45-расм. Қуйма ретурбенд
1-Ретурбенд корпуси; 2-тиқин; 3-траверс; 4-болт.
Змеевик трубалари радиант камера экрани бўйлаб бир ёки икки қаторда шахмат тартибида жойлаштирилади. Трубаларнинг жойлашиш қадами одатда 1.7-2 ташқи диаметрга тенг қилиб қабул қилинади.
Печлар гарнитураси
Печ гарнитурасига трубаларни труба тўри орасида ушлаб туриш учун, девор ғилофи блокларини йиғиш учун мўлжалланган деталлар киради. Бундай деталлар экраннинг жойлашувига, трубаларнинг оғирлиги ва узунлигига, температура режимига боғлиқ ҳолда турли шакл ва конструкцияларга эга. Шип экрани трубалари учун осмалар, ён экран трубалари учун кронштейнлар, конвекцион камера трубалари учун оралиқ панжаралар ишлатилади. Бу деталлар қатори ҳар бир труба оғирлиги ва узунлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ҳисоблашларда трубаларнинг ўз огирлиги ва уларнинг маҳсулот билан биргаликдаги оғирлиги ҳисобга олинади. Одатда ҳисоблаш участкасининг узунлиги 4.5 м.қилиб қабул қилинади.
Осма ва кронштейнлар каркас элементларига, конвекцион панжаралар эса печ фундаментида махсус тайёрланган участкаларга маҳкамланади. Бир камерали печларнинг конвекцион трубалар панжараларини бир томондан металлоконструкцияга, иккинчи томонда эса девор ғиштлари орасига маҳкамлаш мумкин. Конвекцион трубалар панжаралари одатда СЧ 21-40 маркали пўлатдан, фақат муҳит температураси юқори бўлган юқори қаторларнинг бир нечтаси ўтга чидамли пўлатдан тайёрланади.
Баланд конвекцион камераларда панжаралар зангламайдиган болтлар ёрдамида уланиб йиғилади.
Труба осмалари ва кранштейнлар (20-расм) ёпиқ ёки очиқ ҳолда бўлиши мумкин.
46-расм. Трубаларни ушлаб турувчи деталлар.
а-икки қаторли экран учун ёпиқ осма; б- бир қаторли экран учун ёпиқ осма; в-очиқ осма; г- иккиқаторли экран учун бўлакланган осма; д-ён экраннинг ёпиқ кронштейни; е-очиқ кронштейн; ж-конвекцион камера панжараси.
Ёпиқ осмалар мустаҳкамроқ, лекин уларни алмаштириш учун печ демонтаж қилинади. Радиантли камерада юқори температурани ҳисобга олган ҳолда, осма ва кранштейнлар иссиқликка чидамли пўлатдан ясалади. Қуйма деталлар ЭИ 316 (ЭИ 319) маркали пўлатдан, температура 10000С бўлган ва олтингугуртли тутун газлари шароитида ўтга чидамли пўлатдан тайёрланади. Шунингдек, хроммарганецли ва хромомарганецкремнийли пўлатлар ҳам ишлатилади.
Осма ёки кранштейнлар сони n, печ трубаларининг ўз оғирлиги ва маҳсулот оғирликларини ҳисобга олиб, қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
;
Бу ерда: L- ретрубенд камера ва труба панжаралари орасидаги масофа.
l- осма ва кронштейнлар орасидаги масофа.
;
Бу ерда: - труба сиртидаги температурада эгилишга рухсат этилган кучланиш,МН/м2;
p- трубадаги муҳит босими, МН/м2;
D-трубанинг ички диаметри, м;
- труба деворининг қалинлиги, м;
W- труба кесими инерция моменти, м3;
q- бир метр трубанинг маҳсулот билан биргаликдаги оғирлиги, МН/м2.
Do'stlaringiz bilan baham: |