122
К
ЯММ
Э
(10.2.3)
бу ерда:
Э
- иқтисодий самарадорлик;
ЯММ
-ялпи миллий даромад;
К
- ЯММни яратиш учун қўйилган капиталнинг суммаси.
Иқтисодий самара вақт функцияси ҳисобланиб, бошланишида у салбий
кўринишда бўлади, чунки қўйилган капиталдан ҳали
даромад олинмаган
бўлади. Вакт утиши билан капитал кайтими булган сари даромад орта боради
ва бу ижобий натижага эришилади, яъни қўйилган капиталдан олинган даромад
вакт ўтган сари қўйилган капитал микдоридан орта боради.
Қўйилган капиталдан олинган даромад вакт утган сари қўйилган капиталга
тенглашади. Бу давр инвестицияни коплаш даври деб аталади. Бу кўрсаткич
иқтисоднинг ишлаб чикариш сохасига қўйилган капитал қўйилманинг
самарадорлигини курсатади. Инвестицияни коплаш даври кичик бизнес
сохасида 2-3 йил, узоқ муддатли қўйилмалар эса 10-15 йилгача давом этади.
Капитал қўйилмаларни қоплаш даврининг нормативлари деган тушунча
мавжуд булиб, бу иқтисодиёт тармоқларида қўйилган капитал қўйилмаларнинг
қоплаш даврининг ўртача миқдори деб тушунилади. Ўрта ҳисобда
инвестицияни қоплаш даври қилиб иқтисодиётда 6-8 йил деб қабул қилинган.
Инвестициянинг миллий даромаддаги ҳиссаси инвестиция нормаси деб
аталади. Бу қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
%
100
ЯММ
ЯИС
ЯИН
(10.2.4.)
бу ерда:
ЯИН
- ялпи инвестиция нормаси;
ЯИС
- ялпи инвестиция суммаси;
ЯММ
- ялпи миллий даромад.
Инвестициявий лойиҳанинг (ИЛ) тижорат (молиявий) самарадорлиги–бу,
ушбу ИЛ-ни юзага келтирувчи лойиҳани, унинг иштирокчилари мақсадлари ва
манфаатларига мувофиқлигини акс эттирувчи категориядир.
Самарадорлик қуйидагича бўлиши мумкин:
- лойиҳанинг
умумий самарадорлиги;
- лойиҳадаги иштирок самарадорлиги.
Лойиҳанинг умумий самарадорлиги иштирокчилар учун уларнинг
манфаатдорлигини аниқлаш ва молиялаштириш манбаларини излаш мақсадида
баҳоланади. Самарадорликнинг ушбу тури қуйидагиларни ўз ичига олади:
- лойиҳанинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги;
- лойиҳанинг тижорат самарадорлиги.
123
Ижтимоий-иқтисодий
самарадорлик
кўрсаткичлари
ИЛ
амалга
оширилишининг ижтимоий-иқтисодий натижаларини ҳисобга олади.
Тижорат самарадорлиги кўрсаткичлари эса, ушбу лойиҳани амалга
ошираётган иштирокчи учун молиявий натижаларни ҳисобга олади. Бунда
ушбу иштирокчи лойиҳани амалга ошириш учун лозим бўлган
барча
харажатларни кўтариши ва лойиҳа натижаларидан тўла фойдаланиши кўзда
тутилади.
Умуман олганда, лойиҳа самарадорлиги кўрсаткичлари техник, технологик
ва ташкилий лойиҳа қарорларини иқтисодий нуқтаи- назардан тавсифлайди.
Лойиҳадаги иштирок самарадорлиги ИЛ-ни амалга оширилиши ва барча
иштирокчилар манфаатдорлигини аниқлаш мақсадида аниқланади.
Лойиҳадаги иштирок самарадорлиги қуйидагиларни ўз ичига олади:
- корхонанинг лойиҳадаги иштироки самарадорлиги (иштирокчи-
корхоналар учун ИЛ самарадорлиги);
- корхона акцияларига инвестициялар қўйиш самарадорлиги (иштирокчи-
акциядорлик корхоналар акциядорлари учун ИЛ самарадорлиги);
- иқтисодиётнинг айрим тармоқлари, молия-саноат гуруҳлари, уюшмалар
ва холдинг тузилмалари учун – тармоқ самарадорлиги;
- ИЛ-нинг бюджет самарадорлиги (барча даражадаги
бюджетлар харажат
ва даромадлари нуқтаи-назаридан, лойиҳада давлат иштироки самарадорлиги).
ИЛ самарадорлигини баҳолаш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи
босқичда умуман лойиҳанинг самарадорлик кўрсаткичлари ҳисобланади. Ушбу
босқичнинг мақсади – лойиҳавий қарорларнинг умумлаштирилган тарзда
иқтисодий баҳолаш ва инвестор излаш учун зарур бўлган қулай шароитларни
яратишдир. Локал лойиҳаларга нисбатан фақатгина уларнинг тижорат самара-
дорлиги баҳоланади, ва у қулай бўлган тақдирдагина, баҳолашнинг
иккинчи
босқичига ўтиш тавсия қилинади.
Баҳолашнинг иккинчи босқичи, молиялаштириш схемаси ишлаб
чиқилгандан кейингина амалга оширилади. Ушбу босқичда иштирокчилар
таркиби, уларнинг ҳар бирини молиявий иштироки ва самардорлиги
аниқланади. (Четыркин Е.М. Методы финансовых и коммерческих расчётов. -
М.: 1995.)
Соф дисконтланган даромад (СДД) ва даромадлиликнинг ички меъёри
(ДИМ)ни ҳисоблаш учун инвестициялардан
олинадиган даромадни билиш
лозим. Бу даромадни топиш учун эса, маҳсулот (хизмат) нархини ёки бошқача
қилиб айтганда инвестициявий қўйилмалар натижаларининг қиймат баҳосини
билиш лозим. Бундан келиб чиққан ҳолда, натижанинг қиймат баҳоси бўлмаган
тақдирда, СДД ва ДИМ кўрсаткичлари ёрдамида лойиҳанинг абсолют
самарадорлигини аниқлаб бўлмайди, деган хулосага келиш мумкин. Аммо,
масала бундай қўйилганда ҳам, СДД ва ДИМ кўрсаткичларини ҳисоблаш
мумкин. Гап шундаки, бунда икки хил вариант кўриб чиқилади: биринчи
(лойиҳа) ва иккинчи (ноллик муқобил) вариантлар. Бундай ёндашувда даромад
объектни эксплуатация қилиш харажатларини
тежаш билан алмаштирилади,
ноллик
вариант
бўйича
инвестициявий
қўйилмалар
эса,
нолга
тенглаштирилади. Ноллик вариант бўйича қўйилмалар ҳақиқатдан ҳам нолга
124
тенг бўлгандагина бундай ёндашув тўғри бўлади. Ноллик вариантдаги масала
ечимини кўриб чиқайлик. Таққослама самарадорлик кўрсаткичидан
фойдаланамиз:
1
2
2
1
Do'stlaringiz bilan baham: