Мактаб психологининг индивидуал услуби
Психолог мактабда ўзини қандай тутиши керак: қаттиқ қўлми ёки юмшоқми?
Вазиятга боғлиқ равишда, ўзининг ва шеригининг мақсадига кўра психолог қаттиқ қўл
ва юмшоқ бўлган турли услубларни эгаллаши лозим.
Психолог танлаш имкониятига эга бўлганда, ўз индивидуаллигидан келиб чиқиб,
иш тутиши керак.
«
Ўзингизни танланг» машқи
Агар сиз юмшоқ, кўникувчан, уятчан бўлсангиз, вазият буни талаб қилса-да,
қаттиқ қўл бўлишингиз қийин кечади. Сизга бу ёқмайди. Натижада сиз таъсир
қилишнинг куч ишлатиш усулидан фойдаланганингиз учун ўзингизни айбдор
ҳисоблайсиз ва кўп чарчайсиз. Сизга ўзини кўрсатишнинг тўғридан тўғри куч
ишлатиш усуллари эмас, юмшоқ, дипломатик, келишувчан, «айёр» услублари мос
келади. Шуни ёдда тутиш керакки, фақат юмшоқ услубни қўлласангиз, гуруҳ
таъсирига берилувчанлик «хавфи» пайдо бўлади.
Агар сиз тўғри, кучли, ҳукмрон инсон бўлсангиз, сизга куч ишлатиш услуби
кўпроқ мос келади. Сиз ҳар қандай вазиятда енгиб чиқасиз, вақтида ўзингизни
тўхтатишни биласиз. Биринчидан, сиз инсонга таъсир қилиб, унга «психологик зарба»
беришингиз мумкин. Иккинчидан, мулоқат бўйича кучли суҳбатдошни учратсангиз,
сиз янада кучли бўлишга ҳаракат қиласиз. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қаттиқ
қўллик услуби гуруҳ иштирокчиларининг ижодини пасайтиради, ўзини кўрсатиш
эркинлигини пасайтиради.
«
Иш техникасини танлаш ҳақида»
Иш техникасини танлаш ҳақидаги савол бир мунча мураккаб бўлиб, ҳар қандай
психотерапевтик техникада ўз услубини аниқлаш мумкин ва ўз касбий қобилиятлари,
қизиқишларини ифодалаш мумкин.
«Ўз иш техникасини танлаш ҳақида гап кетганда, икки омилни ҳисобга олиш
даркор. Биринчидан: ғарб психотерапевтик техникалари, Ватанимиз
психопрактикасида энди тарқала бошлади, шунинг учун у ёки бу йўналишдаги
амалиётчи психологларнинг юқори касбий маҳорати ҳақида гапириш эрта.
Иккинчидан, психопрактика шунчалик кўп қиррали ва ҳар хилки ёш
психотерапевт мижознинг муаммоларидан келиб чиқиб, ҳар хил техникаларни
биргаликда қўллайди.
Ўз ишида психоанализни ёқтирадиган психологлар трансакт анализ бўйича
унчалик яхши ишламайди, психодрамага қизиқадиганлар мулоқот тренинги
гуруҳларини зўр базўр ўтказадилар. Уриниб кўриш ва хато орқали «ўз техникасини»
топиш мумкин. Ўзингизни кучли ва бўш жиҳатларингизни ўрганинг, имкони бўлса,
психологик семинарларга қатнашинг, «бу меники» деб ҳис қиладиган вақт келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |