A qodiriy nomidagi



Download 1,78 Mb.
bet53/105
Sana16.12.2022
Hajmi1,78 Mb.
#888475
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   105
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

Мактаб пcихологининг хонаси


Психолог директорга аввало ўз кабинетини ташкил этиш бўйича мурожаат этиши
лозим. Мактабнинг тинчроқ жойидан тахминан 10-12 кв. м. хонани эгаллаши зурур.
Психолог хонаси қуйидагича жиҳозланиши мумкин: мебеллар (ёзув ва журнал
столлар, иш стули ва 2 та кресло, китоб жавони ва ҳоказолар): жиҳозланиш
предметлари (юмшоқ рангли парда, чиройли табиат манзараси тасвирланган
картинкалар) телефон, (иложи борича паралел эмас), компьютер, сейф (диагностик
методикаларни ва психологик тадқиқот натижаларини сақлаш учун).


Психолог хонасида индивидуал психологик ишлар олиб борилади. (маслаҳат,
психотерапевтик текширувлар ва бошқалар)


Гуруҳий психологик ишларни ташкил этиш учун хона


Психолог ўзининг хонасидан бошқа яна бир гуруҳий машғулотларни ўтказиш
учун махсус хонага эга бўлиши керак. Бундай хона 20- 24 кв. м. катталикда бўлиши
мақсадга мувофиқ. Дастлаб иш бошлаганда, психолог агар бўш бўлса мажлислар


залидан фойдаланиши мумкин. Кейинчалик гуруҳий машғулотлар учун алоҳида


хонанинг бўлиши мақсадга мувофиқ. Бундай хона қуйидагича жиҳозланиши мумкин:


1


0 тача кресло, катта стол, деворда чиройли гулли обой, табиат тасвирланган картинка


(ёки фотообой), аквариум. Аудиокасеталар тўплами, видеомагнитофон ҳамда видео
тренинглар ўтказиш учун махсус аппаратура тавсия этилади.


МАКТАБ ПСИХОЛОГИНИНГ ЎЗИНИ РЕКЛАМА ҚИЛИШИ
Психолог мактабда жон деб ишлаб, ўзининг иш вақтини ҳамда ишдан бўш
вақтини мактабда ўтказса-да, баъзан ўқитувчиларнинг «психологимиз нима
қиляпти?», «Психолог мактабда бўлади-ми ўзи?» деган кинояли гапларини эшитиш
мумкин. Агар психолог ўз фаолиятини ўзини реклама қилишдан бошламаса,
ўқитувчиларнинг бундай кинояларини кўпроқ эшитиш мумкин.
Мактаб психологи ўзини доимо реклама қилиши зарур, айниқса иш
фаолиятининг бошланишида реклама билан фаол шуғулланиш мақсадга мувофиқ,
ўзини-ўзи реклама қилиш 4 асосий босқичдан иборат.
Ўзини-ўзи реклама қилишнинг биринчи босқичи. Мактабда олиб бориладиган иш
режаси ва жадвални ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Психолог дарсларга
қатнашадиган, ўқитувчилар билан суҳбатлашадиган, психологик тадқиқотлар
ўтказадиган, маслаҳатлар берадиган ва психотренинглар ўтказадиган кунлар ва
соатларни аниқ белгилаб олиши зарур.
Психологнинг иш вақти ҳақида камида учта жойда: психолог хонаси эшигида,
ўқитувчилар хонасида ҳамда мактабга кираверишда илинган бўлиши мақсадга
мувофиқ.
Ўзини-ўзи реклама қилишнинг иккинчи босқичи - кичик ва ўрта, катта синф
ўқувчилари билан учрашиб психология ҳақида оммавий шаклда суҳбат ўтказиш зарур.
Психология ҳақида ҳикоялар ўқувчилар индивидуал хусусиятларни ҳисобга
олган ҳолда ташкил этиш керак, масалан, бошланғич синф ўқувчиларида кўриш
иллюзиялари ёки гуруҳий суггестия факти мавжудлигини исботловчи тажрибаларни
ўтказиш мумкин.
Психологнинг бошланғич синф ўқувчилари билан психология ҳақида
суҳбатлашишидан асосий мақсади болаларда психологияга умумий қизиқиш
уйғотишимиз зарур. Психологик суҳбатлар биринчи синфларда 15- 20 дақиқа, учинчи
синфларда 35- 40 дақиқа ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Психологик суҳбатлар
эътиборни тортадиган, қизиқарли, кўргазмали бўлиши лозим.


Ўрта ва юқори синфларда психология ҳақида суҳбатлар бутунлай бошқача
ўтказиш мақсадга мувофиқ. Ўсмир ва ўспиринлар билан мулоқотда қуйидагиларга
эътибор бериш лозим.


-


Психолог ўсмир ва ўспиринларга уларнинг қийинчиликлари ва муаммоларини


ҳал қилишда қандай ёрдам кўрсатиш мумкинлиги ҳақида тўлиқ гапириб бериши зарур.
Психолог ёшларда ўзига ишонч ҳосил қилишда ҳар қандай ҳолатда ҳам эркин мулоқот
қилишга ўргатишда стрессли вазиятларда қўрқинч ҳиссини енгиш ўқитувчилар, ота-
оналар ҳамда дўстлари билан муносабатларни яхшилашда ёрдам бериши
мумкинлигини айтади.


-


Икки ҳар-хил касблар-психолог ва психиатрия каби касбларнинг фарқи ҳақида


махсус тўхталиш зарур. Одатда мактабларда ва ҳаётда одамлар психиатр бу психолог,
психолог бу психиатр деб ҳисоблашади.


Мактабнинг ҳамма синфларида, айниқса ўрта ва юқори синфларда психолог


нормал болалар билан ишлаш, психиатр бўлса - бу врач оғир кулфатни бошдан
кечирган инсонларга ёрдам беради, касал инсонларга ёрдам беради, касал инсонларни
даъволайди.


Болалар сиздан «психотерапевт ким, у психологдан нимаси билан фарқ қилади?»,


«Невропатолог ва экстрасенс ким, психологдан нимаси билан фарқ қилади?» каби


саволларни беришлари мумкин. Бундай саволларга жавоб беришга тайёр туринг.
Ўсмир ва ўспиринларда инсонларнинг кундалик ҳаётидаги махсус фактларни
ҳикоя қилиб бериб, психологияга қизиқтиришларини орттиришлари мумкин. Бундан
ташқари «ўйин тестларидан» фойдаланиб ҳам психологияга қизиқишини орттириш
мумкин.
Болаларга «Ўзингизни бошқара оласизми», «балки ноёб одамдирсиз» каби
тестлар доим қизиқ.
Ўсмир ва ўспиринлар билан психологик суҳбатларни уларни индивидуал
маслаҳатга таклиф қилиш билан тугаллаш зарур. Психолог доимо ота-оналар
мажлисларида иштирок этади. Психолог ота-оналар билан суҳбатда психологнинг
мактабдаги функцияси нимадан иборатлиги билан таништиради.
Ўз-ўзини реклама қилишнинг учинчи босқичида болаларни оилада
тарбиялашнинг умумий муаммолари, оилавий муносабатлардаги қийинчиликлар ва
уларни боланинг психик тааққиёти ҳамда ўқишдаги ўзлаштиришга таъсири ҳақида
гапириб беради. Ота-оналар билан суҳбат савол - жавоб ҳамда хоҳловчиларни
психологик маслаҳатга таклиф этиш билан тугалланади.
Психологнинг ўзини - ўзи реклама қилишни тўртинчи босқичида у
ўқитувчиларга психолог мактабда нима билан фойдалилиги ҳақида тушунтиради,
маъруза қилади. Мактабдаги иш режалари, ғоялари ҳақида гапириб беради (масалан,
педагогик клуб ташкил этиш ҳақида). Ўқитувчилар олдида ўзини ижодий ҳамкорликка
ҳамда маҳсулдор диалогга интилишини намоён қилиши зарур.


Булардан ташқари ҳар бир чорак охирида психолог педагогик йиғилишларда
бажарган ишлари ҳақида ҳисобот бериб боради. Ҳисобот даврида қанча гуруҳий
машғулотлар ўтказилгани (қачон қаерда), қанча индивидуал маслаҳатлар берилгани,
қанча марузалар ўқилгани ҳақида тўлиқ ҳисобот берилиши зарур.



Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish