A. Qodiriy nomidagi jijjax davlat pedagogika instituti Tarix fakulteti Tarix o’qitish metodikasi yo’nalishi 302-guruh talabasi Abdurasulov Bahodirning



Download 55,09 Kb.
bet5/7
Sana21.02.2022
Hajmi55,09 Kb.
#72743
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Baxmal tumani muqaddas qadamjo va ziyoratgohlar

Боғи мозор ота
(Саййид Мир Халилуллоҳ ота зиёратгоҳи)
(шаклланишига кўра: табиий ва инсон омили. Ахоли орасидаги нуфузига кўра: вилоят миқёсида, ўзига хос функцияси- даволовчи. Тарихда яшаб ўтган алломалар номлари билан боғлиқ)
Бахмал туманининг Мўғол қишлоғига яқин жойда шундай зиёратгоҳ бўлиб, мазкур манзил ҳақида “Ганжи Алишер” номи билан Ҳофиз Таниш Бухорийнинг "Абдулланома" асарида ҳам маълумот бериб ўтилган.
Академик олим Яҳё Ғуломов ёзади: "Навқонинг шарқий тарафида, ундан 4 километрлар масофада жойлашган Боғи Мозор қишлоғи (Мўғал деб ҳам аталади) XV-XVI асрларда “Ганжи Алишер” аталган бўлса, эҳтимол. Боғи Мозорда катта хонақоҳнинг қолдиқлари бор. Шунга қараганда бу қишлоқ қадимдан зиёратгоҳ жойлардан бири бўлган.
Саййид Азимнинг "Бахмалнома" китобида шундай ҳикоя бор... “1369 йилнинг кўклами пайтида Амир Темурнинг қўшини жетеларга (Жеттисув - Еттисув бўйида яшайдиганларга) қарши жангга тайёрланар эди... Айтишларича, шундай кунлардан бирида Темурбекнинг эътиборини қозонган Саййид Мир Ҳалилуллоҳ бетоб бўлиб қолади. Лашкарбошиларданбирибўлган бусадоқатли зотТемурбекнингпириСаййид Мир Бараканингукасиэди.
Барча муолажа чоралари беҳуда кетади ва чорасиз қолган Темурбек беморни тоғ дараларидаги энг сўлим жойга олиб боришни мулозимига буюради. Бундай жой Қўшчинор соялари эди. Бу ерда ночор ва бемажол Саййид Мир Халилуллоҳ улуғ амир қўлидан сув ичмоқ ниятини айтади. Раҳмат булоғидан келтирилган сувдан чанқоғини қондирган бемор атрофдагилардан рози-ризолик сўраб жон беради.
Анча йиллар ўтиб, бутун Мовароуннаҳрнинг қудратли ҳукмдорига айланган Амир Темур ўша мулозимини чақириб сўрайди:
- - Қўшчинорда қолдирган белгимиз эсингдами? Ўша ерга ихчам бир хонақоҳ қурдирмоқчиман, ўзинг бош бўлиб бунёд этасан. Барча керакли жиҳоз ва кучларни ихтиёрингга бераман.
Шундай қилиб саййидлар авлоди руҳига кўрсатилган беқиёс ҳурмат, чексиз садоқат рамзи бўлмиш гумбазли хонақоҳ қад ростлайди... Хонақоҳга бораверишда турли ўйма, бўртма нақш ва араб ёзувлари билан ороланган кўктош ерга ярми қадар ботгунича ўтган- кетган зиёратчилар эътиборини тортиб ҳамон турибди.
Бу тош ҳақида халқ оғзида шундай нақл юради: Соҳибқирон сафдоши ҳокини мангу шарафга буркаш мақсадида Ғозғон сангтарошларига қабр тоши тайёрлашни буюради. Лекин, тошнинг тайёр бўлиши унинг навбатдаги жанговар сафари вақтига тўғри келиб қолади. Иложсиз қолган амир тошни қабр бошига етказишни Саййид Мир Бараканинг камолга етган шогирдларидан бири - кекса дарвешга буюрибди. Кекса дарвеш ёш ҳамроҳини тайёр қилиб қўйилган тош ёнига эргаштириб келиб, шундай деб тайинлабди:
- - Шуни қўлтиқлаб Боғимозор хонақоҳига олиб бориб қўй! Йўлда зинҳор ортингга қарама, қарасанг ташвишинг ортади.
Ёш дарвеш Аллоҳ исмини дилига жойлаб тошни қўлтиқлаб, тайинланган манзил сари равона бўлибди. Қўшчинордан ўтиб, энди етиб келганига ишонган дарвеш ғайри ихтиёрий тарзда ортига бир қарабди... Шу лаҳза қўлтиғидаги тош ерга тушиб ярми қадар туфроққа ботиб кетибди.
Шу-шу битик тошни қайта кўтариш унга насиб бўлмай Самарқандга қайтиб кетган экан. Соҳибқирон Амир Темурнинг пири Мир Саййид Бараканинг Мир Саййид Халилуллоҳ исмли иниси бўлганлиги тарих китобларида битилган бўлиши мумкин. Бу хусусда изланишлар давом этади.
Ҳикоят
«...Ҳазрати Амир Темур Ироқ урушида бўлган вақтларида ниҳоятда оғир муаммоларга дуч келиб қолади. Шу вақтда Ироқ мамлакатида авлиёуллоҳлардан, ака-укалар Саййид Мир Барака ва Саййид Неъматуллоҳ Соҳибқироннинг оғир аҳволидан хабар топиб, бутун молу дунёлари билан ва ўзларига тобе бўлган кишилар билан биргаликда ҳазрати Темурга ёрдам қиладилар. Темур Ироқни забт этиб олганларидан кейин буларга жуда эътиқодлари ва муҳаббатлари беқиёс ортади.
Ўшал замоннинг энг улуғ зотларидан бири бўлган Саййид Мир Баракага ҳазрати Темур қўл бериб байъат қилади ва Ироқдан Самарқандга қайтган вақтларида Саййид Мир Барака ва Саййид Неъматуллоҳни ўзлари билан Самарқанд вилоятига келишларини илтимос қиладилар. Улар ҳазрати Темурнинг илтимосларини қабул қилиб, бирга-бирга Самарқанд вилоятига келадилар.
Шу вақтда Эрон диёридан яна икки киши Темурнинг энг манзур кўрган одамлари бўлиб, булар доимо Темурнинг хизматларида эдилар. Бу икки эронлик кўрдиким, Амир Темур саййидларга чексиз муҳаббат билан қарар ва баъзи ишлар уларнинг маслаҳатларисиз битмас эрди. Бу икки эронлик Амир Темурнинг ва Саййид Мир Барака ҳамда Саййид Неъматуллоҳнинг ўрталарига адоват солиш учун кўп ҳийла ва тадбирларни ишлатадилар. Ҳаттоки, Амир Темурга дейдиларким, “Сиз буларга жуда қаттиқ эътиқод қўйяпсиз, лекин буларнинг фикри қачондир фурсат топиб, Сизга катта зарар етказишдир”.
Амир Темуркўнгли бу сўздан озорчекади. Ҳазрати Саййид Мир Барака таҳорат қилиб, иккиракаатнамозиҳожат ўқиб, муроқибага (фикр-хаёлни бир жойга жамлаш) борибқарасалар, Темурнингэътиқодлари аввалгиданкўра анчагина паст кўринади. Шу вақтда Саййид Неъматуллоҳга қараб айтадиларки, “Эй биродар, икковимиз бирдан чиқайлик, амирнинг кўнгилларида хижолат пайдо бўлганга ўхшайдир, хавф қилурманким, бирор осибе (зарар) бизларга етмасун!”
Саййид Мир Барака ва Саййид Неъматуллоҳ икковлари шаҳардан чиқиб Қоратепа тоға билан Койни тоғанинг аросида хожа улуғлайдиган майдонга етганларида Амир Темурга хабар етадиким, “Саййидлар Самарқанддан чиқиб кетдилар”, деб. Амур Темур отларига миниб, акобиру вазирлар билан изларидан етиб бориб, шамширларини бўйинларига осган ҳолатларича “Эй, пирим, мен тавба қилдим. Мен қасамёд қиламанким, то ҳаётим борича Сизларга хизмат қиламан ва Сизларга иншооллоҳ, ҳеч ким томонидан зарар етмайди”, - деб тавба-тазарру қиладилар.
Шу аснода Саййид Мир Барака иниси Саййид Неъматуллоҳга айтдиларким: “Эй биродар, энди сиз шу маконда истиқомат килинг, мен Самарқандга қайтаман”, - деб хайру хўш қилиб Темур билан Самарқандга қайтадилар. Шу аснода муборак нафаслари кетиб: “Эй, Саййид Неъматуллоҳ, Барака биз томонда бўлур ва Неъмат сиз томонда бўлсин” - дея илтифот қилдилар.
Самарқанд шаҳрида, Гўри Амир деб аталган жойда Ҳазрати Саййид Мир Бараканинг жасадлари Амир Темур қабрларининг бош томонига қўйилгандир.
Филология фанлар доктори, профессор Нажмиддин Комилов ёзишича: «Ҳазрати Башир, яъни Султон Сайид Аҳмад Вали Мирзо Улуғбекнинг замондошидир. Унинг тарихи «Мири ҳақиқат» таърих санаси сифатида келтирилган.
Саййид Мир Бараканинг биродари Мир Саййид Неъматуллоҳ Косатарош қишлоғига келиб, Хўжа Ҳасан деган мўътабар бир мўйсафиднинг уйига меҳмон бўлади. Мўйсафид фарзанди йўқлигидан ҳасрат қилади. Шайх Мир Саййид Неъматуллоҳнинг дуоси шарофати билан Хўжа Ҳасаннинг хотини Биби Малокат ҳомиладор бўлиб, ўғил кўради. Аммо, кўкрагида сут йўқ эди. Шунга биноан, Султон Сайид Аҳмадни тожикча «бешир», яъни «сутсиз» деб атайдиган бўладилар.

Download 55,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish