Деворлар ҳам ҳамма иссиқликни сақловчи қатлам сингари ўтхона ва трубали печларнинг камералари зичлигини таъминлаш шунингдек, радиант трубалар экранини жойлаштириш юзасини ҳосил қилиш ва нурланиш энергиясини қайтарилишини таъминлаш вазифасини бажаради.
Деворлар юқори температура шароитида мустаҳкам, герметик ва иссиқлик ўтказувчанлиги паст бўлиши керак.
Эски печлар девори 3-қатламли: аланга ва тутун газлари таъсирида бўладиган ички қатлам, ўтга чидамли ғиштлардан, ўрта қатлам ҳимоя ғиштлари ёки плиталардан, ташқи қатлам эса юқори мустаҳкамликка эга оддий ғиштлардан терилади. Девор қалинлиги сезиларли (0,7м гача) бўлсада, улар тез емирилиб кетади.
Ўтга чидамли лой ва шамот кукуни қоришмаси ёрдамида ўтга чидамли ғиштлардан терилган деворлар конструкцияси жиҳатидан нисбатан содда ва чидамлироқдир. Девор зичлигини таъминлаш мақсадида улар ташқи томонидан шувалади ёки металл листлар қопланади.
Ўтхона иссиқлик кучланганлигига қараб ўтга чидамли қатлам А, Б ва В маркали шамот ғиштларидан тайёрланади. Мос равишда бу ғиштлар қуйидагича ўтга чидамлиликка эга: А маркали ғишт - 17300С гача, Б маркали ғишт – 1670 0С ва В маркали ғишт 1580 0С.
Замонавий печлар девори блокли конструкцияга эга (16-расм) бўлиб, турли шаклдаги ўтга чидамли ғиштлардан терилади.
42-расм. Трубали печлар деворининг блокли конструкцияси. 1-блокли футеровка элементлари; 2-ташувчи горизонтал швеллерлар; 3-блоклар учун кронштейнлар. Масалан, икки қатламли печлар 80 дан ортиқ шакл ва ўлчамга эга бўлган блоклардан терилади. Ўтга чидамли блоклар геометрик шакли уларни печ каркасига маҳкамланган балка ва стерженларда йиғиш имконини беради. Бундай деворлар қоришмасиз терилгани учун кўплаб ишлатиш афзалликларига эга.
Қоришмасиз терилгани учун ҳар қайси блок-ғишт иссиқлик деформациясини енгил қабул қилади. Девор юқори герметикликка эга бўлиб, иссиқликнинг йўқотилиши ва ҳавонинг печ ичига сўрилиши кам.
Бундай деворлар қалинлиги 250 мм.гача бўлади.
Алангасиз ёнувчи ўтхонаси нурланувчан деворли вертикал печлар деворлари тўлиқ ёки алоҳида қисмлари сопол панеллардан тайёрланади. Бундай панеллар печ каркасига маҳкамланадиган горелканинг конструктив элементлари бўлиб ҳисобланади. Алоҳида горелкалар, шунингдек горелка ва ғиштлар орасига асбест қистирмалар ёки иплар қўйиб зичланади. Амалиётда темир бетон деворларни қўллаш кенг жорий этилмоқда. Бундай деворлар конструкциясининг соддалиги таннархининг пастлиги билан ажралиб туради. Аммо бундай деворларнинг ўтга чидамлилиги ва температуранинг тез ўзгаришининг таъсири етарлича ўрганилгани йўқ.
Печнинг остки қисми уч қатламдан иборат. Пастки қатлам оддий ғиштдан бетон қоплама устига қоришмасиз териб чиқилади. Иккинчи қатлам оддий ғиштдан цемент-лой қоришмаси билан терилади. Учинчи қатлам ўтга чидамли ғиштдан шамот-лой қоришмаси билан терилади.
Осма томларга қўйиладиган асосий талаблар – уларнинг умрибоқийлиги ва герметиклигидир.
Томларнинг умрибоқийлиги ғиштнинг сифатига ва осмаларнинг ишончлилигига боғлиқ. Осмалар очиқ аланга ва тутун газларнинг юқори температуралари таъсиридан сақлаш вазифасини бажаради.
17-расмда жуфтлаб уланган ғиштлар печ каркасига илмоқлар ёрдамида илинган том конструкцияси келтирилган.