Q1=Qк + Qк + Qп +Qф/2 ;
бу ерда: Qк – қор юкламаси;
Qк – қоплама оғирлиги;
Qп- устун оғирлиги;
Qф- фермаларнинг оғирлиги.
Фермернинг пастки белбоғига бўлган юклама Q2 қуйидаги формула билан аниқланади.
Q2 = Qо.т.+ Qт.з+Qф/2 ;
бу ерда: Qо.т.- осма том, яъни осма ва ғиштлар ўрнатилган балка оғирлиги.
Qт.з.- маҳсулот билан тўлдириладиган змеевик трубалари ва трубалар осгичи билан биргаликдаги оғирлиги.
Каркасдаги фермалар сонига қараб битта фермага бериладиган юклама ҳисобланади. Шундан кейин аналитик ёки график ҳисоблаш орқали стерженлардаги кучланиш аниқланади ва шу асосида ферма барча элементларининг зарурий кесими аниқланади.
Юқориги ва пастки белбоғларининг нисбатан кўпроқ кучланган элементлари суммавий кучланишга текширилади. Кучланиш тўлалигича фермадан каркас колоннаси (устуни) га берилади.
Агар колонналар сонини n та десак, унда ҳар бир колоннага бериладиган кучланиш қуйидагича аниқланади:
;
Бундан ташқари, колонна ён трубали экрандан бериладиган Qё.э. ва осилиб турувчи терилган эшит девори Qо.ғ. юкламаларини ҳам ушлаб туради.
Qкол, Qё.э, ва Qо,ғ юкламалари колонна марказидан бир хил узоқкликда жойлашган, шунинг учун у бир вақтнинг ўзида сиқилиш ва эгилиш деформациясига эга бўлади. Шу пайтдаги суммавий кучланиш қуйидаги формула билан аниқланади:
;
бу ерда: Q- суммавий сиқувчи куч, МН.
Fk – колоннанинг кўндаланг кесим юзаси, м2 - рухсат этилган кучланишни камайтириш коэффициенти.
Mэ – эгилувчан момент, Мнм;
Wk – колонна кўндаланг кесим юзаси қаршилик моменти, м3;
Q = Qкол + Qё.э + Qо.ғ ;
Ми = Qко l1 + Qё.э l2 + Qо.ғ. l3 ;
Бу ерда l1, l2, l3 – колонна ўқидан кучлар таъсир қилувчи текисликкача бўлган масофалар.
Суммавий кучланиш рухсат этилгандан кам ва колоннанинг эгилувчанлиги ўқларнинг кўндаланг кесими юзасига нисбатан 120 дан ошмаганда колонна мустаҳкам ҳисобланади.
Колоннанинг таянч плиталари юзаси бетон фундаментга бериладиган рухсат этилган кучланишга қараб аниқланади.
Бу кучланиш қуйидаги формула бўйича аниқланиб, унинг қиймати рухсат этилганидан кичик бўлиши керак.
;
Бу ерда: FM- плиталарнинг таянч юзаси м2.
WM – плиталарнинг таянч юзасининг қаршилик моменти (м3).
Труба тўрлари ва ретурбенд камералар каркас чекка фермаларининг ташқилий элементлари бўлиб, улар юқори температура таъсирида бўлади. Труба тўрлари С4 21-40 маркали кулранг чуяндан (800оС температура учун), ўтга чидамли чўян (10000С температура учун) дан, юўорироқ температуралар учун ўтга чидамли пўлатдан тайёрланади. Труба тўри каркаснинг тутиб турувчи элементларига ишончли махкамланади.
Конвекцион камерадаги алоҳида секциялардан иборат труба тўрларини маҳкамлаш учун печнинг ички ён сирти бўйлаб ферма элементларига пайвандланган рамалар ўрнатилади. Бундан ташқари тўрнинг энг пастки секцияси фундаментга ўрнатилади.