A team of politicians


Uchinchi Makedoniya urushi



Download 0,8 Mb.
bet30/111
Sana25.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#286928
TuriДиплом
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   111
Bog'liq
YAKUNIY 2

Uchinchi Makedoniya urushi


Uchinchi Makedoniya urushi Yunonlarga qarshi harakat qilgan Filippning o'g'li Persega qarshi olib borildi. Rim urush e'lon qildi va Makedoniyani 4 respublikaga ajratdi.
Makedoniyaliklarning dastlabki uchta har bir urushidan so'ng, rimliklar jazolashganidan yoki Makedoniyaliklar bilan munosabatda bo'lib, yunonlardan biron bir mukofot olgandan keyin Rimga qaytib borishdi.

To'rtinchi Makedoniya urushi


To'rtinchi Makedoniya urushi boshlanganida, Perseusning o'g'li deb da'vo qilgan bir kishi tomonidan Makedoniya qo'zg'oloni natijasida Rim yana qadam tashladi. Bu safar Rim Makedoniyada qoldi. Makedoniya va Epirus Rim viloyatiga aylantirildi.

To'rtinchi Makedoniya urushining oqibatlari


Rimliklardan xalos bo'lishga yunonlarning Axayiya ligasi muvaffaqiyatsiz urinib ko'rdi. Milodiy 146 yildagi qo'zg'olonda ularning Korinf shahri vayron qilingan. Rim o'z imperiyasini kengaytirgan edi. Ягона Македония давлатининг йўқ қилиниши ( мил. авв. 168 й. ) ва қудратли Салавкийлар давлатининг заифлашиши натижасида Шарқий Ўрта ер денгизида янги халқаро вазият юзага келди ва Римнинг Шарқдаги ташқи сиёсати ўзгарди.
Родос - Пергам иттифоқининг сақланиб қолиши ва янада кучайиши эндиликда Рим манфаатларига тўғри келмасди. Аксинча, Рим уларнинг заифлашишидан манфаатдор эди. Рим, ўз пайтида Пергам протекторати остига бериб юборилган, Галатиянинг мустақиллигини эълон қилди, Пафлагонияни озод деб тан олди, Пергамнинг доимий душмани Вифиния ва савдо рақиби саналмиш Понтдаги Гераклея билан иттифоқ тузди. Бора - бора Пергам Римга қарам бўлган иттифоқчига, сўнгра эса - провинцияга (вилоятга ) айланди ( мил. авв. 133 й. ).
Римнинг Родосга нисбатан сиёсати янада кескинроқ эди. Учинчи Македония уруши даврида Родос катта зарар кўрди. Шу сабабдан Родос ҳатто Римга қарши уруш олиб боришга тайёр эдики, агар Македония билан уруш тўхтатилмаса Рим. Рим, табийки, ушбу давлатнинг итоатсизлигини кечира олмасди. Натижада Родос Римдан афв сўрашга мажбур бўлди; ундан Кичик Осиёдаги эгаликлари тортиб олинди. Родосга, одатда Римга тўғридан - тўғри қарамлигини ниқоблаш учун хизмат қилган, “Рим халқининг дўстлари ва иттифоқчилари” деб номланган унвон инъом қилинди. Делос ороли “эркин” порт мақомини олди. Савдо энди ушбу порт орқали олиб борилди. Ҳаракатлар Родос иқтисодиётига ёмон таъсир кўрсатди.
Ушбу минтақада Римга қарши чиқишга қодир кучлар қолмаганди. Бироқ, Римнинг ўзи ҳам жон талвасасида бўлган эллин давлатлари – заифлашган Салавкийлар давлати ва Птолемейлар подшолигини (Мисрни ) забт эта олмади. Рим уларга нисбатан ички зиддиятларни аланга олдириш, сулолавий курашга аралашиш, давлатларни бир - бирига қарши қўйиш сиёсатини усталик билан олиб борди. Рим ўзининг Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида асосий рақиби - Салавкийлар давлатини изчиллик билан кучсизлантирарди. Бунинг учун римликлар ушбу давлатнинг ичкарисида рўй берадиган қўзғолонларни қўллаб – қувватлардилар-(Яхудиядаги қўзғолон), сулолавий низолардан фойдаланардилар, мамлакатнинг ташқи ва ички сиёсатига қўпол равишда аралашардилар.
Бунга Сурия - Миср уруши мисол сифатида хизмат қилиши мумкин. Милоддан аввалги 168 йилда Сурия урушни муваффақиятли олиб борди ва Александрияга яқин келди. Мисрликлар ёрдам сўраб Римга мурожаат қилдилар. Сурия подшоси Антиох IV хузурига етиб келган Рим элчиси унга маълум муддат ичида босиб олганларнинг барчасини қайтариб бериш ва Мисрни бўшатиш талабидан иборат Сенатнинг буйруғини топширди. Ушбу талаб бажарилди.
Рим Юнонистонга нисбатан сиёсатини ҳам ўзгартирди. Юнонистон расман эркин бўлиб қолавердию, лекин амалда эса мустақиллигининг охирги қолдиқларидан маҳрум бўлди. Энг оғир қисматни Этолия иттифоқи бошидан кечирди: унинг ҳудудлари Этолиянинг азалий вилоятлари билан чекланди, Македония тарафдорларининг бир қисми сиёсий рақиблари томонидан жазоланди, яна бир қисми эса Римга жўнатилди. Умуман олганда, барча юнон давлатларида римликлар нуқтаи назаридан шубҳали ҳисобланган шахслар гаровга олинганлар деб эълон қилинарди ва Италияга жўнатиб юбориларди.
Салавкийлар ва Македонияга қарши курашишда Римга содиқ иттифоқчи бўлган Мисрга нисбатан сиёсат ўзгача эди. Аммо Мисрнинг кучайиши Рим манфаатларига тўғри келмасди. Сулолавий курашга аралашиб келган Рим элчилари бирорта даъвогарнинг кучайишига йўл қўймасдилар. Милоддан аввалги II асрнинг ўрталаридан Миср Римнинг тазйиқини кўпроқ сеза бошлади ва аста - секин қарам давлатга айлана борди.
Рим тажовузининг янги босқичи мил. авв. 149 - 146 йилларга тўғри келади. Персейнинг Македониядаги қўзғолони бостирилганидан сўнг ушбу мамлакат вилоятига айлантирилди ( мил. авв. 148 й. ). Энди римликлар қарам давлатлар тизимидан воз кечиб, тўғридан - тўғри ҳудудларни босиб олишга ўтишди. Рим, Ахейя иттифоқи ва Спарта ўртасидаги низога аралашиб, бир қатор муваффақиятли жанглардан сўнг мил. авв. 146 йилда барча юнон иттифоқларини тарқатиб юборди. Коринф шаҳри, Сенатнинг буйруғига биноан, бутунлай вайрон қилинди ва лаънатланди.
Учинчи Пуни уруши ( мил. авв. 149 - 146 йй. ) геосиёсий ва иқтисодий рақобат сабабли эмас,балки фақат сиёсий ва ҳарбий ўч олишга қаратилган интилишнинг мавжудлиги туфайли рўй берди. Фактик жиҳатдан ушбу уруш Карфагенни қамал қилиш билан ифодаланди. Шаҳар Пубий Корнелий Сципион Эмилиан томонидан штурм билан ишғол қилинди, ҳамда Сенатнинг қарорига кўра вайрон этилди ва куйдирилди.
Шундай қилиб, мил. авв. II асрнинг ўрталарида римликлар Ўрта ер денгизини батамом ўз назоратига олдилар ва жаҳон миқёсидаги буюк давлати учун замин яратдилар. Мустақиллигини сақлаб қолган давлатлар ва халқлар ёки яқин йиллар ичида забт этилдилар, ёки кейинги сиёсий ҳаётда сезиларли роль ўйнамадилар ( Миср, Сурия, Нумидия ).


Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish