2 . Ишлаб чиқариш функциясидаги ҳаражатлар
Аввалги маърузаларда ресурслардан фойдаланишнинг икки хил даври, яъни қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврлар кўриб ўтилган эди. Қисқа муддатли давр бирор нарсани ўзгартириш учун етарли бўлмаган давр ҳисобланади. Узоқ муддатли давр капитал, аҳборот ва бошқаришни ўзгартириш учун етарли давр ҳисобланади. Барча бошқарув қарорлари эса асосан яқин муддатдаги истиқбол учун қабул қилинади.
Ўзгармас харажатлар деб ишлаб чиқариш даражаси ўзгарган пайтда ҳам бир хилда қоладиган харажатларга айтилади. Ўзгарувчан харажатлар эса ишлаб чиқариш даражасиниг ўзгаришига қараб ўзгариб боради. Амортизация ажратмалари, олинган кредитнинг фоиз ставкаси, ижара ҳақи, солиқ, суғурта тўловлари-(кўп ҳолларда DIRTI абревиатураси билан белгиланадиган). Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланишни давом эттириш керакми ёки бошқа соҳа билан шуғулланиб кўриш керакми деган масала юзасидан қарор қабул қилинаётган пайтда ўзгармас харажатлар муҳим аҳамият касб этади. Жами ҳаражатлар эса ўзгармас ва ўзгарувчан ҳаражатларнинг йиғиндисидир. Ҳаражатлар таркибида қўшимча бирлик маҳсулот етиштириш учун сарфланадиган қўшимча ҳаражат ҳисобланган маржинал ҳаражатлар муҳим ўрин тутади. Маржинал ҳаражатлар ҳам қарор қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Snodgrass & Wallace6 ишлаб чиқариш функциясини ифодалаш учун ҳаражатларнинг қуйидаги концепциясини берганлар.
Тўла ҳаражатлар Total Costs(TC)
Тўла ўзгармас ҳаражатлар Total Fixed Costs(TFC)
Тўла ўзгарувчан ҳаражатлар Total Variable Costs(TVC)
Ўртача тўла ҳаражатлар Average Total Costs (ATC)
Ўртача ўзгармас ҳаражатлар Average Fixed Costs(AFC)
Ўртача ўзгарувчан ҳаражатлар Average Variable Costs(AVC)
Маржинал ҳаражатлар Marginal Costs(MC)
Қуйидаги формулаларни қилинадиган ҳисоб-китобларда ишлатиш фойдали бўлади:
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир даражасида TC= TFC+ TVC
|
TFC=ишлаб чиқаришнинг қайси даражаси бўлишидан қатъий назар барча ҳаражатлар йиғиндиси(одатда DIRTI)
|
TFC=ўзгарувчан ҳаражатлар йиғиндиси{Рх(Х) ўзгарувчан ҳаражатлар бирлигини қийматини сарфланган ўзгарувчан ҳаражатлар миқорига кўпайтиришдан ҳосил бўлган}
|
ATC= TC –маҳсулот чиқиш даражаси (Y)
|
AFC = TFC - маҳсулот чиқиш даражаси (Y)
|
AVC= TVC - маҳсулот чиқиш даражаси Рх(Х)/Y
|
MC= маҳсулот чиқишидаги ўзгаришлар натижасида тўла қийматнинг ўзгариши =TC/Y
|
Уларнинг ўзаро алоқалари ва ҳисоб китоблари 9.2-жадвал ва 9.3 ва 9.4 чизмаларда кўрсатилган. Эгри чизиқлар графигидан бир нечта муҳим хулосалар келиб чиқади. Тўла ўзгармас ҳаражатлар ишлаб чиқаришнинг барча даражаларида, шу жумладан, 0 даражада ҳам доимий ҳисобланади ва умумий ҳаражатларни кўпайтиради. Ўртача ўзгармас ҳаражатлар доимий камаювчи функция ҳисобланади ва шакли жиҳатдан квадрат гиперболага ўхшайди. Шунингдек, TFC миқдори (Y) нинг усиб бораётган микдори билан бўлиганини ифодалайди.
9.2-жадвал. TFC=$10 ва Рх= $, бўлган шароитда гипотетик ҳаражатлар эгри чизиғи
X
|
Y
|
TFC
|
TVC (Px • X)
|
TC
|
AFC (TFC/Y)
|
AVC (TVC/Y)
|
ATC (TC/Y)
|
MC (∆TC/∆Y)
|
0
|
0
|
$ 10
|
$ 0
|
10
|
Аниқ эмас.
|
0
|
Аниқ эмас.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
$ 4.00
|
1
|
1
|
10
|
4
|
14
|
$ 10
|
$ 4
|
$ 14.00
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1.00
|
2
|
5
|
10
|
8
|
18
|
2.0
|
1.60
|
3.6
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1.00
|
3
|
9
|
10
|
12
|
22
|
1.11
|
1.33
|
2.44
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2.00
|
4
|
11
|
10
|
16
|
26
|
0.91
|
1.45
|
2.36
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4.00
|
5
|
12
|
10
|
20
|
30
|
0.84
|
1.67
|
2.51
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
-4.00
|
6
|
11
|
10
|
24
|
34
|
0.91
|
2.18
|
2.09
|
|
9.3-чизма. Тўла ҳаражатларнинг типик эгри чизиқлари
9.4-чизма Ҳаражат бирлигига типик эгри чизиқлар
Мисол сифатида 100 бош қорамолга эга бўлинганда 1000 бош қорамол учун чорвачилик фермаси қурилишини олиш мумкин. Ўзгармас ҳаражатлар 100 бош қорамол ҳисобига боради. Агар фермада 1000 бош қорамол бўлса, ўзгармас ҳаражатлар 1/1000 қилиб ҳисобланади. Бу менежерларнинг капитал қўйилма ва бошқа ўзгармас ҳаражатлардан интенсив тарзда фойдаланишга ҳаракат қилишига сабаб бўлади. Ўртача тўла, ўртача ўзгарувчан ва маржинал ҳаражатлар одатда ялпи даромад(натижа)нинг ўсиши кузатиладиган ишлаб чиқаришнинг бошланғич даражасида камаядиган ва кейинчалик натижасининг пасайиши билан кўпаядиган U шаклидаги эгри чизиқни ҳосил қилади.
Бу ерда ҳаражат эгри чизиқлари орасида ўзига хос боғлиқлик кўзга ташланади. ТС ва TVC орасидаги фарқ доимо тўла ўзгармас ҳаражат ҳисобланади(таққослаш учун 9.4-чизма ва 9.2-жадвални кўриш мумкин).
Тўла ҳаражатлар эгри чизиғи ҳаражатлардаги ўзгариш туфайли юз берадиган биргина фарқ билан тўла ўзгарувчан ҳаражатлар эгри чизиғига ўхшайди. Ўртача тўла ҳаражатлар ўртача ўзгарувчан ҳаражатларга нисбатан маҳсулот ишлаб чиқаришининг энг юқори даражасида ўзининг энг пастки нуқтасига етади. Чунки ҳаражатлар AVC минимумидан кейин ранжировкаланади. AFC AVC нинг кўпайишига нисбатан тезроқ камаяди ва бу вақтнинг ўзида АТС қисқа вақт оралиғида камайишни давом эттиради. AVCда кўпайиш AFCнинг камайишига нисбатан ортиқроқ бўлса, АТС кўпайишни бошлайди. Маржинал ҳаражатлар ҳар бир эгри чизиқнинг энг паст нуқтасида ўртача ўзгарувчан ва ўртача тўла ҳаражатлар эгри чизиғини кесиб ўтади. Бу маржинал ҳаражатлар ўртача ҳаражатларга нисбатан кам бўлганда ўртча кўрсаткичлар камайишига мос келади. Шундай қилиб, МС=AVC бўлган ёки АТС даражасигача маржинал ҳаражатлар кўпайган тақдирда ҳам эгри чизиқлар камаяди. Менежерлар ҳаражат бирлиги ҳисобига эгри чизиққа эга бўлишни фойдали деб ҳисоблашади, чунки уларни бозор баҳоларига солиштириш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, чизмаларда учинчи босқич кўрсатилмаган, чунки бу босқич ишлаб чиқариш учун иррационал ҳисобланади.
9.3. Типик ишлаб чиқариш функциясининг уч асосий концепцияси.
Ишлаб чиқарш функциясининг физик жиҳатлари ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳаражатлар орасидаги боғлиқликни аниқлаш қарор қабул қилиш учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Бу боғлиқлик график ва математик кўринишда акс эттирилиши мумкин.(9.5-чизма).
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, MC ва AVC маржинал ҳаражатлар ва (1), (2), (3) нуқталар МРР ва АРР эгри чизиқларининг акс кўринишидир. МРР кўпайиб, ресурслар нисбатан кўпроқ унумдор бўлганда кам ҳаражат эвазига маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти яратилади ва ўз-ўзидан маржинал ҳаражатлар камаяди. Натижа камайган пайтда эса аксинча тескари ҳолат юзага келади, яъни қўшимча бирликдаги маҳсулотни етиштириш учун қўшимча ҳаражатлар кўпайишни бошлайди.(1-нуқтадан бошлаб юқорига). Таъкидлаш лозимки, ўқлар ҳар хил бўлса ҳам, ишлаб чиқариш функциясининг физик характеристикалари ҳаражатлар эгри чизиғининг иқтсодий кўрсаткичларига тўғридан-тўғри ўтказилиши мумкин. Чизмалар таҳлили натижаларини қуйидаги ўлчамларда акс эттириш мумкин:
АРР и МРР
$
Y
9.5-чизма. Ишлаб чиқариш ва ҳаражатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик.
Физик ёки техник
|
Иқтисодий
|
1) Қачонки, МРР > APP, APP ↑
|
1) Қачонки, МС < AVC, AVC ↓
|
2) Қачонки, МРР = АРР, АРР → max
|
2) Қачонки, МС = AVC, AVC → min
|
3) Қачонки, МРР < АРР, АРР ↓
|
3) Қачонки, МС > AVC, AVC ↑
|
Бу боғлиқларни алгебраик жиҳатдан қуйидагича кўрсатиш мумкин:
Ўртача ўзгарувчан ҳаражатлар учун:
АРР ортиб боради ва Рх га бўлинади, AVC камайиб боради. AVC эгри чизиғининг кўриниши ишлаб чиқари функциясига боғлиқ бўлади, лекин AVC нинг миқдори ва даражаси маҳсулот чиқиши ва ресурслар баҳосига боғлиқ.
Маржинал ҳаражатлар учун:
МРР кўпайиб борадига ҳолат юзага келса, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг катта қисми Рх доимий нарҳга бўлинади ва бунга мос равишда маржинал ҳаражатлар камайиб боради. Назарда тутиш керакки, TVCнинг ўзгариши фақат ТС тўла ҳаражатларнинг ўзгаришига олиб келади, ўз навбатида маржинал ҳаражатлар фақат ўзгарувчан ҳаражатлар ўзгарганда ўзгаради.
Ишлаб чиқариш функцияси ва ишлаб чиқариш таннарҳи орасидаги алоқага тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган менежмент учун маълум шароитлар мавжуд. Ишлаб чиқариш функциясининг (хўжалик унумдорлигининг) ортиши ишлаб чиқариш учун сарфланаётган ҳаражатларни тўғридан-тўғри камайишига олиб келади ва ўз-ўзидан олинадига фойда миқдори кўпаяди. Ресурслар турли хил сифатга ва ўз навбатида турли хил баҳога эга бўлган ҳолатда менежер иқтисодий таҳлиллардан фойдаланган ҳолда, яъни паст нарҳлар ёки паст унумдорликни танлаши лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |