9-мавзу. Биотиббий тадқиқотлар этикаси. Инсон ва ҳайвонлар устида тажрибалар ўтказишнинг ҳуқуқий ва ахлоқий асослари. Covid-19ни даволаш ва эмлашда тадқиқотлар хавфи


COVID-19ни даволаш ва эмлашда тадқиқотлар хавфи



Download 44,22 Kb.
bet6/7
Sana23.02.2022
Hajmi44,22 Kb.
#127605
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
bioetika 9-mavzu

COVID-19ни даволаш ва эмлашда тадқиқотлар хавфи
Коронавирусни даволаш: энг муваффақиятли дорилар ва усуллар
Коронавирусга қарши эмлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилаётган бир пайтда Covid-19’га чалинган беморларни даволаш усуллари доирасидаги изланишлар ҳам давом этмоқда.
Шундай изланишларга жалб этилган баъзи гуруҳлар янги дорилар устида ишлашмоқда, баъзилари эса бошқа касалликларни даволаш учун ишлаб чиқилган тиббий маҳсулотларни Covid-19 муолажасида қўллашга ҳаракат қилмоқда.
New York Times газетаси аввалроқ даволашнинг 16 усулини турли тоифаларга ажратиб чиққанди.
Англиянинг Guardian газетасида «Covid-19 учун энг умидли 6 дори» сарлавҳаси остида остида чоп этилган материалда ремдесивир, дексаметазон, плазма трансфери, интерферон бета, тоцилизумаб ва қон босимига алоқадор дорилар ҳам бор эди.
Кенг тарқалган даволаш усуллари
Қорин билан ётқизиш: Covid-19 беморлари юзларини пастга қаратиб ётқизилганда осонроқ нафас олишади. Ушбу усул эпидемия бошлангандан бери бутун дунё бўйлаб шифохоналарда қўллаб келинмоқда. Бу усулда баъзи беморлар респираторга эҳтиёж сезмайди.
Респиратор: Ўлимга сабаб бўлувчи нафас олиш касалликларида нафас олиш аппарати жуда муҳим аҳамиятга эга. Баъзи беморларга бурунга кислород найчаларини боғлаш, баъзиларига эса нафас олиш йўллари орқали ўтувчи «қувур»лар билан ёрдам берилмоқда.
ИСТИҚБОЛЛИ МУОЛАЖАЛАР
Ремдесивир

Ремдесивир АҚШда коронавирус учун фавқулодда фойдаланиш изни олинган илк дори воситаси бўлди. Ҳиндистон ва Сингапурда ушбу доридан фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилган. Европа Иттифоқи, Япония ва Австрияда ҳам оғир аломатлар кузатилган беморларда ундан фойдаланиш мумкинлиги тасдиқланган.


Америка фармацевтика компанияси «Gilead Sciences» томонидан ишлаб чиқарилган ремдесивир қиммат дори ҳисобланади. Эбола ва Гепатит С’га қарши фойдаланиш учун синовдан ўтказилган, аммо кутилган натижани бермаган ушбу препарат Covid-19 беморларида қўлланганда уларнинг касалхонада қолиш муддати 15 кундан 11 кунга камайгани кузатилди.
Дастлабки натижаларда препарат ўлим кўрсаткичини ўзгартирмаган бўлса-да, июль ойида ретроспектив тарзда эълон қилинган натижалар ремдесивир аҳволи ўта оғир беморлар гуруҳида ўлимни камайтириши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Дексаметазон

Ушбу арзон ва топиш унча қийин бўлмаган стероид иммунитет тизимининг турли жавобларини келтириб чиқариши маълум эди.


Шифокорлар ушбу препаратни аллергия, астма ва яллиғланишни даволашда қўллашган. У июнь ойида Covid-19 билан боғлиқ ўлим кўрсаткичини камайтиргани аниқланган илк дори воситаси бўлди.
Буюк Британиянинг Оксфорд университети томонидан ўтказилган ва 6 мингдан ортиқ одам иштирок этган тадқиқотда респиратор уланган беморларда дексаметазон ёрдамида ўлим даражаси учдан бирига, шунингдек, кислород билан қўллаб-қувватланган беморларда эса бешдан бирга камайгани аниқланди.
Аммо у Covid-19’нинг дастлабки босқичларида қўлланса, беморларга фойдадан кўра кўпроқ зарар етказиши мумкин. Шунинг учун ҳам мазкур препаратдан нафас олиш ёрдамига муҳтож беморларда фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Янада кўпроқ синовдан ўтиши керак бўлган даволаш усуллари
Плазма трансфери
Шифокорлар юз йил олдин гриппга чалинган беморлар танасига ушбу касалликдан тузалганлардан олинган плазмалар юборилганда улар осонроқ шифо топганини пайқашган.
Эндиликда Covid-19 беморларининг қонидан олинган ва вирусга қарши антитаналарни ўз ичига олувчи плазмани коронавирусга қарши қўллаш бўйича тажрибалар олиб борилмоқда.
Масалан, АҚШ президенти Дональд Трамп фавқулодда ҳолатларда плазма ўтказишга рухсат берилганини эълон қилди.
Плазма трансфери бошқа касалликларни даволашда қўлланса-да, мутахассислар ушбу усулнинг қайси беморларга қанчалик фойда бериши хусусида етарли даражада ахборот йўқлигини таъкидлашмоқда.

Интерферонлар


Бизнинг ҳужайраларимиз вирусга табиий жавоб сифатида интерферон молекулаларини ишлаб чиқаради. Уларнинг синтетик версияларини инъекция қилиш иммунитет тизимининг айрим касалликларида стандарт даволаш усули сифатида қўлланмоқда.
Сичқонлар ва ҳужайраларда ўтказилган дастлабки тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у Covid-19 беморларига ҳам ёрдам бериши мумкин. Ушбу молекулалар касалликка чалинмаган инсонларнинг хасталанишига тўсиқ бўлишига доир далиллар ҳам мавжуд.
Англиянинг Саутҳемптон университетида ўтказилган бир тадқиқотда, MS (Multipl Skleroz)ни даволашда ингалятор билан бирга ишлатиладиган интерферон бета препарати Covid-19’га қарши ҳам самарали бўлиши мумкинлиги аниқланди.
9та касалхонада 101 нафар бемор билан ўтказилган тадқиқотда ушбу дорини қабул қилганлар касалхонадан эртароқ чиққани ва тузалиш эҳтимоли ортгани аниқланди. Бироқ тадқиқот натижалари тўлиқ ҳолда нашр этилмади ва бу борада янада кенг миқёсда синовлар ўтказилиши керак.
Цитокин ингибиторлари
Касалликка қарши курашиш учун инсон танаси цитокинларни ишлаб чиқаради. Аммо агар у ортиқча ишлаб чиқариладиган бўлса, иммунитет тизими жуда кучли реакция қайтариши ва танага зарар етказиши мумкин. Тадқиқотчилар цитокин бўрони деб аталувчи ушбу ҳодисага қарши дорилар ишлаб чиқишмоқда.
Турли усулларда ишлайдиган тоцилизумаб, сарилумаб ва анакинра каби дорилар баъзи синовларда кичик фойда келтирган, аммо баъзи тажрибаларда муваффақиятсизликка учради. Сарилумаб асосли Кевзарани ишлаб чиққан «Regeneron» дори-дармон компанияси препаратнинг учинчи босқич синовлари муваффақиятсиз бўлганини эълон қилди.
Тоцилизумаб
Баъзи яллиғланишга қарши дориларнинг Covid-19’ни даволашда ҳам фойда бериш-бермаслиги ҳам текширилмоқда. Коронавирус иммунитет тизимига ҳужум қилади ва бу яллиғланишни келтириб чиқаради.
Яллиғланишли ревматизмни даволашда ишлатиладиган тоцилизумаб яллиғланишга олиб келадиган IL-6 протеинини блоклайди.
Италияда март ойида эпидемия даврида ушбу препарат билан даволанган беморларининг нафас олиш мосламаларини улаш ёки ўлим даражаси камайгани кузатилди. Бироқ бу кичик миқёсдаги кузатув тадқиқоти эди. Ушбу дори Оксфорд университетида ўтказилган коронавирусни даволаш тадқиқотларида ҳам синаб кўрилмоқда.
ACEi ёки ARB қон босими бўйича дорилар
Буюк Британиянинг Шарқий Англия Университетида ўтказилган тадқиқотда қон босими юқори бўлган ва ангиотензинни ўзгартирадиган фермент ингибиторлар (ACEi) ёки ангиотензин рецепторлари блокерлари (ARB) қўлланган беморларда Covid-19 касаллиги ва ўлим хавфи камроқлиги аниқланди.
Бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу дорилар қон босими бўлмаган, аммо коронавирус билан касалланган одамларда ҳам фойда беради, деган хулосага келмаслик керак.
Фавипиравир: Вируслар кўпайишининг олдини олишга қаратилган ушбу дори нафас йўлларидан коронавирусни олиб ташлашга қодир, деб тахмин қилинмоқда.
EIDD-2801: Ушбу препарат гриппга қарши ишлаб чиқилган бўлиб, ҳужайра ва ҳайвонлар устида ўтказилган тажрибалари муваффақиятли чиққан. Ridgeback Biotherapeutics томонидан ишлаб чиқилган препаратнинг биринчи фаза синовларидан сўнг учта алоҳида иккинчи фаза синовлари ўтказилмоқда.
Рекомбинат ACE-2: вируслар ACE-2 рецепторига ёпишиб, ҳужайраларга кириб боради. Олимлар томонидан ишлаб чиқилган сохта ACE-2 рецепторлари вирусларни тузоққа каби жалб қилиш орқали ҳужайраларга зарар етказилишининг олдини олишга қаратилган. Препарат ҳужайра синовларида муваффақиятли бўлди.
Моноклонал антитаналар: плазмаларда вирусга ҳужум қилиши мумкин бўлган антитаналар билан бир қаторда фойдасиз антитаналар ҳам трансфер қилинади. Олимлар беморларни янада самарали даволаш мақсадида Covid-19’га қарши энг кучли антитаналарни фақатгина лабораториядагина ишлаб чиқаришни ва уларни трансфер қилишни режалаштиришмоқда. Бунинг учун биринчи хавфсизлик синовлари яқинда бошланди. Яна бир неча синовлар ўтказилиши лозим.

EPA
Цитосорб: қондаги цитокинларни фильтрлайдиган картридж ҳисобланувчи цитосорб цитокин бўронининг олдини олишга қаратилган. Ушбу машина беморнинг қонини 24 соат ичида 70 марта тозалаши мумкин. АҚШда фавқулодда фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлган ушбу машина март ойида ёмон аҳволдаги ўнлаб беморларга ёрдам берган. У билан боғлиқ тажрибалар давом этмоқда.


Илдиз ҳужайралари: илдиз ҳужайраларининг айрим турлари яллиғланишга қарши молекулаларни чиқариши мумкин. Сўнгги йилларда олимлар ушбу молекулаларни цитокин бўронига қарши ишлатиш усуллари доирасида изланишган эди. Илгари ушбу тажрибалар муваффақиятсиз якунланган бўлса ҳам, Covid-19’ни даволаш учун яна бир бор уриниб кўрилмоқда.
Қон суюлтирувчилар:  коронавирус томирларнинг ички юзаларидаги ҳужайраларга кириб бориши мумкин. Бу эса томирларда фалажга олиб келувчи қуйқалар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Юрак касалликларида ва қон қуйқалари пайдо бўлишининг олдини олиш учун ишлатиладиган қонни суюлтирувчи воситалар баъзи шифокорлар томонидан Covid-19 касалларида қуйқалар пайдо бўлишига қарши қўлланмоқда. Унинг самарадорлиги тўғрисида эса ҳамон изланишлар олиб борилмоқда.
ИСТИҚБОЛСИЗ ДОРИЛАР
Лопинавир ва ритонавир: 20 йил олдин АҚШда ОИВни даволаш учун тасдиқланган ушбу дори коронавирусга қарши синовдан ўтказилганда вируснинг кўпайиши тўхтагани аниқланди. Бироқ беморларда ўтказилган клиник тадқиқотлар муваффақиятсиз чиқди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу дори касалхонага ётмаган беморларга фойда бериш-бермаслиги текширилиши лозимлигини маълум қилди. Препаратни бошқа дорилар билан биргаликда ишлатиш ҳам бир эҳтимол.
Гидроксихлорохин ва хлорохин:  Германиялик олимлар 1930-йилларда безгакка қарши хлорохин ихтиро қилıшди. Унинг камроқ токсик муқобили бўлган гидроксихлорохин 1946 йилда яратилган ва қизилўнгач ва артрит каби касалликларни даволашда ишлатилган. Covid-19 тарқалиши бошланганда тадқиқотчилар иккала дори ҳам коронавируснинг ҳужайра ичида кўпайишига тўсқинлик қилиши мумкинлигини аниқлади.
Ўшандан буён ушбу икки дори ҳақида турли баёнотлар пайдо бўлди.
Дастлаб кам сонли беморларни қамраб олган бир неча текширув умид уйғотди. Март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Новартис ва бир қатор университетлар мазкур дорилар бўйича синовларни бошлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп матбуот анжуманларида гидроксихлорохинни мақтади ва у касаллик йўналишини ўзгартиришини, ўзи ҳам уни қўллаб кўрганини айтди.
Препаратни АҚШда коронавирусга қарши фавқулодда ишлатиш учун рухсат берилди. Айрим манбаларнинг таъкидлашича, бу иш сиёсий босим туфайли амалга оширилган. Бу дорига талаб тўсатдан ошгани туфайли уни бошқа касалликларни даволашда ишлатадиган одамлар қийинчиликка дуч кела бошлади.
Ушбу жараёнда тамомланган тажрибалардан фақат биттагина хулоса бор эди: гидроксихлорохин Covid-19 беморларини даволамаётган, коронавируснинг юқиш эҳтимолини ҳам камайтирмаётганди.
Бошқа бир клиник тадқиқотда эса хлорохинни касаллик ташхиси қўйилган беморларга дарҳол бериш касаллик жиддийлигини камайтирмаслиги кузатилди.
Яна бир тажрибада бу дорини қабул қилган беморларнинг аҳволи уларга бу дорини бериш тўхтатилиши туфайли янада ёмонлашгани аниқланди.
Шундан сўнг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу борадаги барча тажрибаларни якунлади.


Download 44,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish