А. Ш. Бекмуродов, Я. К. Карриева, И. У. Нематов, Д.Ҳ. Набиев, Н. Т. Каттаев хорижий инвестициялар


-чизма Хорижий инвестицияларнинг таснифланиши



Download 1,66 Mb.
bet27/101
Sana23.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#163829
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   101
Bog'liq
Хорижий инвестиция маъруза матни

2.1.1-чизма
Хорижий инвестицияларнинг таснифланиши

Инвестициялаш даврига қараб инвестициялар қисқа муддатли (бир йилгача) ва узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ) бўлади. Масалан, оддий акцияларнинг муомалада бўлиши умуман бирор бир муддат билан чекланмайди. Депозит сертификати (олти ой муддатга берилиши мумкин) қисқа муддатли қўйилма тури бўлса, облигациялар (масалан, 20 йилда қайтариш муддати билан) узоқ муддатли қўйилма турига киради. Лекин, узоқ муддатли қимматли қоғозларни сотиб олиш ва қисқа муддатда, масалан олти ой ўтгандан сўнг, инвестор узоқ муддатли воситалардан қисқа муддатли мақсадлар учун фойдаланиш мумкин. Кўпинча инвесторлар ана шундай воситаларни танлайдилар ва ўз пулларини қисқа муддатларга қўйишни ҳохлайдилар. Масалан, яқин олти ой мобайнида инвестор керак бўлмайдиган маблағига олти ойлик муддатга эга бўлган депозит сертификати сотиб олиши мумкин. Қирқ ёшга тўлган инвестор пенсияга чиққунча пул йиғиш учун бирон-бир компаниянинг облигациясини 20 йилга сотиб олиш мумкин. Одатда узоқ муддатли инвестициялар капитал қўйилмалар шаклида намоён бўлади.


Мулк шаклларидан келиб чиқиб инвестициялар хусусий, давлат, қўшма ва хорижий шаклларга ажратилади. Хусусий инвестициялар нодавлат юридик шахсларининг ва фуқароларнинг маблағларини тадбиркорлик фаолияти объектларига қўйилишини англатади. Давлат инвестициялари - бу давлат томонидан миллий даромаднинг давлат бюджети маблағлари кўринишида мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши учун сарфлаётган мабалағларидир. Инвестиция муносабатлари шу даражада мураккаб ва кўп қирралики, кўпинча давлатлар ўртасидаги муносабатлар хусусий шахслар ўртасидаги муносабатлар билан узвий боғланган бўлади. Бундай алоқа инвестор ҳуқуқ ва талабларни давлатга топширганда яққол кўринади. Хорижий инвестициялар ҳам давлат ёки хусусий инвестициялар шаклида бўлиши мумкин. Биринчи шаклда давлат инвестициялари иштирок этиб, бунда бир давлат бошқа давлатга кредитлар ёки бошқача шаклдаги қарзлар бериши мумкин. Бундай муносабатларга халқаро ҳуқуқ нормалари қўлланилади. Иккинчи шаклда эса, бир мамлакат хусусий фирмалари, компаниялари ёки фуқаролари бошқа мамлакатнинг тегишли субъектларига берадиган инвестициялар тушунилади.

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish