А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

 
Мавзу: Ўсмирлик даври
 
Режа: 
1. Ўсмирлар тўғрисида умумий тушунча. 
2. Ўсмирларнинг биологик ўсиши. 
3. Ўсмирларнинг жинсий тараққиёти. 
4. Акселерация назариялари: 
а) гелиоген назарияси; 
б) гетерозия назарияси; 
в) урбанизация назарияси; 
г) нутритив назарияси; 
д) нурланиш назарияси; 
е) ижтимоий шароитни яхшиланиши назарияси; 
ё) ижтимоий акселерация назарияси. 
Ўсмирнинг психик ўсишини ҳаракатга келтирувчи куч нима? 
I. Ўсмирлар тўғрисида умумий тушунча. 
Хозирги даврда ўсмирларни тарбиялашнинг ўзига 
хос хусусиятлари, қонуниятлари, имкониятлари хатти-ҳаракат мотивларининг ифодаланиши ва 
вужудга келишининг мураккаб механизмлари мавжуд. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 
ўсмирларни тарбиялашда уларнинг хусусиятларини тўла ҳисобга олган ҳолда таълимий-тарбиявий 
тадбирларни қўллаш шахслараро муносабатда англашилмовчиликни вужудга келтирмайди, синф 
жамоаси ўртасида илиқ психологик иқлимни яратади. 
Турғунлик йилларидаги сўз билан ишнинг номувофиқлиги, ахлоқ тарбиясидаги қўпол 
хатолар ўсмирларнинг руҳий дунёсига салбий таъсир кўрсатди. Инсоннинг руҳий дунёсини тубдан 
қайта қуриш, тарбияни инсонпарварлаштириш ҳаракати бошланган ҳозирги кунда ўсмирлар тақдири 
масаласи ҳам ғоят жиддий тус олди. 
Ўсмирлар муаммосига эътиборни кучайтириш зарурлигининг асосий сабаблари 
қуйидагилардан иборат: 
1) фан ва техника ривожланиши натижасида маданият, санъат ва адабиёт, ижтимоий-
иқтисодий шарт-шароитларнинг ўзгараётгани; 
2) оммавий ахборот кўламининг кенгайиши туфайли ўсмирлар онглилиги даражасининг 
кўтарилгани; 
3) ўғил ва қизларнинг дунё воқеаларидан, табиат ва жамият фан ва техника ривожланиши 
натижасида маданият, санъат ва адабиёт, ижтимоий-қонунларидан, тарихдан етарли даражада 
хабардорлиги; 
4) уларнинг жисмоний ва ақлий камолоти жадаллашгани; 
5) ўсмирлар билан ишлашда ғоявий-сиёсий ва ватанарварлик ва байналмилал тарбияга 
алоҳида ёндашиш зарурлиги; 
6) ошкоралик, ижтимоий адолат, демократия муаммоларининг ижтимоий ҳаётга чуқур кириб 
бораётгани; 
7) ўқувчилар учун мустақил билим олиш, ижодий фикр юритиш, ўзини ўзи бошқариш, 
англаш, баҳолаш ва назорат қилишга кенг имконият яратилгани. 
Ўсмирлик ёшида болаликдан катталик ҳолатига кўчиш жараёни содир бўлади. Ўсмирда 
психик жараёнлар кескин ўзгариши билан ақлий фаолиятида ҳам буришлар сезилади. Шунинг учун 
шахслараро муносабатда, талаба билан ўқитувчининг мулоқотида, катталар билан ўсмирлар 
муомаласида қатъий ўзгаришлар вужудга келади. Бу ўзгаришлар жараёнида қийинчиликлар 
туғилади. Булар аввало таълим жараёнида рўй беради: янги ахборот, маълумотларни баён қилиш 
шакли, услуби ва усуллари ўсмирни қониқтирмай қўяди. Одобли, дилкаш ўсмир кутилмаганда 
қайсар, интизомсиз, қўпол, серзарда бўлиб қолади. Катталарнинг йўл-йўриқларга, талабларига 
мулойимлик билан жавоб қайтариб юрган ўсмир уларга танқидий муносабатда бўлади. Унинг 


51 
фикрича, катталарнинг талаблари, кўрсатмалари мантиқан ихчам, далилларга асосланган, етарли 
объектив ва субъектив омилларга эга бўлиши керак. Ўсмирда шахсий нуқтаи назарнинг вужудга 
келиши сабабли у катталарнинг, ўқитувчининг қайғуриши, куйишига қарамай, ўзининг фикрини 
ўтказишга ҳаракат қилади. Унинг ўз қадр-қиммати ҳақидаги тасаввури, нарса ва ҳодисаларга 
муносабати оқилоналикдан узоқлаша бошлайди, у айрим маълумотларни тушунтириб беришни 
ёқтирмайдиган бўлиб қолади. Серзардалик кундалик хатти-ҳаракатнинг ажралмас қисмига айланади. 
Ўсмир хулқидаги бундай ўзгаришлар тажрибасиз ўқитувчи ёки ота-онани қаттиқ ташвишга солади, 
асабийлаштиради ва уларнинг ўқувчига муносабатини ўзгартиради. Натижада келишмовчиликлар, 
англашилмовчиликлар келиб чиқади. 
Айрим педагоглар ўсмирлик даври инқирози тўғрисида куйиниб гапирадилар, баъзи 
иллатларни танқид қиладилар ва уларнинг ижтимоий-психологик илдизини топишга интиладилар. 
Аслида эса ўсмирларга ёндашишда методологик камчиликка йўл қўядилар. Мазкур иллатларнинг 
олдини олиш чора ва тадбирлари тизимини ишлаб чиқа олмайдилар. Бу масалага тўғри ёндашиш 
айрим илмий тадқиқотларда асослаб берилган ва ўсмирлик даври инқирози ҳақида мулоҳаза 
юритишдан кўра, катталар билан ўсмирлар муомаласининг инқирози ҳақида гапириш тўғрироқ 
бўлади, деб хулоса чиқарилган. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish