Герман фашизми фашистик ва авторитар режим сифатида буржуа демократик ҳуқуқ ва эркинликларни йўқота бошлади.
Шу мақсадда гитлерчилар бошқарувининг биринчи ойлариданоқ фавқулодда декретлар чиқарилди. Масалан, 1933 йил феврал ойида чиқарилган «Халқ ва давлатни ҳимоя қилиш» ҳақидаги декрет билан шахс, сўз, матбуот, йиѓилишлар ўтказиш эркинликлари бекор қилинди.
Ўша ойда қабул қилинган «Герман халқини ҳимоя қилиш» ҳақидаги декрет полицияга чекланмаган ваколатлар берди вв ҳоказо.
Коммунистлар репрессия қилинди. 1933 йил 23 март қонуни билан рейхстагдаги коммунист депутатлик мандатларидан маҳрум этилди ва қамоққа олинди, 14 мартда шунингдек компартия тақиқланди, унинг газеталари ёпилди.
Яшаш ва ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи фақат миллий-социалистлар партиясига тегишли бўлди.
Касаба уюшмалари тарқатиб юборилди. Уларнинг мулклари мосодара қилинди.
Фашистик Италия тажрибасига таяниб, нацистлар (герман фашистлари) партия томонидан назорат қилинадиган ўзларининг хусусий касаба уюшмаларини ташкил қилиб, уларга кишиларни мажбуран жалб қилдилар.
Партия съездларининг қарорлари қабул қилинган вақтдан бошлаб қонун кучига эга бўлди.
Рейхстаг ва ҳукумат хизматида бўлиш Миллий-социализмга содиқлик ҳақидаги қасамёд қилиш билан бошланган.
1932 йил ноябридаги рейхстага бўлган сайловларда миллий-социалистлар бошқа ҳамма партиядан кўп мандат олган эди.
1932 йил ноябридаги рейхстага бўлган сайловларда миллий-социалистлар бошқа ҳамма партиядан кўп мандат олган эди.
Германиянинг монополистик доиралари фашистик диктатура ўрнатишга шошилдилар ва Гитлерни ҳокимият тепасига чиқаришга қарор қилдилар.
1933 йил бошида банкир Шредер воситачилигида Гитлер ва ўша вақтда реакцион канцлер фон Папен ўртасида учрашув бўлиб ўтди ва келишувга эришилди.
Германия президенти фон Гинденбург оғир касал ва кексайиб қолган эди, бундан бироз олдин австриялик еврейтор Гитлерни рейхсканцлер лавозимига қўймасликка қасам ичган эди. Лекин у ҳарбий доираларнинг тазйиқи билан ўлимидан бироз илгари – 1933 йил 30 январда Адольф Гитлерни империя канцлери (рейхканцлер) лавозимига тайинланди.
Монополистик буржуазия диктатурани иқтисодий инқироз натижасида мамлакатда юзага келган кескин сиёсий вазиятдан чиқишнинг бирдан-бир йўли деб билган эди.
Майда буржуазия ва деҳқонларнинг баъзи қатламлари гитлерчиларнинг демогогик ваъдаларини, айниқса монополияларнинг тўла ҳукмронлиги ва иқтисодий инқирознинг чуқурлашуви оқибатидаги иқтисодий қийинчиликларни тугатиш ҳақидаги ваъдаларни қабул қилган эдилар.
Германияда ишчилар синфининг сафи бўлиниб кетган ва шу сабабли қуролсизлантирилган эди, коммунистик партиянинг социал-демократия ёрдамисиз фашизмни тўхтатиб қолишга кучи етмас эди.