9-mavzuҚаттиқ ёқилғиларнинг намлик даражаси Қаттиқ ёқилғининг намлик даражаси ҳам унинг балласт қисмини ташкил қилади ва таркибида намликнинг кўпайиши ҳам ёқилғи сифатини пасайтиради.
Қаттиқ ёқилғилар таркибида сув молекулалари қандай ҳолатда бўлишига қараб намлик ҳам турли хил кўринишда бўлади.
1. Гидратли ёки кристаллгидратли намлик бу хилдаги намлик ёқилғи таркибидаги қуйидаги механик бирикмалар кальций сульфат (CaSO4 ∙2H2O) алюминосликат (Al2 O3∙2S; O3∙2HO) каби моддалар таркибида улар билан бевосита химиявий боғланган бўлади. Бундай турдаги намлик асосан кул миқдори юқори бўлган ёқилғиларда кўпроқ.
2. Сорбцияланган (ютилган) намлик қаттиқ ёқилғилар таркибидаги бундай намлик икки хил абцарбион ва адцарбион ҳолида бўлади. Ёқилғи молекулалари билан бевосита боғланган ва унинг ички қисмларида мавжуд бўлган сув молекулалари ёқилғининг абцарбион намлигини ташкил қилади.
Ёқилғи заррачалари сиртини ташкил этган моддаларга химиявий ютилган сув молекулалари ёқилғининг адцарбион намлиги дейилади.
Маълумки, қаттиқ ёқилғининг таркибида каллоид заррачали бирикмалар ҳам бўлиши сабабли уни ташкил этувчи компонентлар оралиқларида микробўшлиқлар ҳам бўлади. Уларни копилляр бўшлиқлар дейилади. Бу бошлиқларда мавжуд бўлган сув молекулалари ёқилғининг капилляр ёки коллоидли намлиги дейилади.
Бундай намликлардан ташқари қаттиқ ёқилғилар таркибида ташқи муҳит таъсирида сув молекулаларининг, ёқилғи таркибидаги механик ифлосликлар юзасига ютилиши натижасида ҳам унинг, намлик даражаси янада ортади. Ёқилғи таркибидаги бундай капилляр кампонентлар 1000 С дан юқори ҳароратда ёқилғи таркибидан тўла ажрала бошлайди. Ёқилғи таркибидаги сорбцияланган намликнинг қандай даражада бўлиши табиий шароит температурасига, бу жараёнда сув буғининг парциал босимига (Рпн20)ҳамда ёқилғиларнинг углеродланиш даражасига боғлиқ бўлади. Сув буғининг парциал босими ортиши сорбцион намликнинг ошишига, температура ва ёқилғининг углеродланиш даражаси ошиши эса бундай намликнинг камайишига сабаб бўлади.
Ёқилғи таркибида кўп намлик бўлса, уларнинг ёниш иссиқлиги ҳам камаяди. Бунга сабаб ёниш жараёнида ҳосил бўлган иссиқликнинг бир қисми ёқилғи таркибидаги намликни буғлатиш учун сарфланади. Бундан ташқари ёқилғи таркибидаги намлик; тутун газининг миқдорини ҳам кўпайтиради ва тутун газ билан биргаликда атрофга тарқалаётган иссиқлик миқдори ҳам кўпаяди натижада тутун газининг тарқалишида сарфланадиган иқтисодий ҳаражатлар ошади. Қаттиқ ёқилғилар таркибидаги намлик миқдорини уларнинг ишчи массаси бўйича таққосланганда торфда 40-60 % ни қўнғир кўмирда 15-55 % ни, тошкўмирда 5-20 % ни, антрацит кўмирда 2-5 % ни ташкил қилади.
Қуйидаги графикда антрацат кўмирнинг ҳар-хил температура ва ҳаво намлиги ўзгариши натижасида унинг сарбцион намлиги ортиб бориши келтирилган.
Сувнинг Рпн20 ва t0 С бўлса бу ҳолда ҳавонинг нисбий намлиги Н қуйидагича ифодаланади.
Бу формулада
Рт-айни температурадаги тўйинган сув буғининг босими
Бу келтирилган график, ҳавонинг нисбий намлиги ортиб боришини кўрсатади.
Аммо температуранинг кўтарилиши бундай намликнинг пасайишига сабаб бўлади. Ҳавонинг нисбий намлиги 60 % бўлганда антрацит кўмирнинг сарбцион намлиги 900 С да 2 %ни 600 С да эса 5-6 %ни ташкил қилади.
Қаттиқ ёқилғилар таркибида намлик қанча юқори бўлса ИЭСларда уларни ёқишга тайёрлаш учун қуритиш ва майдалаш жараёнларида ҳам иқтисодий харажатлар кўпаяди натижада ишлаб чиқарилаётган электр энергияси нархининг ошишига сабаб бўлади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ёқилғи таркибида ташқи ва капелляр намликлар юқори даражада бўлса, бундай ёқилғиларнинг қиш мавсуми шароитда музлаб қолиш хусусияти юқори бўлади. Шу сабабли қиш мавсумида вагонларда станцияларга келтирилган кўмир маҳсулоти музлаши натижасида монолит ҳолатга айланиши сабабли, уларни бўшатишда бир мунча қийинчиликлар туғилади ва иқтисодий ҳаражатлар кўпаяди.