9-мавзу. Глобаллашув, глобалистика ва барқарор тараққиёт тушунчаларининг ўзаро алоқаси ва фарқи Режа



Download 39,53 Kb.
bet4/10
Sana06.07.2022
Hajmi39,53 Kb.
#744744
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12-мавзу (1)

2-§. Экологик муаммо

«Экософия»нинг фалсафанинг муайян, жуда ўзига хос қисми сифатида шаклланиши бир қатор босқичларни босиб ўтди:



  • ХХ асрнинг 50-йиллари: экологияда аҳвол яхши эмаслигини қайд этиш;

  • 60-годы: назарий идрок этиш учун дастлабки уринишлар;

  • 70-йиллар: ижтимоий ҳаракатларнинг амалий фаолиятининг бошланиши («яшиллар» ва бошқаларнинг);

  • 80-йиллар: аниқ-равшан баён қилинган тамойиллар асосида ҳаракатлар амалиётини ишлаб чиқиш;

  • 90-йиллар: глобал экологик тафаккурнинг шаклланиши.

«Экософия»нинг ривожланишига А,Печчеи, Г.Коммонер, А.Кинг, Л.Браун, Д.Медоуз, Г.Кан, Ж.Форрестер, Э.Пестель ва бошқалар салмоқли ҳисса қўшдилар.
Ҳозирги замон глобалистикаси ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган халқаро ноҳукумат ташкилоти - Рим клубининг пайдо бўлиши ва дастлабки 15 йиллик фаолияти итальян файласуфи ва жамоат арбоби А.Печчеи номи билан боғланган.
Энг муҳим ишланмалар қаторида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • Глобал миқёсдаги ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник ривожланиш жараёнларини мувофиқлаштириш учун махсус трансмиллий тузилмалар яратиш ҳақидаги таклиф (Э.Пестель, М.Месарович);

  • Экологик мувозанатлаштирилган глобал иқтисодий тизимлар назариясини ишлаб чиқиш (Л.Браун);

  • Глобал экологик ва инсонпарварлик этикасини шакллантириш (Р.Атфилд) ва бошқалар.

А.Печчеининг «тараққиёт динидан ва механиканинг куч-қудратига кўр-кўрона ишонишдан» воз кечиш ва ўз нигоҳини Шарққа қаратиш зарурлиги, зеро «Осиёнинг метафизик маданиятлари материалистик ғарб цивилизациясини кўп нарсага ўргатиши мумкинлиги» ҳақидаги таклифларидан бири ғоят қизиқарлидир.
Ҳозирги кунда экологик муаммоларнинг нақадар долзарблигини англаб етиш учун БМТнинг глобал экологик маълумотлари (1992)дан бир қатор фактларни келтириш мумкин.
Экология соҳасида энг жиддий масалалари сифатида қуйидагилар эътироф этилган:

  • чучук сувнинг етишмаслиги (унинг 63% қишлоқ хўжалигида, 23% саноатда ва фақат 8% турмушда ишлатидади);

  • Дунё океанининг ифлосланиши («ўлик зоналарнинг» пайдо бўлишига қадар).

  • Оролнинг қуриши (унинг сатҳи 3 метрга пасайди, яна 9-13 метрга пасайиши ва шўрланишнинг 10 марта ортиш кутилмоқда),

  • Ҳавонинг ҳалокатли тарзда ифлосланиши, хусусан йирик шаҳарларда (Париж, Мадрид, Рио-де-Жанейро, Токио, Сидней, Торонто, Лондон, Тегеран, Бангкок, Нью-Йорк ва бошқалар);

  • Тупроқ эрозияси (тупроқнинг 15% аллақачон тиклаб бўлмас даражада эрозияга учраган);

  • Ўрмонларнинг йўқ бўлиб кетиши (ҳар йили 16,8 млн гектар ўрмон кесиб юборилмоқда);

  • Табиий офатлар оқибатлари (тошқинлар, зилзила, бўронлар, вулқонлар отилиши ва ҳоказо).

Умуман олганда экологик муаммо ядро урушини олдини олишдан кейинги иккинчи муаммо бўлиб қолди ва вақт ўтиши билан биринчи ўринга чиқиши ҳам мумкин. Канадалик олим Р.Пэлке ўзининг «Энвайронментализм ва прогрессив сиёсатнинг келажаги» номли ишида таъкидлаганидек, экология барча инсоний эҳтиёжлар ва истаклардан ҳам кўра фундаменталроқдир, иқтисодий муваффақиятлар эса, бундан буён экологик беқарорлик учун тўланадиган адекват баҳо сифатида қаралиши мумкин эмас.
Шундай қилиб, альтернатива шундай: инсоният ёҳуд ўз цивилизациясини экология нуқтаи назаридан модернизация қилади, ёки атроф муҳит билан бирга деградацияга учрайди.



Download 39,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish