А. Кроник(35-40 ёшлардан ошган)
А. Кроник ва унинг ходимлари 21 дан 44 ёшгача паспорт ёши бўлган 83 нафар
инсонлар билан махсус тадқиқот ўтказдилар. Тахминан 55 % синалувчилар ўзларини
ёш деб ҳисоблайдилар, респондентларнинг 20 % ўзларини катта деб ҳисобладилар,
фақат 25% респондентлар ўз ёшини паспорт ёши билан бир хил кўрсатдилар.
Сизнинг психологик ёшингиз нечада? Уни «психологик ёш» тести ёрдамида
аниқлашга уриниб кўринг. Ушбу методика ўз ҳаётий потенциалингизни қанчалик
тўлиқ амалга оширганингизни баҳолайди.
Сизнинг ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар билан касбий ва инсоний
муносабатингиз бир хил психологик ёшга асосланган тенг психологик (1- схемага
қаранг) ёки «транслир» бўлиши мумкин. (2-схемага қаранг).
1
1 психологик
III- синф ўқувчиси
ёшдаги
психолог
1
- схема. Тенг психологик ёшга асосланган ўқувчи ва ўқитувчининг тенг
муносабати.
5
5 психологик ёшга
эга бўлган психолог
- схема. Психологнинг ўсмирга нисбатан «транслир» муносабати.
10 синф ўқувчиси
2
юқори синф ўқувчиси ёки
1
1психологик
ёшдаги психолог
.схема.
катта психологик ёшдаги ота- она
3
Мактаб
психологининг
манипулятив
услуби.
Ишингиздаги вазиятларда тингловчиларингиз учун «мижоз» бўлиб қолмасликка
ҳаракат қилинг: ўзингизни кўрсатишга ҳаракат қилинг, ўзингизни юқори баҳолашга
интилинг. Касбий фаолиятингизда психоманипулятив воситалардан фойдаланманг (3-
схемага қаранг).
Агар ота-оналар ва ўқувчилар билан ишлаганда 3-схемадагидек муносабатларга
киришсангиз, англанган ва англанмаган муаммоларингиз устида ишлашингиз зарур.
Психолог доимо ўз руҳини «тозалаб» туриши керак, чунки психологнинг руҳи - бу
унинг иш «қуроли» ҳисобланади.
Психологларга мактабда турли муаммолар билан шуғулланишга тўғри келади.
Лекин ҳар бир психологнинг мактабда севимли мавзуси ёки муаммоси бўлади. Уни
танлаш кўп сабабларга боғлиқ: Амалий психологнинг қизиқишларига, мутахассислик
бўйича ўқилган китобга, касбий мулоқат даражасига, психолог ишлайдиган мактаб
эҳтиёжларига, маъмурият, ўқитувчиларнинг буюртмасига боғлиқ.
«Ўз муаммосини» танлашнинг кўп омилларга боғлиқлигига қарамасдан, умумий
қонуниятлар кузатилади. Психологлар «ўз мавзуларини» танлашда икки асосий
шартга амал қиладилар.
Кўпинча улар характерида ва индивидуал - психологик портретида ортиқча
бўлган психологик феноменни ўрганишга интиладилар.
-
Тўғри фикрлайдиган университет битирувчиси тадқиқот предмети сифатида
ўқувчиларнинг тафаккур фаолиятини танлайди (м:, кичик мактаб ёшидаги
ўқувчиларда истеъдодни шакллантириш, ўсмирларнинг ақлий фаолиятини
фаоллаштириш ва бошқалар).
Шу билан бирга кўпчилик психологлар шахсий индивидуаллигини,
характерини, шахсини қизиқтирадиган муаммолар билан шуғулланишга интиладилар.
-
Бўш, зиёли, кўнгилчан, қатъиятсиз ўспирин-мактаб психологи ўз
қизиқишларининг предмети сифатида бошланғич синф ўқувчиларида иродавий
механизмларни шакллантиришни танлайди. Бу нимадан далолат беради?
Do'stlaringiz bilan baham: |