Геронтология
– грекча сўз бўлиб – кексайишнинг, кексаликнинг келиб чиқиши демакдир.
Гериатрия
сўзи кексайган инсон шахсини даволашни билдиради.
Инволюция
тушунчаси эволюциянинг тескариси бўлиб, ўсишдан орқага кайтишни
ифодалайди.
Герогигиена
– кексайган одамнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш соҳасидир.
Герогигиена кекса одамларда асаб руҳий касалликларнинг олдини олиш учун хизмат қилади.
Гетерохронлик
– бир хил ёшдаги одамларда руҳий жараёнларнинг турлича (ҳар хил вақт ва
муддатда) намоён бўлишидир.
Психогеронтология
фанида
геронтогенезнинг
эволюцион
омиллари
қаторига
И. В. Давидовский наслий, экологик, биологик, ижтимоий аломатларни киритади. Д. Бромлей
инсонни қарши цикли учта босқичдан иборат бўлишини таъкидлайди: 1) «ишдан, хизматдан
узоқлашиш» (истеъфо) –66–70 ёш: 2) кексалик (70 ва ундан катта ёш), 3) мункиллаган кексалик
(ҳаста кексалик ва ўлим) максимум 110 ёш. Шу билан бирга кексайишнинг қонуниятлари ҳам кашф
қилинган, улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) гетерохронлик (ҳар хил вақтлилик)
қонуни; 2) ўзига хослик қонуни; 3) хилма-хиллик қонуни.
И. В. Давидовский «Кексайиш нима? номли асарида таъкидлаганидек, инсон 50-60 ёшга
тўлганда ёки ундан ошган чоғида етукликнинг кечиккан даврига кириб келади. Шу ёшдаги
одамларнинг ўлимини XVIII асрдаги тенгдошлари билан таққосланса, уларнинг яшаш ва меҳнат
қилиш имконияти 75 ёшгача узайиши мумкин. Чунки ҳозирги кунда нафақани белгилаш ҳақиқий
биологик қариш ёшидан 15-20 йил илгарилаб кетган. Бу ҳол ақлий меҳнат билан шуғулланган зиёли
одамларда яққол кўзга ташланади. И. В. Давидовскийнинг фикрича, узоқ умр кўрувчилар асосан
озғин, фаол, ҳаракатчан одамлар бўлиб, ҳаводан эркин нафас олишни жуда ёқтирадилар, организм
фаолиятига дахлдор тинка қуритар касалликлардан ҳоли бўладилар.
Тадқиқотчи П. П. Лазерев 1928 йилда умр ўтиши билан кўрув аппарати марказий
этнологиясининг хиралашувини айтган эди. Кейинчалик, 1967 йилда америкалик психолог Грегори
бу фикрни тажрибадан ўтказди ва инсон кексайиши билан рецептор аппаратининг оптик функцияси
заифлашади, кўрув сезгиси ва идрокни хиралаштиради, деди. Кўзнинг рангни сезиши ёш улғайиши
билан ўзгариб боради, ҳатто, рангни ажратиш қобилияти сезиларли даражада пасаяди. Шуни
алоҳида таъкидлаш керакки, ранг ажратиш, спектр нурларининг ёйилиши ибн Сино томонидан
тушунтириб берилган.
Психогеронтологик нуқтаи назардан сезиш вақтини тадқиқ қилган Е. Н. Соколов, Е. И. Бойко,
А. Р. Луриялар сезиш вақти ёш даврининг информацион стимул функциясидан бошқа нарса эмас дея
хулоса чиқарадилар. Улар сезиш вақтининг эгри чизиқли кўрсаткичларини схема тарзида ишлаб
чиқиб, кексалик даврига хос иккита хусусиятни чуқур таҳлил қилдилар. Худди шунга ўхшаш
маълумотлар Д. Биррон, Д. Ботвинник тажрибаларида ҳам олинган.
Психогеронтологияда кекса эркак ва аёлларнинг психологик хусусиятларини ўрганишда
кўпроқ тест (синов) дан фойдаланилади. Тестлар ўз мақсади, моҳияти ҳамда тизимига биноан бир
нечта кўринишга эга:
Do'stlaringiz bilan baham: |