9-10-амалий: грунт сувларининг гидроизогипс ва сатҳ чуқурлигини кўрсатувчи хариталар тузиш. Гидрогеология фан сифатида



Download 427,87 Kb.
bet1/6
Sana03.07.2022
Hajmi427,87 Kb.
#734498
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-10 Амалий. Грунт сувларининг гидроизогипс харакати


9-10-АМАЛИЙ: ГРУНТ СУВЛАРИНИНГ ГИДРОИЗОГИПС ВА САТҲ ЧУҚУРЛИГИНИ КЎРСАТУВЧИ ХАРИТАЛАР ТУЗИШ.
Гидрогеология фан сифатида
Гидрогеология-ер ости сувларининг келиб чиқиши, уларнинг хусусиятлари, таркиби ва харакат қонунларини ўрганадиган фандир. Ер ости сувлари деб ер сатхининг пастки қисмида тоғ жинсларининг ғоваклари ва ёриқларида жойлашаган сувларга айтилади. (Расм. 11.1).
1.Ер ости сувлари хақида умумий маълумотлар.
2 Ер ости сувларининг келиб чиқиши:
1.Инфильтрацион сувлар-Атмосфера сувлари ва сизот сувларининг шимилиши;
2.конденсацион сувлар- чўл ҳудуддарида ер ости сувларини ҳаво таркибидаги сув буғларининг конденсацияланиши ва ерга тушиши хисобига тўлдирилиши жараёни билан боғлиқ;
3.седиментацион сувлар- қадимий денгиз чўкиндиларининг ётқизиқларидан пойдо бўлган жинсларнинг зичланиши натижасида сиқиб чиқарилган сувлар;
4.ювенал сувлар- магмадан ажралиб чиққан сув буғларининг конденсацияланиши хисобига хосил бўладиган сувлар.


11.1-расм. Ўсимлик қатлами, ер ости ва пластлар оралиғи сувларининг жойлашиши


11.2.-расм. Ер қобиғининг устки қисмидаги гидрогеологик шароитлар ва табиатда сув айланиши схемаси


Тоғ жинсларидаги сувларнинг турлари (проф. А.Ф. Лебедев бўйича синфларга ажратиш):
1.буғсимон-сув билан эгалланмаган ғовакларнинг аэрация зонасида жойлашган бўлиб, бўлар эластикликлари турлилиги натижасида харакатланади. Грунтларнинг намлилик режимида муҳим роль ўйнайди;
1.Гигроскопик-заррачаларнинг сирти билан мустаҳкам боғлиқ. Бундай сувлар табиат билан мулоқотда бўлганда иссиқлик ажралиб чиқади, бу аломат ушбу сувларни бошқа сувлардан ажратиб турувчи аломатдир. Улар заррадан заррага кўчиб юра олмайдилар, заррачадан ажралиши билан буғга айланади;


АМАЛИЙ: Атмосферанинг тузилиши ва унинг таркиби.
Атмосфера-бу ернинг ҳаво қобиғи. У бир неча қатламларга бўлинади. Энг пастки қатлам тропосфера деб аталади ва ўз навбатида, тропосфера ҳам бир хил эмас. Унинг қалинлиги бир хил бўлмасдан, у ҳаво ҳароратига боғлиқ: ўртача кенгликдаги зоналарда 10-12 км дан ошмайди, экваторда эса 17 км га етади. Ҳаво ҳарорати баландлик ошган сари ҳар 100 м да 0,6°C га пасаяди. Тропосферада тепага чиқаётган ва пастга тушаётган ҳаво оқими кузатилади. Унда деярли бутун сув буғининг конденсацияси жараёнлари билан биргаликда бўлиши мумкин. Умуман, тропосфера атмосферанинг нисбатан фаол зонаси ҳисобланиб, унда у ёки бу об-ҳавони шакллантирувчи асосий ҳодисалар содир бўлади.
Тропосферани об-ҳаво фабрикаси ҳам дейишади, чунки айнан унда булутлардан ёмғир, қор ва дўл ҳосил бўлади. Тропосферада бўладиган жараёнларга ер сатҳи кучли таъсир кўрсатади.
Юқорида ётувчи қатлам-стратосферада ҳам тепага чиқаётган ва пастга тушаётган ҳаво оқими кузатилади. Лекин улар фақат стратосферанинг пастки қисмларида чегараланади.
Тропосферага нисбатан бу ерда ҳаво қисмларининг аралашиши анча суст, стратосферада ёмғир булутлари шаклланмайди, чунки сув буғлари жуда кам. Ундан ҳам юқорида электр хусусиятига эга бўлган ионосфера жойлашган. Унинг пастки чегараси ер юзасидан тахминан 80 км баландликда ётади, олимларнинг аниқлашича ионосферанинг юқори чегараси ер юзасидан 1000-2000 км гача баландликда жойлашган бўлади.
Ионосферадан юқорида тарқалиш сфераси жойлашган, бу ерда атмосфера газларининг космик фазога сочилиши рўй беради.
Атмосфера ҳавоси бир қанча газларнинг аралашмасидан иборат. Атмосферадаги қуруқ ва тоза асосий газлар: азот-78% (ҳажм жиҳатдан), кислород-21%, аргон, водород ва бошқа газлар-1% атрофида. Шу жумладан, кўмир кислотаси-ўртача 0,03%. Бундан ташқари, атмосферанинг пастки қисмида ҳар доим сув буғи мавжуд бўлади. Энг чидамсиз ҳавонинг асосий қисми-иссиқ вилоятларда нам иқлимли туманларда-4% гача, кескин иқлимли туманларда қиш вақтида-0,01% гача (ҳажм бўйича). Атмосферадаги умумий сув ҳажми 14000 км3 ни ташкил этади.
Сув буғлари атмосферага асосан океан, денгиз ва қуруқликдан буғланиш натижасида қўшилади. Атмосферада кўп миқдорда қаттиқ заррачалар мавжуд, улар ер юзасидан шамол ёрдамида кўтарилиб, ҳавога қўшилади. Бундан ташқари вулқон отилмаларидан ажралган кукунлар, завод ва фабрикаларнинг мўриларидан чиқадиган турли заҳарли газлар ҳам атмосфера ҳавосида мавжуд. Атмосферанинг ҳар бир нуқтаси ҳаво юқори ётувчи қатлам босими билан сиқилган. Денгиз устида, атмосферанинг ҳаво босими- асоси 1 см2 бўлган устун оғирлигига тенг бўлган, унинг атмосфера босими ўртача-1013,25 Ра. Денгиз сатҳидан ҳисобланган атмосфера босими келтирилган босим дейилади. Атмосфера босими ҳаво ҳароратига боғлиқ бўлиб, юқорига кўтарилган сари камайиб боради. Ер юзида ҳавонинг зичлиги юқори бўлади, юқорига кўтарилган сари эса камайиб боради. Ҳаво намлигини тавсифлаш учун нисбий намлик ва камёб намлик аниқланади. Мутлақ намлик маълум бир вақтда ҳавода мавжуд бўлган сув буғи миқдоридир. Сув буғининг миқдори граммларда ифодаланади. Ҳавонинг ҳажм бирлиги деб метр куб (м3) қабул қилинган, мутлақ намлик грамм тақсим метр куб (г/м3)да ифодаланади. Ҳавонинг мутлақ намлиги унинг ҳароратидан ва ер сатҳининг баландлигидан келиб чиқиб, кескин ўзгарувчан бўлади.
Иссиқ қуруқ ҳаво массасида мутлақ намлик 50 г/м3 гача ошиши, совуқ арктик ҳавода эса-0,1 г/м3 гача пасайиши мумкин. Кенгайган сувли фазода ва кучли намланган ер сатҳида мутлақ ҳаво намлиги кўпаяди. Чўлларда ҳавонинг мутлақ намлиги қуёш чиқаётган пайтда кузатилади. Бу дақиқаларда тупроқдан намликнинг кучли буғланиши кузатилади. Кундузлари йер қаттиқ қизиши натижасида ер сатҳида ҳавонинг мутлақ намлиги пасаяди, кечга бориб буғланиш ва атмосферанинг юқори қаватидан намлик қўшилиши сабабли мутлақ намлик яна кўтарилади.

Download 427,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish