Психопрофилактика ишлари.
1
. Ушбу йўналишнинг асосий вазифалари ҳар бир ёш босқичида комил шахс сифатида етилиши, ақлан
баркамоллигини таъминлашнинг шарт- шароитини яратиш.
. Шахс коммуникатив ва интеллектуал тараққиёти бўсағасида вужудга келиши мумкин бўлган
2
бузилиш ва нуқсонларни ўз вақтида олдини олиш.
Психологик маориф ёки маърифат ўқувчилар ёки халқ таълими ходимлари, аҳолининг психологик
маданий савиясини кўтаришга қаратилган. психологик маърифат қуйидаги функцияларни бажаради:
1
. Психологик муаммолар бўйича педагогик кенгашларда, илмий кенгашларда маърузалар билан
чиқиш.
2
. Халқ таълими ходимлари ўртасида психология фанининг охирги ютуқларини тарғиб қилиш.
3
. Ота-оналар, тарбиячилар ва психологлар иштирокида психологик семинарлар ўтказиш (боғчада,
мактабда).
4
. Психотуркум, маърузалар ва семинарлар ташкил қилиш (олий ўқув юртларида).
5
. Методик қўлланмалар ишлаб чиқиш.
6
7
. Ота - оналар билан маърифий суҳбатлар ўтказиш.
. Тажриба иштирокчиларининг касбий фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларга
психологик кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш
Психодиагностик иш.
Мазкур ишлар ўқувчиларни мактаб, коллеж ва лицейларда ўқитиш давомида психологик-педагогик
жиҳатдан чуқурроқ ўргатишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг индивидуал хусусиятларини таълим ва
тарбиядаги нуқсонлар сабабларини, ёритишга йўналтирилгандир. Психодиагностика ишлари гуруҳда ёки якка
ҳолда ўтказилади. Бу асосда амалий психологлар қуйидаги вазифаларни бажаради:
1
. Ёш даври тараққиёти мезонларига мувофиқлигини мактаб ўқувчилари ва билим юрти
тингловчиларини, олий ўқув юрти талабаларини психологик текширувдан ўтказилади. Уларнинг камолот
даражасини белгилайди. Ўқувчиларнинг касбий яроқлилигини диагностика қилади. Уларнинг шахс
ҳиссиётлари, иродавий сифатлари, ҳис туйғулари ўз-ўзини бошқариши имконини, интеллектуал даражасини
текширади.
2
. Мактаб ёшидаги болалар, ўқувчилар ҳунар билим юрти тингловчилари, янги типдаги мактаб,
болаларда учрайдиган ўқитиш малакалари қўникмаларини эгаллашдаги нуқсонлар, хулқ-атворидаги
камчиликлар, интеллектуал тараққиёт шахс фазилатларидаги бузилишлар сабабини диагностика қилади.
3
4
. Болаларнинг вояга етганлар ва тенгқурлари билан муносабатини ўрганиш учун уларни текширади.
. Иқтидорли ёшлар, талабалар, аспирантлар, танловларида иштирок қилиш. Илмий психологик
тавсиялар ишлаб чиқиш ва шунга асосланиб нафақа бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |