9-мавзу: ЎҚувчилар жамоаси – педагогик асосий шакли. Режа



Download 134,5 Kb.
bet8/8
Sana09.07.2022
Hajmi134,5 Kb.
#765786
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-маъруза

Жамоа анъаналари шартли равишда иккига бўлинади:

Кундалик фаолият анъаналари ўқувчиларнинг ўқув фаолияти (ўзаро ёрдам турлари) ва меҳнат фаолияти (кўчатлар ўтказиш, ҳашарлар уюштириш ва бошқалар)ни ўз ичига олади.


Байрам анъаналарига ижтимоий аҳамиятга эга турли воқеа ҳамда ҳодисалар билан боғлиқ саналар (хусусан, “Алифбе байрами”, “Мустақиллик байрами”, “Наврўз байрами”, “Хотира ва қадрлаш куни” ва бошқалар)ни нишонлаш мақсадида ташкил этилган фаолият киради.
Анъаналарнинг юзага келишида ўқувчиларнинг унга нисбатан муносабати катта аҳамиятга эга. Мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ўқувчилар жамоасига муайян саналарга бағишлаб ҳаддан зиёд ортиқча тадбирни уюштириш талабини қўймаслиги зарур. Тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда ўқитувчилар жамоаси ёки ўқитувчи ўқувчилар жамоаси билан биргаликда иш олиб бориш, уларни анъаналарни давом эттиришга ўргатиш масаласига эътиборнинг қаратилиши ижобий натижаларни беради.
Жамоа ва унинг шахсни шаклланишидаги ўрни ва роли муаммоси юзасидан олиб борилган илмий тадқиқотлар шахс ва жамоа ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши борасида қуйидаги андозанинг яратилишини таъминлайди:

Ўқувчилар жамоаларида расмий етакчилар билан бирга норасмий йўлбошчиларнинг мавжудлиги кўзга ташланади. Одатда расмий йўлбошчилар таркибини аъло баҳоларга ўқийдиган, жамоа ишларида фаол иштирок этувчи ўқувчилар ташкил этса, норасмий лидерлар гарчи бу каби сифатларни намоён этмасаларда, айрим сифатларига кўра тенгдошларини ўз ортларидан эргаштира оладилар. Бундай ўқувчилар бошқалардан жисмонан кучлилиги, қатъиятлилиги, ҳеч нарсадан чўчимаслиги, ўзига бўлган ишончи билан ажралиб турадилар. Норасмий лидерларнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси бошқа ўқувчиларга жиддий таъсир кўрсатади. Шу боис синф раҳбари ҳамда мактаб педагогик жамоаси бундай лидерларнинг фаолиятини бевосита ва билвосита назорат қилиб боришлари зарур.


Ўқувчилар уюшмасига педагогик раҳбарлик, юқорида қайд этилганидек, аксарият ҳолатларда синф раҳбари томонидан амалга оширилади. Шу сабабли синф раҳбари гуруҳнинг умумий ҳамда ҳар бир аъзосининг индивидуал хусусиятларини билиши, уларни инобатга олган ҳолда жамоага ёндашиши зарур. Синф раҳбарининг норасмий лидерлар ва уларнинг шахси ҳақида тўлақонли маълумотларга эга бўлиши педагогик фаолиятни самарали ташкил этишга ёрдам беради.
Демак, жамоа бир неча аъзо (киши)лардан ташкил топган муайян гуруҳ бўлиб, у ижтимоий аҳамиятга эга бўлган умумий мақсад асосида бирлашади ҳамда мазкур мақсадни амалга ошириш учун йўналтирилган фаолиятни ташкил этади. Жамоа ўзида бир неча хусусият (белги)ларни намоён қилади. Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ муддатли, мураккаб жараён бўлиб, у кўпчилик тадқиқотчиларнинг эътироф этишларига кўра тўрт босқичдан иборат бўлади. Жамоани шакллантириш ўзига хос методика асосида амалга оширилади. Жамоанинг мустаҳкам бўлиши, аъзолари ўртасида ўзаро ёрдам ҳамда ҳамкорликнинг қарор топишида жамоа анъаналари муҳим аҳамият касб этади.
Назорат учун саволлар:
1. Жамоа нима?
2. Ўқувчилар жамоаси ишлаб чиқариш жамоаларидан қандай фарқланади?
3. Жамоанинг ўзига хос хусусиятларини тавсифланг.
4. Жамоани шакллантириш қандай босқичларда кечади?
5. Жамоани ташкил этиш методикасида нималар акс этиши лозим?

 Каримов И.А. Бунёдкорлик йылидан. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – 116-бет

 Педагогика тарихи // Олий ўқув юртлари ва университетлар талабалари учун ўқув қўлланма. К.Ҳошимов, С.Нишонова, М.Иномова, Р.Ҳасанов. – Тошкент: Ўқитувчи, 1996, - 191-бет

Download 134,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish