А. Р. Бобожонов, Қ. Р. Раҳмонов


Мустақил ўрганиш учун саволлар



Download 214,4 Kb.
bet21/26
Sana28.05.2022
Hajmi214,4 Kb.
#614004
TuriЛекция
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
YER KADASTRI VA MANITORINGI 2008

Мустақил ўрганиш учун саволлар.



  1. Ерларни баҳолаш нима, унинг қисқача мазмуни.

  2. Ерларни баҳолашнинг асосий манбааси нима?

  3. Қандай иқтисодиёт масалаларини ҳал қилишда ер баҳолаш маълумотларидан фойдаланилади?

  4. Тупроқ бонитировкаси нима?

  5. Тупроқнинг қандай унумдорликларини биласиз?

  6. Тупроқ бонитировкасини ўтказиш учун тузилган бонитировка шкаласига тупроқнинг қандай хусусиятлари асос қилиб олинади?

  7. Тупроқ бонитировкасини ўтказишда унинг диагностик белгилари бўйича қандай тузатма коэффициентлар киритилади?

  8. Тупроқ бонитировкасини ўтказиш услубиятини сўзлаб беринг.

3.3.2 Ерларни иқтисодий баҳолаш ва уни ўтказиш услубияти

Ерларни иқтисодий баҳолаш - ернинг қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги солиштирма қийматини аниқлаш демакдир. Бу кўрсаткичлар ҳам нисбий катталик­да, яъни балларда, ҳам абсолют кўрсаткичларда, яъни ерга ҳисоблаб чиқилган шартли нархларда бўлиши керак.


Шунга алоҳида аҳамият бериш зарурки, ерни иқтисодий баҳо­лаш ва тупроқларни бонитировка қилиш ўртасида узвий боғлиқлик ва бир-бирига нисбатан кескин фарқ мавжуд. Тупроқларни бонитировка қи­лишда ишлаб чиқариш шароитлари эмас, асосан ўсимлик ўсиши учун зарур бўлган табиий хоссалари ҳисобга олиниб, гуруҳ­ларга бўлинади. Иқтисодий баҳолашда эса ернинг табиий сифати ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари унинг табиий - иқтисодий шароитлари­га мос равишда ҳисобга олинади. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги шун­дан иборатки, тупроқларни бонитировка қилиш натижалари ерларни иқтисодий баҳолашда асос сифатида олинади.
Қайд қилиш зарурки, республикамиз иқтисодиёт тармоқларида, жумладан қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини ривожланиб бораётган­лиги мавжуд ер майдонларини иқтисодий жиҳатдан меъёрий баҳолаш заруриятини туғдирди. Қишлоқ хўжалик ерларини меъёрий баҳолаш натижалари асосан ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш, ер солиғи ставкаларини аниқлаш, белгиланган меъёрда ажратилганидан ташқа­ри қишлоқ жойларида уй-жой қуриш ва деҳқон хужалигига ер бе­риш, банк томонидан кредит бериш, ер участкаларини ким ошди сав­доси (аукционлар) орқали сотиш учун бошланғич баҳосини белгилаш ҳамда қонунда кўзда тутилган бошқа ҳоллар учун қўлланилади.
Барча қишлоқ хўжалик ер майдонлари ерларни иқтисо­дий (меъёрий) баҳолаш объекти бўлиб хизмат қилади. Бунда ерларни баҳолаш бўйича белгиланган ҳудудий ҳисоб бирликлари қуйидаги­лардир:
-ички хўжалик миқъёсида: тупроқ сифати бўйича (бонитети) бир хил бўлган ҳайдалма ерлар ва бошқа қишлоқ хўжалик ерлари­нинг алоҳида участкалари. Бундай ҳолда ерларнинг баҳоси ички хўжалик масалаларини ҳал қилиш, дехкон ва фермер хўжаликларини ташкил этиш, қурилишлар, суғориладиган ерларни текислаш мақсадлари учун аниқланади;
-умумий жиҳатдан (умумий ер майдони бўйича) ерларнинг баҳоси ер учун солиқ ставкаси миқдорларини ҳисоб­лаш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиб банкдан кредит олиш, пай миқдорларини аниқлаш учун ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ердан фойдаланувчилар ерларни иқтисодий баҳолаш субъектлари ҳисобланадилар.
Ерларни иқтисодий жиҳатдан баҳолаш жараёнида суғориладиган ерларни баҳолаш муҳим амалий аҳамиятга эга. Экинларни етиштириш учун муҳим ҳисобланг­ан ернинг табиий хусусиятлари бўйича қиёсий баҳоси (тупроқ банитировкаси) ва қиймат кўрсаткичи сифатидаги меъёрий соф да­ромад суғориладиган ерларнинг баҳосини аниқлаш учун асос қилиб олинади.
Тупроқнинг табиий унумдорлигини, маҳсулдорлигини ҳамда қишлоқ хўжалигига яроқлилигини ҳисобга олган ҳолда бони­тет баллари бўйича республикадаги суғориладиган ерларнинг 10 та синфи белгиланган. Агрономия нуқтаи назаридан бонитет баҳоси­нинг баллари қишлоқ хўжалик экинларини кадастр бўйича ҳисобла­наган ҳосилдорликлари орқали белгиланади. Бу эса ўз навбатида 100 баллик баҳолаш шкаласидан 1 гектардан олинадиган ҳосилни центнердаги ўлчами, яъни ц/га ҳисобида 1 баллга тўғри ке­ладиган ҳар бир асосий қишлоқ хўжалик экини учун ҳисобланади. Республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2001 йилда тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси суғориладиган тупроқ­ларни бонитировка қилиш" услубиятига мувофиқ қабул қилинган бонитет баллари бўйича асосий қишлоқ хўжалик экинларини ка­дастр ҳосилдорликлари қуйидаги жадвалда келтирилган
8 - жадвал
Бонитет баллари бўйича асосий қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги
(ц/га)

Бонитет бали

Download 214,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish