УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
Маълумки, ойконимлар ҳар бир ҳудуд топонимлари ти -
зимида ўзига хос ономастик лексикани ташкил қилади.
Самарқанд вилояти ойконимлари хронологик жиҳатдан
тилдаги энг қадимий атамалар ҳисобланади . Самарқанд
ҳудудида қадимдан яратилган ойконимлар туркий ва эро -
ний тилларга мансуб бўлиб , уларнинг лингвистик тузилма-
си кўпгина ҳолларда ўзгариб кетган.
Этнонимлар ва этноойконимларни таҳлил қилиш таж-
рибаси шуни кўрсатадики, топонимик тадқиқотларда тил -
шунослик билан бир қаторда бошқа ижтимоий фанларга
оид маълумотлар ва илмий хулосалардан ҳам унумли фой -
даланиш муҳим назарий умумлашмалар чиқаришга имкон
туғдиради.
Самарқанд вилояти этноним ва этноойконимларини
тўплаш ва илмий таҳлил қилиш қуйидаги умумлашма хуло -
салар чиқаришга имкон берди :
Самарқанд вилояти ҳудудидаги этноним ва этноойко-
нимлар ҳам Ўзбекистон ойконимиясининг таркибий ва уз -
вий қисмини ташкил этади . Улар лисоний жиҳатдан
Ўзбекистон ойконимлари тизимида ўзига хос хусусиятлар -
ни мужассамлаштирган .
Самарқанд вилоятидаги этноойконимлар Зарафшон во -
дийси ойконимларининг нисбатан энг қадимги қатламини
ташкил қилади. Нисбатан қадимги деб қаралаётган ос ,
алон, сармат , сийроқ , абдал, кушон, бурлоқ , тома, той ,
хўжа, қишлиқ каби луғавий бирликлар бир тилли ва кўп
142
тилли ҳудудимизда ижтимоий -сиёсий вазият тақозаси ва
хилма-хил лисоний омиллар асосида атоқли отларга айла-
ниб, этноойконимларни ҳосил қилган : Абдал , Кушон ,
Боғалон, Қорасийроқ , Қишлиқ, Бурлоқ , Тома, Томайрот .
Этнонимлар тарихан атоқли отлар саналиб улар
дастлаб аҳоли масканлари сифатида шаклланган . Олдин
ороним, фитоним, гидроним сифатида яратилган номлар
ҳам кейинчалик ойконимларга ўтган. Бу номлар узоқ тари -
хий давр мобайнида турли грамматик , семантик ва фонетик
ўзгаришларга учраган . Этноним ва этноойконимларнинг
бир қисми атоқли ва турдош апеллятивлардан таркиб топ -
ган . Апеллятивлардан таркиб топган этноойконимлар тар -
кибида
ранг -тус
билдирувчи ( Оқчелак,
Қорасийроқ ,
Сариқипчоқ, Кўкқарға , Қизилбош), миқдор билдирувчи
(Бешбола, Олтиўғил , Каттаминг), объектнинг ўрнини бил -
дирувчи (Пасткисарой , Юқориманғит, Пастбурқут ), ҳажм -
ўлчов маъносини билдирувчи сўзлар (Кичикназар, Майда
пўлатчи), антропонимлар ( Фарҳод , Райим, Ойбектўп , Араб -
бой, Пиримкент) мавжуд бўлади . Атоқли от апеллятивлар
асосида шаклланган ойконимларнинг қарийб 40 % ( фоизи-
ни) этноойконимлар ташкил қилади.
Нолисоний омиллар асосида шаклланган этноним ва
этноойконимлар тотем (Жавлон, Қулонжиқ), тамға ва белги
(Аламли , Косовли, Ойтамғали, Қайчили) асосида юзага
келган.
Этноним ва этноойконимлар ҳосил қилишда ономас -
тик конверсия усули муҳим ўрин тутади. Ономастик кон -
версия усули билан пайдо бўлган этноойконимлар сўз се -
мантик ҳажмининг ижтимоий маъно касб этиши ҳисобига
143
кенгайиши (Қора , Бўстон , Миришкор, Темир ), аниқ пред -
мет маъносини ифодаловчи сўзларда мавҳум - кўчма
маънонинг тараққийси ( Болта, Бўри , Кўрпа , Челак , Эрга -
нак), эски сўзларни янги маънода қўлланиши ( Чиноқ ,
Чайқал, Чандир).
Этноним ва этноойконимларнинг ясалишида аффикса -
ция ҳамда композиция усули салмоқли ўрин тутади. Шу -
нингдек изофий кўрсаткичга эга бўлган этнонимлар ҳам
кенг тарқалган. Ойконимлар таркибида жой номи ясаш ху-
сусиятига эга бўлган формантлар кўп учрайди.
Этнонимлар ва этноойконимларнинг ясалишида соф
туркий асосга эга бўлган сўзлар фаол иштирок этади . Улар
этноойконимлар таркибида аниқловчи вазифасини бажариб
келади. Туб этноойконимлар этнонимлар замирида вужудга
келган.
Грамматик таркиби жиҳатидан этноним ва этноойко-
нимлар апеллятив асосли, формантли ҳамда топонимик
аниқлагичли бўлади .
144
Do'stlaringiz bilan baham: |