Мавзу: Спорт психологининг вазифалари



Download 31,67 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi31,67 Kb.
#225444
  1   2
Bog'liq
pKNb5ehqEkiqqeJ0ltVT68oGy44Kd55w (1)


11-мавзу: Спорт психологининг вазифалари.
Режа:

  1. Спорт психологининг жамоадаги руҳий муносабатларни аниқлаши. Социометрия методикасини қўллаш.

  2. Командадаги лидер ва аутсайдерни аниқлаш.

  3. Депрессия ҳолати ва ундан чиқиш усуллари.

  4. Команда менежерлари ва спорт психологи.

Мавзу юзасидан таянч сўз ва иборалар:
Спортчиларни мусобақага тайёрлаш, спорт психологининг вазифалари, депрессия, команда менежлпри, жисмоний куч, руҳий ҳолат.

Спорт психологияси спортчилар ҳаёти ва фаолиятида катта ўрин тутиши керак. Спорт психологияси кузатиш ва махсус тестлар ёрдами спортчининг қобилияти, жисмоний кучи, руҳий ҳолати иродавий хусусиятларининг қандай эканлигини ўрганиши ва бу ҳақда тренер ва спорт ташкилоти бошлиқларига ўз натижаларини холислик билан айтиши керак.


Шунинг билан бирга спортчиларни мусобақаларга руҳий жиҳатдан тайёрлашда тренерлар билан ҳамкорлик қилиши зарур. Спортчиларни мусобақа олдидан бўладиган кучли ҳаяжонланишларини бартараф этиш, уларга ишонч бидириш, ҳқллаб-қувватлаш, руҳий мадад бериш уларнинг асосий вазифаларидир. Спорт психологи кузатувчан, билимли, изланувчан, доимо ўз малакасини ошириб бориши, энг муҳими, спорт турларини ва уларга хос хусусиятларни яхши билиши керак.
2000 йили Сидней шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида хитойлик спортчилар бир қанча спорт турларида яхши қатнашдилар. Айниқса, улар сузиш ва ўқ отиш мусобақаларида катта муваффақиятларни қўлга киритишган.Бунда спорт психологларининг катта роль ўйнаганликлари ОА воситаларида кўп ёзилди. Хитой сузувчи аёллари бир неча жаҳон ва олимпиада ўйинлари рекордларини ўрнатдилар. Олимпиада чемпионлари ва совриндорлари бўлишди. Психологлар мусобақага тайёргарлик босқичида спортчилар билан мулоқотда бўлиб, машқларни ўтказишда, спортчиларда депрессия (турғунлик, руҳий сиқилиш) ҳолати бўлганда, мусобақа даврида толиқиш кўчайганда, уларга бевосита ёрдам беришган.
Хитойлик Ли Шувэй исмли психолог ўқ отувчи спортчиларнинг ҳар биридан мусобақа жараёнида кутилмаган ҳолатлар, ҳодисалар бўлиб қолса, масалан, об-ҳаво кескин бузилса, ҳакамлар нотўғри ҳукм чиқарса, жароҳат олиб қолса, нималар қилиш мумкинлигини ёзиб беришни сўраган. Спортчи бу хил вазиятлардан чиқиб кетиш вариантларини ёзма баён қилади. Психология эса ушбу жавобларни спортчи ва тренер иштирокида муҳокама қилади. Бу билан спортчиларни ҳар хил ҳолатлар бўлганда ўзини йўқотиб қўймаслик унга руҳан шай туришликка тайёрлайдилар, улар билан тренинг ўтказиш керак.
Спорт психологияси спортчини вазиятнинг қули бўлиб қолмасликка, аксинча, уни бошқаришга ўргатади. Шунинг учун ҳам Сиднейдаги Олимпиада ўйинларида Хитойлик ўқ отувчилар мусобақа финишида, яъни энг охирги отиш серияларида ҳам ўзларининг энг яхши натижаларини сақлаб қолишган. Бошқа мамлакат спортчиларида бу кўрсаткич пасайиб кетган.
Сузувчилар ва трамплиндаги сувга сакровчилар билан бўлган машқларда ҳам психологлар бир мунча муваффақиятларга эришганлар. Бунинг учун психологлар, аввало спортчилар реакциясини яхшилаш, улар онги ва ҳаракат хотираларида ҳар бир сакрашдаги энг мақбул ва мукаммал элементларни сақлаб қолишга ўргатишган. Ҳар бир спортчи мусобақа олдидан сакрашнинг барча босқичларини, элементларини, онгида такрорлай олишлик талаб этилган.
Олий даражадаги спорт мусобақаларида, табиийки, спортчиларнинг асаб қўзғалиши ҳам юқори босқичда бўлиб, спортчилар кўпинча, кучли стресс ҳолатда бўладилар. Бундай пайтда тренер ёки психологнинг «кўзингни юм, ҳеч нарсани ўйлама, ўзингни хотиржам тут” деб берган маслаҳатлари натижа бермаслиги мумкин. Бунинг учун спортчилар мусобақадан аввал махсус машқлар билан ишлашга ўргатилиши зарур. Шу мақсадда хитойлик психологлар спортчиларни ўз диққат-эътиборларини керакли пайтда махсус тўплай олишга ҳам ўргатадилар (концетрация). Бунинг учун спортчидан, аввало, ўзини осайишта тутишга ўрганишни талаб этилади. Бу йўл билан ички хотиржамликка эришгач, (офиятга) кейинги босқич - ўз онги ва тафаккўрини, жисмоний ҳаракатларини осайишта ишлашини бошқаришга ўргатилади. Шундан сўнг спортчи ўзининг истак-хоҳишлари, спортдаги ўрни, нималарга эришмоқчи бўлаётганлигини, айни пайтда олдида турган вазифани ва уни бажариш йўл-йўриқларини аниқ англай бошлайди. Бу эса ҳар қандай мусобақаларда муваффақият гарови бўлади.
Хитойлик психологлар спортчилар мотивациясини кўтаришга ҳам катта эътибор берадилар. Бунда, айниқса, маънавий мотивацияга урғу берилади. Масалан, ғолиблик Ватан ва миллат шаънини кўтаришлиги, спортчининг ўзини ҳам улуғланиши, машҳур бўлиши Ватан томонидан муносиб баҳоланишлиги каби масалалар муҳим аҳамиятга эга. Албатта, спорт психологияси спортчилар билан муносабат ўрнатишга ҳаракат қилиши, улар ишончига кира олиши зарур. Спортчи психолог мутахассисни тан олса, унга ишонсагина юқори натижаларга эришиш мумкин. Агар спортчи психолог қабулига ўзи келиб мурожаат қилса, демак, уни қандайдир муаммоси бор. Психолог мутахассис ҳам спортчи билан самимий муносабатда бўлиши, уларнинг ишонч ва ҳурматига муносиб бўлишга ҳаракат қилишни, ҳеч қандай сохталик ва ёлғонга йўл қўймаслиги лозим. Ҳозирги пайтда айрим спорт турларидаги (сузиш, сувга сакраш, гимнастика) энг машҳур спортчилар ҳам жуда ёш-ўсмир ўспирин ёшда бўлади. Улар билан катта ёшдаги психолог ўртасида ишонч, ҳурмат самимий-мулоқот вужудга келиши учун психолог мутахассисдан кўп нарса талаб этилади. Ундан ўзини актёрдек тутиши ва аввало спорт жамоасида ўз одамидек қабул қилиниши керак. Шундагина у спортчилар ҳурматига, ишончига, меҳрига эришиши ва ўз олдига қўйган мақсадга муваффақ бўлиши мумкин. Аксинча, график бўйича, ҳар бир спортчини қабулига чиқариб, уларга саволлар бериб, қандайдир қоғозларни тўлдириш билангина кифояланиб қолса, яхши натижаларга эриша олмайди.
Гуруҳга кирувчи одамлар бир-бирларига нисбатан ва гуруҳ банд бўлган фаолиятга нисбатан бир хил нуқтаи назарда тура олмайдилар. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзининг ишчанлик ва шахсий фазилатларига, ўз статусига, яъни унинг гуруҳда тутган ўрни ҳақида далолат берадиган қилиб, мустаҳкамланиб қўйилган ҳуқуқлари ва бурчларига, унинг хизматлари ва фазилатлари гуруҳ томонидан тан олиниши ёки олинмаслигини акс эттирадиган нуфузига биноан гуруҳдаги шахслараро муносабатлар тизими да муайян мавқеига эга бўлади. Уқувчилардан бирига спортга тааллуқли барча соҳаларда донг таратган обрў-эътиборли киши сифатида муносабатда бўлишса, бошқасига кулдиришда ва бирон-бир ҳазилкашликни уюштиришда устаси фаранг сифатида муносабатда бўлишади: биттаси билан жиддий масалалар хусусида жуда яхши ва самимий суҳбат қуриш мумкин, бошқаси билан эса умуман ҳеч нарса ҳақида гаплашиб бўлмайди; биттасига худди ўзингга ишонгандек ишониш мумкин, бошқасига эса ҳеч нарсани ишониб бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси Дар бир ўқувчи муайян статусга ва нуфузга эга бўлган мактао Спортида гуруҳнинг етарли даражада ранг-баранг табақаланишига олиб келади.
Психологияда гуруҳ ичидаги табақаланишнинг иккита асосий тизими — социометрак ва референтометрик афзал кўриш ва танлашлар алоҳида ажралиб туради.
Яхши ўқувчи бўлиш мумкин ва лекин ўртоқларига ёқмаслиги, Спортдаги энг интизомсизлар сафида бўлиши ва лекин кўпчилик учун азиз бўлиб қолиши ҳам мумкин. Хуш кўриш — ҳиссиётга кўра афзал кўриш — гуруҳдаги табақаланншнинг яширин манзарасини тушуниб етишда ғоят муҳим омилдир.
Америкалик психолог Ж. Морено гуруҳларда шахслараро-афзал кўришларни аниқлаш усулини ва ҳиссий афзал кўришларни қайд қилиш техникасини таклиф этди. Буни у социометрия деб атади. Социометрия ёрдамида шахслараро биргаликдаги ҳаракат жараёнида гуруҳ аъзоларида намоён бўладиган афзал кўришнинг, бефарқлик ёки хуш кўрмасликнинг миқдорий меъёрини аниқлаш мумкин. Социометрия методининг жуда ҳам тезкор эканлигига шубха йўқ ва унинг ёрдами билан гуруҳ ичидаги ҳиссий интилишлари манзараси етарли даражада аниқ-равшан кўрсатилган бўлиши мумкин. Уни кузатишлар йўли билан аниқлаш учун узоқ вақт сарфлашга тўғри келган бўларди.
Ҳар қандай гуруҳни унинг аъзоларининг ўзаро биргаликдаги ҳаракати жараёнида ҳосил бўладиган коммуникатив шаҳобча сифатида талқин қилиш мумкин.
Лекин социометрик таҳлил бу коммуникатив шаҳобчага жуда ҳам умумий тарздаги таъриф бериши мумкин. У нима учун индивид бир хил бирликларда гуруҳга қарама-қарши қўйилганлигини, бошқаларида эса коммуникатив шахобчадаги бундай узилиш пайқамаслигини тушуниб етишга олиб бормайди.
Социометрик техника ёрдамида қайд этиладиган боғланишлар тизими ни муқаррар деб ҳисоблаб бўлмайди. Бугунги «юлдуз» эртага яккаланиб қолиши мумкин.
Социограммалар бизга бундай ўзгаришларнинг сабаблари ҳақида маълумот бера олмайди. Шунингдек, гуруҳ аъзолари бировларни рад этиб, бошқаларини танлаганларида нималарга асосланганликлари, гуруҳнинг ҳар хил аъзоларига хос хуш кўрнш ва хуш кўрмасликлар замирида қандай маъно борлиги мавҳумлигича қолади.
Социометрик тадқиқотлар негизини ташкил этувчи ҳиссий-психологик ҳодиса сифатидаги гуруҳнинг модели одамларнинг шахслараро муносабатларини ижтимоий жиҳатдан қарор топган муайян қоидалар, қадриятли мўлжаллар ва баҳолар асосида таҳлил этиш имконини бермайди. Негаки, у ҳаммасини ўзаро биргаликдаги ҳаракатларнинг, ўзаро хиссий баҳолар ва майлларнинг қайд этилишидан иборат қилиб қўяди.
Афтидан, бундай ёндашув чоғида гуруҳ ва унинг аъзолари собитқадамлик билан амалга ошираётган фаолият шунчаки эътиборга олинмасдан қолиб кетади.
Кишининг шахс сифатида атроф муҳит билан ўзаро биргаликдаги фаолияти унинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳаётидаги объектив муносабатлари тизими да таркиб топади ва амалга оширилади. Одамларнинг ўзаро муносабатлари жараёнида объектив тарзда таркиб топадиган реал боғланишлар замирида биз шахслараро кўрсатмалар қарор топадиган ниятларнинг ўзаро бир-бирига қизиқишнинг, турли хилдаги вазиятларининг мураккаб шаҳобчасини кўрамиз. Шубҳасиз, объектив тарзда таркиб топаётган боғланишларнинг ҳарактери ва аҳамиятига бериладиган баҳо, энг аввало, реал фактларни, одамларнинг ҳарактерлари ва хатти-ҳаракатларини, уларнинг биргаликдаги фаолиятининг объектив натижаларини тадқиқ этиш туфайли маълум бўлади.
Гуруҳдаги ўзаро ёқтириш ва ўзаро ёқтирмасликнинг аён бўлган манзарасига таянган ҳолдагина олисни кўзлайдиган хулосалар чиқариб бўлмайди. Боғланишларнинг фақат ташқи жиҳатини қайд қиларкан, социометрия ўз моҳияти эътибори билан бундай афзал кўришларнинг хусусиятини очиб беришга қодир эмас.
Социометрия билан танишув синалувчиларнинг жавоблари танлашнинг ҳақиқий негизини акс эттирмаслиги ҳам мумкинлигини пайқаб олишга имкон беради ва шунинг учун ҳам кўпинча унинг ҳақиқий сабабларини топишга ёрдам бермайди, улардан четга чалритади.
Шундай савол туғилади: гуруҳдаги ўзаро муносабатларнинг социометрия методи учун яширин бўлиб қоладиган, лекин бу муносабатларнинг фақат ташқи жиҳатини оддий кузатувга қараганда анча тез ва аниқроқ кўрсатиб бера оладиган ҳақиқий ички ривожланишни қандай аниқлаш мумкин? Гуруҳ ичидаги ўзаро биргаликдаги ҳаракатнинг ташқи манзараси гуруҳ аъзолари ўртасидаги теран муносабатларнинг оқибати сифатида қаралиши мумкин, лекин социометрия афзал кўриш ва яккаланиб қолишнинг сабабларини аниқламайди.
Шу муносабат билан муҳим психологик вазифа — шахснинг гуруҳнинг бир хил аъзолари билан ҳиссий (шунингдек амалий) алоқа боғлашига ва бошқаларини рад этишга туртки берадиган сабабларни аниқлаш вазифаси ўртага қўйилади. Уни шахслараро муносабатларда танлашнинг сабабий моҳияти тарзида белгилаш мумкин.
Савол тўғридан-тўғри қўйилган тақдирда ҳар доим ҳам самимий жавоб олишга умид қилиш қийин. Бундан ташқари индивиднинг ўзи ҳам нимага бир кишини ёқтириши ва бошқасини суймаслиги ҳақида ўзига ҳамиша ҳам ҳисоб беравермайди. Шу муносабат билан бундай мақсадларни амалга оширишда шахслараро танлашнинг сабабиятларни тажриба йўли билан билвосита маълумотларга асосланган ҳолда аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
Танлашнинг сабабий моҳиятинн аниқлаш методикасини ишлаб чиқишда қуйидаги мулоҳазалар эътиборга олинди. Ларионов дсган ўқувчига партада бирга ўтирадиган ўртоғини ўзи танлаш ҳуқуқи берилди, деб тахмин қилайлик. У нега Носовни ёки Смирновни танламасдан, балки Ковалёвни танлага-нида қандай сабабларга асосланган эди? Ҳамма нарса у амал қилмоқчи бўлган сабабга боғлиқдир. Ларионовнинг ҳаёлидан утиши мумкин бўлган фикр-ларни эслаб кўрайликчи: «Ковалёв — хушчақчақ, тиниб-тинчимас... У билан зсрикмайсан, у ҳатто горакни зил қиладиган дарсда ҳам биронта аломат нарсани топади, кулдиради, у билан бирга бўлсанг, вақтнинг қандай ўтганини билмайсан. Лекин ҳақиқатини айтганда, у бирон нарсани билмай қолганингда секингина айтиб ҳам юбора олмайди ва ундан кўчириб олиш ҳам бефойда у менга қараганда ҳам кўпроқ ҳатога йўл қўяди. У ҳамиша ҳамма нарсани билади, дафтарини сўрасам, йўқ демайди, ҳамма нарсани кўчириб олиш, тушунмаган барча нарсаларни сўраб билиш мумкин, лекин у билан дарс вақтида кулиша олмайсан... Кимни танлаш керак? Уз-ўзидан равшанки, агар Қовалёвни танланадиган бўлса, у ҳолда афзал кўришнинг сабаби вақтининг хушчақчақлик билан ўтказилишидан, агар Носовни танланадиган бўлса — билмаганни секшгина айтиб юборишдан иборат ғаразли манфаатдорликка бориб тақалади.
Буларнинг ҳаммаси тажрибанинг дастурини белгилаб беради, ўқувчига дастлаб тартибга солипган социометрик қаторни тузиш таклиф қилиниши (йўлланма: «Партада сен биринчи навбатда ким билан, иккинчи навбатда ким билан, учинчи навбатда ким билан бирга ўтиришни исташингни кўрсат ва ҳоказо»), сўнгра эса ундан ўқув фаолиятида ва муносабатга киришишда муҳим бўлган сифат жиҳатидан тартибга солинган каторларни тузишни илтимос қилиш (йўлланма: «Спортда ким билан сенга ҳамиша завқли бўлишини кўрсат (биринчи навбатда ким билан, иккинчи навбатда ким билан ва ҳоказо)»). Бу қаторни тузиб бўлгандан кейин янги йўлланма берилади: «Укишнинг қийин вэзиятларида Спортда ким сенга ёрдам бериши мумкинлигини кўрсат (биринчи иавбатда ким, иккинчи навбатда ким ва ҳоказо)». Агар социометрик қатор сифатларига кўра тартибга солинган биринчи қаторга мос келса (ёки щунга яқинроқ бўлса), у, ҳолда танлашнинг сабабий моҳиятига ўнгайлик турдирадиган муносабат сабаблари ҳам киради, социометрик танлаш иккинчи қаторга яқин бўлган тақдирда эса танлашнинг сабабий моҳиятига ўқишда ёрдам берилишини кутиш сабаби ҳам киритилган бўлади. Даражаларнинг бир-бирига боғлиқлиги коэффициентини қўллаган ҳолда сифатларга кўра тартибга солинган қаторлардан бирининг социометрик қаторга қанчалик яқинлашувини, бошқача сўзлар билан айтганда, уларнинг қайси бири шахслараро танлашнинг сабабий моҳиятига киришишини аниқлаш мумкин.
Дарҳақиқат, шахснинг турли хилдаги фазилатларига қиёсан тартибга солинган қаторларни тузиш мумкин. Агар кейинчалик бу қаторларни даражаларига қараб тартибга солинса ва социометрик йўлланма асосида ҳосил бўлган қатор билан таққосланса, гуруҳ аъзоларининг тегишли шахсий фазилатлари социометрик тажрибада танлашнинг сабабий моҳиятига қай тарзда кириши аниқ-равшан бўлади.
Танланган қаторларнинг баҳоси, биринчидан, индивидуал афзалликнинг даражаси шахсий фазилатларнинг асосан қайси биридан таркиб топишини аниқлаш, иккинчидан, боғлиқлик коэффициентларини бир-бирига таққослаган ҳолда юқорида келтирилган шахсий фазилатлардан ҳар бирининг нисбий самарадорини аниқлаш, учинчидан, боғлиқликнинг юксак коэффициентларига мое келадиган шахсий таърифлар группасини белгилаш имконини беради. Шахслараро муносабатлар тизими да танлашнинг сабабий моҳияти айнан ана шулардан иборатдир Буни аниқлаган ҳолда танлаш чоғида шахснинг эҳтиёжларидан қайси бири устунлик қилиши ҳақида хулоса чиқариш мумкин.
Афзал кўришнинг сабабий моҳиятини аниқлаш ҳар гал муайян бир гуруҳда социометрик манзара нима учун айнан мана шунақа, неча гуруҳнинг фалоычи аъзоси, фалончини хуш кўради, нима учун гуруҳнинг маълум бир қисми «юлдузлар» тоифасига, бошқалари эса «бечоралар» тоифасига ажратилади, деган саволлар юзага чиққан пайтда ўзаро муносабатларни тушуниб етишга ёрдам беради. Бу саволларнинг жавоблари педагог учун бебаҳо аҳамиятга эгадир.
Тажриба нули билан шу нарса аниқландики, шахслараро муносабатлар тизими да шерикни танлашнинг сабабий моҳияти мазмунан муайян гуруҳ жамоа сифатида эришган даражанинг кўрсаткичи вазифасини бажаради. Гуруҳни шакллантиришнинг дастлабки босқичида танлаш бевосита ҳиссий тусдан бўлиб, шерикни танлашда мўлжал кўпроқ унинг ташқи қиёфасига (дилкашлигига, ташқаридан қараганда ёқимлилигига, кийимнинг хушбичимлигига ва ҳоказоларга) қаратилган бўлади. Анча юксакроқ ривожланиш даражасига эга бўлган гуруҳларда эса танлаш дастлабки таассуротга биноан ҳосил бўладиган ҳис-туйғуларгагина эмас, балки биргаликдаги фаолият давомида ва шахc учун ахамиятли хатти-ҳаракатлар оқибатида ҳосил бўладиган анча теран шахсий фазилатлар ҳақидаги фикрларга асосланади.
Гуруҳ жамоа сифатида ривожлана борган сари шахснинг бундай фазилатлари «баҳоси» орта боради. Бу фазилатлар дунёқарашни ва меҳнатга муносабатни, яъни биргаликдаги фаолият давомида шаклланадиган ва намоён бўладиган хусусиятларни ўзида акс эттиради.
Гуруҳга социометрик жиҳатдан ёндашилган тақдирда хайрихоҳлик ва ёқтирмаслик шахслараро муносабатлар тизими да танлашнинг асосий омили ҳисобланади. Киши бирон кишини айнан шу киши билан бирга бўлишни, муносабат боғлашни, ишлашни, дам олишни, вақтичоғлик қилишни хохлагани учун танлайди. Лекин хайри-хохликка бир киши бошқасини алоҳида ажратиб кўрсатишига гуруҳни ўзи учун энг муҳим белгилар бўйича табақалаштирган ҳолда кўпчилик орасидан танлаб олишга ягона асос сифатида қарамаслиги керак.
Кишининг ўз гуруҳи ўзини қуршаб турган воқеликда мўлжал олиш манбаи сифатида муносабатда бўлиши унинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Бу тенденция мех.нат таксимотининг конуниятли оқибати ҳисобланади. Биргаликдаги фаолиятнинг ҳар бир иштирокчиси ушбу фаолиятнинг аҳамиятига молик шарт-шароитларига, мақсадлари ва вазифаларига, умумий ишга ҳар бир кишининг ва унинг ўзи қўшган ҳиссасига бериладиган баҳодан, ўз шахсининг умумий фикр кўзгусида акс этган баҳосидан манфаатдордир. Буларнинг ҳаммаси шахслараро муносабатлар умумий иш воситасида, унинг жамоа олдига жамият томонидан қўйилаётган талаблардан, ижтимоий идеологиядан келиб чиққан мазмуни ва қадриятлари орқали намоён бўладиган жамоага кўпроқ хос бўлади.
Индивид гуруҳ аъзолари билан биргаликда ўзаро фаол ҳаракат қила борган ва унинг олдига қўйилган аниқ вазифаларни ҳал эта борган ҳолда ўзининг қимматли ниятларига эга бўлади. Уларнинг ўзлаштирилиши шахс фаолияти устидан гуруҳ томонидан реал амалга ошириладиган ёки шахс гуруҳга мансуб деб ҳисоблайдиган ўзига хос назорат олиб боришни тақозо-қилади. Гуруҳнинг қадриятларига, унинг фикрига қараб мўлжал олиш индивидни нуқтаи назари ва баҳоси унинг учун жуда ҳам муҳим бўлган кишилар доирасини алоҳида ажратиб олишга мажбур қилади. Бундай одамлар ўзига хос призма бўлиб хизмат қиладики, у шу туфайли ўзи учун аҳамиятга молик объектларни, мақсадларни, вазифаларни ва бошқа одамлар фаолиятининг усулларини кўришга ва баҳолашга — ижтимоий перцепция амалларини бажаришга интилади. Булар унинг учун бамисоли ўзини кўра бошлайдиган кўзгуга айланади. Афтидан, ҳаммаси шахслараро муносабатларда афзал кўриш ва танлашнинг социометрик тадқиқотда учрамайдиган муайян принципини тақозо этиши керак.

Download 31,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish