9-мавзу: миллий ғоя тарғиботининг инновацион технологиялари режа


Миллий ғоя тарғиботини амалга оширишнинг институсионал асослари



Download 65,85 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi65,85 Kb.
#61338
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Milliy g'oya9-маъруза(1)

2. Миллий ғоя тарғиботини амалга оширишнинг институсионал асослари. Миллий ғоя тарғиботи ва ташвиқоти, миллий ғоя тарғиботини амалга оширишнинг институсионал асосларига тўхталишдан олдин “тарғибот” ва “ташвиқот” тушунчаларининг ўзагига эътиборни қаратиш зарур. “Тарғибот” тушунчасининг ўзагини “рағбат” сўзи ташкил этгани боис ҳам, у инсонни бирор ҳаракатга рағбатлантиришни назарда тутади. “Ташвиқот” тушунчасининг ўзаги эса “шавқ” сўзидан олинган бўлиб, у кишида бирор нарсага шавқ уйғотишга йўналтирилган.
Тарғибот инсоннинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган. Тарғиботчиларни шунинг учун ҳам “инсон қалбининг созловчилари” деб атайдилар. Демак, тарғибот-ташвиқотдан мақсад – фақат билим орттириш эмас, балки кишини бирор ҳаракатга ундашдан иборат. Масалага ана шу жиҳатдан қарайдиган бўлсак, “миллий истиқлол ғояси” ҳақида маълумот бериш билан чекланмасдан, мафкуравий мақсадларни аниқ вазифалар шаклига келтиришимиз, миллий истиқлол мафкурасидаги асосий ғояларнинг амалий ҳаракатларга айланишига эришишимиз зарур.
Қуйидаги ижтимоий институтлар миллий ғоя тарғиботини амалга оширишнинг институсионал асослари тизимида алоҳида ўрин тутади: таълим-тарбия, илм-фан, маданият, маданий-маърифий муассасалар, адабиёт ва санъат, дин, жисмоний тарбия ва спорт, урф-одатлар, маросим ва байрамлар, оила, маҳалла, меҳнат жамоалари, сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлари ва ОАВ.
Хўш таълим-тарбия тизими бугун қанчалик муҳим ва унга эътибор нималарда кўринади? Барчамизга маълумки, бугун дунё бўйича тахминан 1,2 миллиардодам умуман ҳеч қандай таълим ва маълумотга эга эмас. Шундан 70 фоизини қиз болалалар ва аёллар ташкил қилади. АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси маълумотига кўра дунёнинг энг саводсиз мамлакатлари Нигер (84,3% аҳолиси саводсиз), Буркино Фасо (77%), Афғонистон (63,7%), Сиерия Лионе (63,7), Гамбия ва ҳ.к. ҳисобланади.
ЮНЕСКО дунёни саводсизликни тугатишга чақирмоқда. Унинг нуқтаи назарига кўра агар таълим билан боғлиқ дастурларни амалга ошириш учун махсус маблағ ажратилмас экан, юқорида кўрсатилган муаммо ечилмай қолиб кетаверади. Таълим учун маблағлар тобора камайиб бормоқда. ЮНЕСКО мамлакатларни ҳар йили таълим учун қўшимча 8-10миллиарддоллар ажратишга ундамоқда.
Ҳеч кимга сир эмаски мамлакатимизда ёшлар камолотига эътибор мустақиллигимизнинг дастлабки кунларида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”(2016 йил 15-сентябрда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди)ги, “Таълим тўғрисида”ги қонунлар ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” билан мустаҳкамлаб қўйилган. Зеро, статистик маълумотларга кўра мамлакатимиз аҳолисининг 67%дан ортиғини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади.
Барчамиз Америка фильмларида болаларга алоҳида мактаб автобуслари(School bass) хизмат қилишини кўриб, “ана бой давлатда ҳатто болаларини мактабга олиб бориш учун алоҳида автобус хизматини йўлга қўйган” деган фикр ҳаёлимиздан ўтади. Агар масалага теранроқ қаралса Ғарб мамлакатларида туғилишнинг кескин пасайиб кетиши натижасида ҳар 10-15 километрда битта мактаб қурилишига талаб бор. Масалан, бизда 50 дан ортиқ мактаб жойлашга қишлоқ ёки шаҳарчанинг ҳудудича жойда уларда нари борса 5 та мактаб бор, холос. Агар уларда учта хонадондан 1 та бола мактабга йўл олса, бизда бир ҳовлидан камида 3 та бола мактаб сумкасини кўтариб чиқади. Яъни бизда болалар боғчаси, мактаблар, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига ғарбдагига қараганда камида 10 баравар кўп бола қатнайди. Бу эса уларнинг саломатлиги ва таълимига бўлган эҳтиёжини қондириш зарурияти шунга мувофиқ катта эътиборни ва юксак масъулиятни талаб этишини кўрсатади.
Қайд этилганидек, миллий ғоя тарғиботида энг муҳим омиллардан бири – таълим-тарбияни узлуксиз равишда олиб бориш. Таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этиш, илм-фан соҳасини ривожлантириш – миллий ғоя тарғиботининг энг муҳим омили ва мустаҳкам асосидир. Шунинг учун ҳам ҳозирги даврда миллий ғоя ва таълим-тарбиянинг узвий алоқадорлигини ҳисобга олиш ва унга алоҳида эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга бўлган долзарб масаладир. Бу, аввало, мустақиллик туфайли таълим-тарбиянинг ғоявий-мафкуравий асослари, негизлари тубдан ўзгарганлиги билан боғлиқ, яъни, таълим-тарбия соҳаси тубдан ислоҳ этилди, у ягона коммунистик ғоя принциплари, мақсад ва вазифаларидан холос бўлди. Бугун, мамлакатимизда таълим-тарбия жамияти мафкураси бўлмиш - миллий ғоя, унинг асосий тушунча ва тамойилларига асослангани ҳолда амалга оширилмоқда.
Мустақиллик йилларида “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди, Кадрлар тайёрлаш миллий модели ишлаб чиқилиб, янгича дунёқараш, ғоя ва мафкуралар ҳилма-хиллигига асослангани шахснинг таълим даражаси ва салоҳиятини оширишга, мустақил фикрлайдиган, ижодий ёндошув маданиятига эга бўлган, янги авлод кадрларини тайёрлаш таълим-тарбия соҳасида муҳим ўрин тутади.
Таълим-тарбия тизими фаолияти самарадорлигини ошириш учун, бу тизимда:

Download 65,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish