А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

стратегик
мақсадларда бирлашишди. 1781 йили, кейин эса 1787 
йили штатлар ўз федерал конституцияларини ишлаб чиқишди, яъни улар 
энди 
давлатчилик
асосида бирлашишганди. Кейин улар сафига Франциядан 
сотиб олинган Луизиана қўшилди. Россиядан Аляска сотиб олинди. 
Мексикадан «ҳудудлар», Испаниядан Антил ороллари тортиб олинди. 
Юз йилликлар мобайнида мустақил сиёсий ҳаёт кечириб келган 25 
немис мустақил давлатлари ва эркин шаҳарлари 1871 йили худди шу тарзда 
бирлашишди. Улар «абадий конфедерация» сифатида ягона Германияни 
ташкил этди. 


94
1867 йилда Шимолий Америкадаги уч инглиз вилояти (Канада, Янги 
Шотландия ва Янги Брауншвейг) «Канада номли ягона мустақил давлат»га 
бирлашди. 
Ҳозирги вақтда Россия, АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон федератив 
давлатлар сифатида мавжуд. Одатда, федерация норматив шартнома асосида 
(бунга 1922 йили СССРнинг ташкил топиши мисол бўла олади) ёхуд 
конституция қабул қилиниши (1787 йили ташкил топган АҚШ мисол бўла 
олади) асосида вужудга келади. 
Конфедерация 
давлатларнинг шундай иттифоқидан иборатки, у қатъий 
муайян мақсадлар (сиёсий, ҳарбий, иқтисодий мақсадлар) йўлида шартнома 
ёки битим асосида тузилади ҳамда муваққат хусусиятга эга бўлади. 
Конфедерация кейинчалик ё федерацияга (АҚШ, Швейцария сингари) ўсиб, 
бирлашади ёхуд (Австрия-Венгрия каби) тарқалиб кетади. 
Конфедерацияни ташкил этувчи давлатлар халқаро ҳуқуқий му-
носабатлар субъектлари сифатида сақланиб қолиб, ўз фуқароликлари, 
ҳокимият органлари тизимига – бошқармалари, суд органларига эгалик 
қилишда давом этади. Улар ҳокимиятни мустақил бошқариб, ўз 
конституцияларига эга бўлади. Шунинг учун конфедерация даражасида 
қабул қилинадиган ҳужжатлар шу конфедерацияга кирувчи давлатлар олий 
органлари томонидан маъқулланиши шарт. Конфедерация аъзолари ўз 
мустақил даромад манбаларига эга бўлиб, унинг бир қисмини конфедерация 
бюджетига ўтказишлари мумкин. Конфедерация Қуролли Кучлари мазкур 
конфедерация аъзолари бўлган давлатлар ҳарбий қисмларидан ташкил 
топади ва уларнинг қарорлари асосида конфедерация қўмондонлиги 
ихтиёрига юборилади. 
Умуман, таъкидлаш лозимки, давлат ҳокимияти тузилиши биз юқорида 
кўрсатиб ўтган шакллардангина иборат, деб ўйлаш нотўғри бўларди. Дунё 
давлатлараро бирлашиш ва ошкора ҳуқуқий иттифоқларнинг кўплаб 
шакллари (шахсий ва реал уния
1
, вассаллик, сюзеренитет, миллатлар ва 
давлатлар ҳамдўстлиги, давлатлар ҳамжамияти)ни, доминионлар ва 


95
метрополиялар, савдо иттифоқлари, ҳарбий блоклар муносабатлари ва 
ҳоказоларни кўп кўрган. Бироқ булар энди давлатлар бирлашмаларга киради. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish