилди. Июнь ойида Флерюс қишлоғи ( Бельгия) ёнида французлар Австрия армиясининг асосий кучларини тор - мор этишди. Коалиция (иттифоқ) мағлубиятга учради.
Франциянинг ўзида эса 9 термидор аксилинқилобий тўнтарилиши рўй берди, якобинчилар диктатураси қулади. Бироқ ушбу хокимият алмашуви хам узоққа чўзилмади. Директориянинг ўрнига Наполеон Бонапарт келди ва ўзининг якка хокимиятини ўрнатди. Консуллик ва Биринчи империя даврида Франция тўхтовсиз урушлар олиб борди. Босиб олинган мамлакатларни француз моллари сотиладиган бозорларга ва Франция саноати учун хомашё манбасига айлантириш сиёсати олиб борилди.
Шуни таъкидлаш лозим-ки, Наполеон олиб борган урушларнинг асосий мақсади - Европада Франциянинг устунлигини ўрнатиш учун кураш эди. Францияга қарши иттифоқларга кирган мамлакатлар - Англия, Россия, Австрия ва Пруссия - нафақат француз гегемониясига қарши курашдилар, балки ўзларининг мақсадларига хам эга эдилар. Лекин XIX аср бошида халқаро муносабатларнинг марказида Англия ва Франция ўртасидаги рақобат турарди.
1800 йилда ички зиддиятлар туфайли Францияга қарши иккинчи коалиция тарқаб кетди. 1801 йилда Россия ва Австрия билан тинчлик шартномалари имзоланди. Натижада Франциянинг хокимиятини эндиликда бутун Италия, Бельгия, Голландия ва бир қатор герман князьликларига ёйилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |