90
мураккаблиги, муаммолар олдида лол қолиш. Бу қийинчиликларни енгиш даврида инсоннинг руҳий
ҳолатлари, жараёнлари ва хусусиятларида миқдор ҳамда сифат ўзгаришлари рўй беради.
Психофизиолог П. П. Лазаревнинг фикрича, эшитиш, кўриш, периферик ва кинестетик
сезгирликнинг ўзгариши 20 ёшдан бошланади. Бу маълумотни чет эл психологлари Фульдс, Равен,
Пако кабилар янада ривожлантириб ақлий ва мантиқий қобилиятнинг мезони 20 ёш деб
ҳисобладилар. Б. Г. Ананьев ўзининг илмий-тадқиқотларида ёшлик даврида йигит ва қизлардаги
ўзгаришларни мураккаб шахс жиҳатларидан умумий руҳий ҳолат, вербал ва новербал ақлий
(мантиқий ва мнемик функциялар) содда жараёнларгача (организмда иссиқлик пайдо бўлишидан
метоболизм – модда алмашинувгача), ҳатто шахснинг хусусиятигача бўлган ҳолатларни ўз ичига
қамраб олишини математик усулларга асосланган илмий маълумотлар ва уларнинг чуқур сифат
таҳлили орқали кўрсатиб ўтади.
Кўзларнинг фарқлашдаги сезгирлиги инсон ёшига қараб ўзгаришини тадқиқ қилган
С. В. Кравков сезгирликнинг ортиши 25 ёшгача давом этишини, барқарорлашуви эса 25 ёшдан кейин
ҳам давом қилишини таъкидлайди. Б. Г. Ананьев лабораториясида олинган натижалар инсон
функционал даражасининг ошиши 23–27 ёшдаги йигит ва қизларда 44 фоиз, функционал ҳолатининг
барқарорлашуви 19,8 фоиз, функционал даражанинг пасайиши 36,2 фоизга тенгдир. Бу маълумотлар
камолот босқичининг турли микродаврларида ўсиш жиҳатларининг ўзаро муносабати ҳар хил
кечишини кўрсатиб турибди. Ю. Н. Кулюткин катта кишиларнинг диққат, хотира, тафаккур билиш
жараёнларини биргаликда ўрганган. Ю. Н. Кулюткин ўз тадқиқотида 0–130 шкалагача оралиқни
текшириб, 22-25 ёшларда диққат ва хотира 100,5; тафаккур 102,5 баллга тенглигини, 26-29 ёшларда
эса диққат 102,8, хотира 97,0; тафаккур 95,0 балл эканлигини исботлаб берди. Америкалик олим
В. Шевчук вояга етган одамларда ижодий фаолиятнинг бошланиш нуқтасини тадқиқ қилиб, 11-20
ёшлар оралиғида 12,5 фоиз, 21-30 ёшларда эса 66 фоиз эканини аниқлади. Зиёлиларнинг илмий
маҳсули динамикасини ўрганган 3. Ф. Есарева унинг бошланиши математикларда 18-23, физикларда
24-27, биологларда 25-31, психологларда 27-30, тарихчиларда 27-32, филологларда 28-33 ёшларни
ташкил қилишини кўрсатиб ўтади.
Ёшларнинг ижтимоий ҳаётда қатнашувини ўрганган В. Шевчук ижтимоий фаолиятга
киришиш энг юқори чўққиси 25 ёш эканини аниқлаб, бу ҳол одамларнинг 45,4 фоизида бўлишини
маълум қилади. Унинг фикрича, қолган ёш даврларида инсоннинг жамоатчилик фаолияти нисбатан
жуда кичик бирликни ташкил қилади, ҳатто, у 45 ёшда 3 фоизга тенг бўлади.
Кишиларда кўриш майдони чегараси (идрок) хусусиятини ўрганган Л. Н. Кулешова ва
М. Д. Александровалар 18-35 ёшлардаги ҳайдовчиларда унинг уч хил: нормадан ортиқ 11 фоиз,
нормада 47 фоиз, қолганларида эталон бўйича нормадан кам бўлишини таъкидлайдилар.
23-28 ёшгача даврда қатор функциялар даражасининг ўзгариши, такомиллашуви: кўриш
майдонининг кўлами, кўз билан масофани чамалаш, фазовий тасаввур, билиш даражалари; англаш,
диққат ва идрокнинг яхлитлиги ҳамда ўзгармаслигининг ўсиши бошқа фаолият ва кўриш
таъсирчанлиги, қисқа муддатли кўриш хотираси ёки мустаҳкамланиши намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: