9-мавзу. Глобаллашув, глобалистика ва барқарор тараққиёт тушунчаларининг ўзаро алоқаси ва фарқи Режа



Download 39,53 Kb.
bet3/10
Sana06.07.2022
Hajmi39,53 Kb.
#744744
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12-мавзу (1)

1-§. Уруш ва тинчлик муаммолари

Инсон цивилизациясининг бутун тарихи, таассуф билан қайд этиш лозимки, урушлар тарихидан иборат. Уруш узоқ вақт давомида зарур, муқаррар ва ҳатто инсониятнинг ривожланиши учун фойдали ҳодиса сифатида қараб келинди. Буни тасдиқловчи кўплаб далиллар Н. Макиавелли, Ф.Венон, Т.Гоббс, Ж.Прудон, Ф.Ницше ва бошқаларнинг ишларида сақланиб қолган.


Бу ўтмишдаги барча мутафаккирлар урушни худди шундай қабул қилган дегани эмас. Эразм Роттердамский, Ж.Ж.Руссо, И.Кант, М.В.Ломоносов ва бошқа кўплаб мутафаккирлар урушга қандай муносабатда бўлганлари яхши маълум. XIX-XX асрларда тинлик учун кураш пацифизм, яъни уруш ва милитаризм билан боғлиқ барча нарсаларни тўлиқ инкор этиш тусини олди.
Таъкидлаб ўтиш зарурки, асрдан асрга урушлар тобора даҳшатлироқ ва қирғин бўлиб борган. Европада XVII асрда урушларда 3 миллион одам ҳалок бўлган, XIX асрда - 5,2 млн (уларнинг 2 млнга яқини Наполеон урушларида). ХХ аср бу борада барча асрларни ортда қолдирди. Биринчи жаҳон урушида 10 миллионга яқин, яъни илгариги 200 йил давомида юз берган урушларда қанча одам ўлган бўлса шунча киши ҳалок бўлди. Иккинчи жаҳон уруши 60 миллион кишининг ёстиғини қуритди. Унда 61та давлат иштирок этди ва мустамлакаларни ҳам ҳисобга олганда Ер шари аҳолисининг 80%ни қамраб олди. Жанговар ҳаракатлар Европа, Осиё, Африканинг 40 та давлати ҳудудида, тўртта океаннинг акваторияларида олиб борилди.
Оммавий қирғин қуролларининг турларининг ривожлантирилиши (ядровий, водород, нейтрон, кимёвий, бактериологик ва ҳоказо) шунга олиб келдики, бугунги кунда тўпланган қурол-яроғлар заҳираси инсониятни ҳамда сайёрамиздаги жами мавжудотларни бир неча марта йўқ қилиш учун етарлидир. Айтиш мумкинки, уруш ва тинчлик муаммоси - бу «замонанинг тарихий жиҳатдан биринчи глобал муаммосидир ва ҳозирга қадар глобал муаммолар рўйҳатида биринчи ўринда турувчи энг хавфли ва орқага суриб бўлмайдиган муаммо бўлиб қолмоқда»3. «Совуқ урушнинг» тугатилиши, блокларнинг ҳарбий-сиёсий қарама-қаршилигининг бартараф этилиши, халқаро вазиятнинг умумий яхшиланиши урушни онгли равишда бошланиш хавфини анча камайтирди. Бироқ унинг тасодифан бошланиб кетиш хавфи сақланиб қолмоқда. Шу сабабли ушбу глобал муаммо фақат глобал қуролсизланиш ва биринчи навбатда, оммавий қирғин қуролларининг йўқ қилиниши орқали ҳал этилиши мумкин.



Download 39,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish