А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси


)  етук инсон ақлининг функционал ўсиш даражаси ёш эволюциясининг ҳар хил босқичида  етарли даражада юқори бўлади;  4)



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

3) 
етук инсон ақлининг функционал ўсиш даражаси ёш эволюциясининг ҳар хил босқичида 
етарли даражада юқори бўлади; 
4) 
мазкур функциялар динамикасида ҳеч қандан кескин пасайиш бўлмайди; 
5) 
етуклик даврида уқувлилик камаймайди. 
2. Талабалар ўқув фаолиятининг хусусиятлари 
Талабалар ўқув фаолияти муваффақиятининт муҳим шарти олий ўқув юртидаги таълим 
жараёнининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, дискомфорт туйғусини бартараф қилиш, 
микромуҳитда юз берадиган зиддиятларнинг олдини олишдан иборатдир. 
Одатда қуйи курслардаги талабалар ўқув фаолиятини мумкин қадар тўлароқ тасаввур этишга 
ҳаракат қиладилар, лекин уни бошқариш тўғрисида етарли маълумотга эга бўлмайдилар. Кўпинча 
улар ўқув фаолиятини бошқариш деганда, ўқув материаллари ўзлаштирилишини режалаштириш, 
назорат қилиш, баҳолаш кабиларни тушунадилар. Талабалар варақа саволларига берган жавоблардан 
маълум бўлишича, уларда ўқув фаолияти тизимини тасаввур этишдан ташқари, уни бошқаришнинг 
айрим имкониятлари юзасидан муайян билимлар ҳам бўлади. Тажрибада иштирок қилган 730 нафар 
синалувчиларнинг 15 фоизи шахсий фаолиятни бошқариш деганда ўзлаштирилаётган ўқув 
материалларини кўп марта такрорлаш жараёнини тушунадилар, унинг бош мақсади матннинг 
моҳиятини аниқ англашдан иборат деб биладилар. Масалан, «Материалларни ўзлаштириш учун 
уларни ўқийман, такрорлайман, лекин ҳеч қачон уни ўзлаштириш мақсадида оқилона йўл, усул ёки 
воситаларни қидириб ўтирмайман...» Талабанинг бу мулоҳазаси ана шу тоифадаги барча 
тенгдошларига ҳам хосдир. 
Айрим талабалар ўз жавобларида бирор хусусиятга эга бўлган материалларни 
ўзлаштиришнинг усулларини ҳам ёзганлар. Қуйи курс жавобларидан бири «Мен аввал ўқув 
материалини қисмларга ажратаман, сўнг улар ўртасида мантиқий уйғунликни вужудга келтираман, 
муҳим ва бирламчи аломатларни топишга ҳаракат қиламан. Мазкур материални олдингиси билан 
солиштираман, ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлайман». Худди шунга ўхшаш жавоблар 
талабаларнинг тўртдан бир қисмидан олинди. Уларнинг 85 фоизи ўқув фаолиятини бошқаришнинг 
айрим таркибий қисмларини ифодалай олганлар. Аммо кўпчилиги ўқув фаолиятини бошқаришнинг 
умумлашган усулларини таърифлаш, англаш, фаолиятнинг ҳаракатларини қандай-тартибда амалга 
оширишни тасаввур қилишдан анча йироқдирлар. Шунга қарамай, талабаларда таққослаш, режа 
тузиш, лекция ва бирламчи манбаларни конс пектлаштириш бўйича маълум тушунчалар мавжуд. 
Бироқ, бу борада ҳам айрим нуқсонлар учраб туради. Чунончи талабалар режалаштириш, 
конспектлаштириш, таълимий усуллардан фойдаланишга қўйиладиган умумий талабларни аниқ 
кўрсатишда қийналадилар, муаммо доирасидан четлашадилар ва ҳоказо. 
Мана шу қийинчиликларни моҳияти ва шаклига кўра уч гуруҳга ажратиш мумкин: 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish