А) Корхонанинг ожиз томонлари нималардан иборат. Б) Янги технологияларни пайдо бўлиш эҳтимоли.
В) Муқобил (альтернатив) стратегиялар.
Рақобатдошлар, маркетинг ва ишлаб чиқариш сиёсатидаги нотўғри ҳисоб-китоблар, бошқарув кадрларини танлашдаги хатолар буларнинг барчаси ҳавф туғдириши мумкин. Шунингдек, технологик тараққиёт ҳар қандай янгиликни бир зумда тарихга айлантириши мумкин. Бундай хавфлар бўлмаган тақдирда ҳам,
«улар тўғрисида ўйламаслик мумкин» деган фикрни асослаб бериш лозим.
Ушбу омилларнинг биттаси хавф туғдирган ҳолатдаги корхона стратегиясини олдиндан ишлаб чиқиш фойдали. Муқобил дастур ва стратегияларнинг мавжудлиги, инвесторга, тадбиркор мумкин бўлган қийинчиликлар тўғрисида ҳабардорлиги ва уларга олдиндан тайёрлиги тўғрисида далолат беради.
Молиявий режа:
А) Камида уч йиллик даромад ва харажатлар режаси (биринчи йил ойлар бўйича тақсимланган ҳолда). Ушбу режага кутилаётган савдо ҳажми, сотилган товарлар таннархи ва турли хил харажатлар киритилади. Даромад солиғи ставкаларини билган ҳолда, корхонанинг солиқлардан кейинги соф фойдасини ҳисоблаш мумкин.
Б) Уч йиллик пул тушумлари ва тўловлар режаси (биринчи йил ойлар бўйича тақсимланган ҳолда).
В) Баланс режаси. Бу ерда корхона актив ва пассивларини, тадбиркор томонидан ривожланиш учун киритилган маблағларни ва тақсимланмаган даромадни акс эттириш лозим.
Г) Ўзини-ўзи қоплаш нуқтаси (харажат ва даромадлар бир- бирига тенг ҳолат).
Д) Маблағ манбалари ва уларнинг сарфланиши.
Потенциал инвестор нуқтаи назаридан молиявий режа айниқса муҳим аҳамият касб этади, чунки у янги корхонанинг
инвестициявий эҳтиёжларини асослайди ва иқтисодий нуқтаи назардан лойиҳани амалга ошириш қанчалик фойдалилиги тўғрисида фикр юритиш имконини беради.
Россия Федерациясида қўлланиладиган бизнес-режа намунаси:
корхона номи ва манзили; корхона бошлиғи;- исми-шарифи ва телефони;- лойиҳа моҳияти (3-5 қатор);- қурилиш тавсифи;- смета бўйича лойиҳа қиймати;- қурилиш йиллари;- лойиҳани молиялаштириш (фоизларда):
а) ўз маблағлари;
б) қарз маблағлари (алоҳида-маҳаллий ва чет эл);
лойиҳани қопланиш муддати, давлат экспертизаларининг хулосаси, тижорат сири тўғрисида ахборот, резюме ёки лойиҳанинг кириш қисми, лойиҳа мақсадлари ва лойиҳа моҳияти, маҳсулот (хизмат) устунликлари; маҳсулотдан кутилаётган талаб, мувоффақиятнинг асосий омиллари, кутилаётган маҳсулот экспорти ёки импортни ўрнини босиш, талаб қилинаётган инвестициялар, қарз маблағларини қайтариш муддати, ижтимоий масалаларни ечиш (янги иш жойларини яратиш, йўллар ва умумий фойдаланиш коммуникацияларини ўтказиш, уй-жой фондини кенгайтириш, ногиронлар меҳнатидан фойдаланиш ва ҳ.) ишга тушириш ва қувватларни ўзлаштириш муддат
Do'stlaringiz bilan baham: |