9-мавзу. Глобаллашув, глобалистика ва барқарор тараққиёт тушунчаларининг ўзаро алоқаси ва фарқи Режа



Download 39,53 Kb.
bet2/10
Sana06.07.2022
Hajmi39,53 Kb.
#744744
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12-мавзу (1)

Глобал ривожланиш моделлари
Глобал муаммолар пайдо бўлган пайтдан бошлаб олимлар, сиёсатдонлар, ижтимоий ва халқаро ташкилотлар эътиборини жалб этдилар. Шу муносабат билан глобал ривожланишнинг турли-туман математик ва компьютер моделлари ва прогнозлари юзага кела бошлади.
ХХ асрнинг 70-йилларида олимлар, бизнесменлар ва сиёсатчиларни ўз сафида бирлаштирган ноҳукумат ташкилот - Рим клуби томонидан бир қатор прогноз моделлари яратилди. Дастлабки ана шундай математик моделларнинг биринчиси файласуф ва кибернетик олим Х.Ўзбекхон томонидан яратилган эди. Кейинги имитацион модел («Мир-1») Дж.Форрестер томонидан яратилган бўлиб, унда аҳолининг кўпайиши, капитал маблағларнинг, табиий ресурслар, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва озиқ-овқат муаммоларининг ривожланиши ҳамда ўсиб бориши кўрсатилган эди. Тез орада шу олимнинг ўзи томонидан янада такомиллаштирилган модель - «Мир-2» яратилди.
1972 йилда Д.Медоуз ва Массачусет технология институтининг бир гуруҳ ёш олимлари «Мир-3» моделини яратдилар ва мазкур модель Рим клубининг «Ўсиб бориш чегаралари» номли маърузаси учун асос бўлиб хизмат қилди. Модель 1900 йилдан 2100 йилгача бўлган даврдаги глобал ривожланиш жараёнларини тасвирлар эди. Модел муаллифлари шундай хулосага келдилар: агар аҳоли ўсишининг, саноатнинг, қишлоқ хўжалигининг, табиий ресурсларни эксплуатация қилишининг ҳамда атроф-муҳитнинг ифлосланишининг асосий тамойиллари сақланиб қоладиган бўлса, инсоният глобал тангликка дучор бўлади. Маъруза муаллифлари бундан шундай хулоса чиқарадилар: инсоният ўсиш стратегиясидан глобал мувозанат ҳолатига ўтиши керак. «Ўсиш чегаралари»да чиқарилган хулосалар турлича қабул қилинди, бироқ бир нарсани якдиллик билан қайд этиш мумкин: маъруза қизғин мунозараларга сабаб бўлди ва жаҳон жамоатчилигининг диққат эътиборини глобал муаммоларга жалб этди. Маъруза натижаларидан бири шу бўлдики, унда чексиз иқтисодий ўсиш ҳақидаги афсона фош қилинди.
Д. Медоуз ва Ж. Форрестерлар моделидан фарқли ўлароқ, М.Месарович ва Э.Пестелларнинг Рим клубига «Инсоният туб бурилиш арафасида» номи остида тақдим этилган маърузасида акс этган модели (1974)да дунё минтақавий ривожланишни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилади. Маърузада бир қатор минтақавий тангликлар ва фалокатлар прогноз қилинган ва шу муносабат билан «органик ўсиш» стратегияси таклиф этилган эди. Ушбу стратегиянинг асосий мағзи минтақаларнинг дифференциаллашган ривожланиш ҳақидаги ғоя бўлиб, у инсониятнинг органик бир бутунлик сифатида ривожланишига имконият яратиши лозимлиги эди.
Рим клубига2 тақдим этилган дастлабки, миқдорий усулларга асосланган маърузалар билан бир қаторда дунёнинг ривожланиш жараёнларини сифат жиҳатдан таҳлил қилишга асосланган «Жаҳон тартиблари моделларининг лойиҳаси» доирасидаги тадқиқотлар кенг ёйилди. Булар А.Котарининг «Келажакка қўйилган қадамлар», (1974), Р.Фалкнинг «Келажакдаги дунёларни ўрганиш» (1975), А.Мазруининг «Маданиятларнинг жаҳон федерацияси» (1976), Й.Галтунгнинг «Ҳақи­қий оламлар» (1980) ва «Муқобиллар бор!» (1984) каби ишларидир.
ЮНЕСКО ҳомийлиги остида К.Дойч раҳбарлигида «Умумжаҳон моделлари» лойиҳаси («Жаҳоний моделлаштириш муаммолари. Сиёсий ва ижтимоий импликациялар», 1977), Иқтисодий ҳамкорлик ва ривож­ланиш ташкилоти (ИҲРТ) ҳомийлигидаЖ.Лезурн раҳбарлик остида тайёрланган «Халқаро келажак» лойиҳаси («Келажак билан учрашув: мумкин бўлганни амалга ошириш ва кўзда тутилмаган ҳолларга тайёр бўлиш», 1974) ишлаб чиқилди.
Сассекс университетида (Буюк Британия) Ч.Фримен ва С.Коул раҳбарлиги остида 1977 йилда бажарилган «Глобал моделлар» «Жаҳон келажаги. Катта мунозаралар», Г.Кан раҳбарлигида Гудзон институтида (АҚШ) бажарилган «Яқинлашаётган тўполон» (1982), Америка маъмуриятининг буюртмасига кўра тайёрланган маърузалар «2000 йилнинг глобал муаммолари» (1980) «Глобал келажак: ҳаражат қилиш вақти» (1981), Умумжаҳон вахтаси институти тадқиқотлари ва бошқалар маълумдир.
Агар келажакнинг «мумкин бўлган дунёлари»нинг дастлабки моделлари технокритик хусусиятга эга бўлган бўлса, кейинги даврда глобал муаммоларни ечиш учун жамиятнинг ўзини ижтимоий муносабатларини (минтақалараро, давлатлараро) ва инсоннинг ўзини, унинг қадриявий мезонларини ва кундалик хулқ-атворини мукаммаллаштириш зарурлиги ҳақидаги фикрлар тобора кўпроқ мазкур кейинчалик пайдо бўлган моделларга кириб бормоқда.



Download 39,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish