узоқ вақтгача чўзилади. Сийдикнинг солиштирма оғирлиги унинг миқдорига тўғри
келмайди.
3. Протеинурия – сийдикда оқсил 1-3% атрофида аниқланади. Нефроз синдромида
эса бу белги кучли намоѐн бўлади.
Ўткир гломерулонефритда протеинурия тез 3-6 ҳафта давомида йўқолади.
Текширишни
бир неча марта такрорлаш лозим, чунки бу ўзгаришлар яна қайталаши
мумкин.
Сийдикда цилиндрлар пайдо бўлади. Бунга «цилиндрурия» дейилади. Гиалинли ва
доначали цилиндрлар топилади. Ҳужайравий цилиндрлар топилиши унинг эритроцитдан
ҳосил бўлганлигини билдиради, бу ҳолат тоза сийдикда аниқланади. Тоза бўлмаган
сийдикда эса улар парчаланади.
4. Сийдикда баъзан лейкоцитлар ҳам аниқланади. Кўп миқдорда лейкоцитлар
аниқланиши пиелонефритдан далолат беради.
5. Беморда шишнинг кузатилиши бу касалликнинг асосий аломатидир. Шиш
турлича ифодаланади: қовоқлар, кўз остлари, юзнинг шишинқирашидан тортиб, бутун
танага тарқалган кучли шиш даражасигача бўлиши мумкин.
6. Гипертония – болаларда ЎСГН нинг 6-% ида учрайди. Систолик (максимал)
босим 150-160 мм
симоб устунигача, диастолик (минимал) босим эса 100-120 мм симоб
устунига кўтарилади. Бир ҳафтадан сўнг аста-секин артериал босим меъѐрлашади, аммо,
касалликнинг оғир ва чўзилган турларида эса узоқ вақтгача пасаймайди. Юрак-қон
томирларидаги ўзгаришлар беморларда кўп кузатилади. Касалликнинг илк даврларида,
бирданига юрак етишмовчилиги белгилари: тахикардия, «бедана ритми», систолик
шовқин, юрак
чегарасининг чапга кенгайиши, чап қоринча етишмовчилиги белгилари –
«димланиш» бронхити, диспноэ, йўтал, жигар катталашиши, оғир ҳолларда ўпка шиши
ҳолатлари кузатилади.
7. Гиперволемия – оқувчи қон ҳажми кўпайиши натижасида (натрий ва сувнинг
тўпланиши туфайли), гипертония ва унинг оқибатида
юрак-томир етишмовчилиги
белгилари содир бўлади.
Рентгенолигик белгилари – ўпка суратининг кучайиши, ўпка паренхимасининг
шиши (инфильтрацияси), плеврадаги суюқлик кўпайиши.
ЭКГ да – Т – I – II йўналишларда пасаяди, S-T волтажи пасаяди.
Юрак-қон томир ва ўпкадаги ўзгаришлар даволаш жараѐнида аста-секин йўқолиб,
меъѐрлашиб боради.
Миядаги ўзгаришлар – 2-10% да кузатилади ва улар гипертония билан боғлиқ: бош
оғриши, уйқусизлик, қайт, безовталик, кўришнинг бузилиши, диплопия, ҳаттоки бутунлай
(вақтинчалик) кўрмай қолиш ҳам мумкин. Бундай беморлар эклампсияга тушиши яъни
тонико-клоник талвасалар ҳам содир бўлиши мумкин. Баъзан эклампсия
касалликнинг илк
белгиси бўлиб ҳисобланади. Гипертензив энцефалопатия 1-2 кун кузатилиб, муолажа
натижасида тез тузалади, лекин оғир ҳолларда, кучли
талваса натижасида аноксия
оқибатида бемор нобуд бўлиши мумкин (кўпроқ ангиоспазм ва мия шиши туфайли).
Миядаги ўзгаришларга биринчи навбатда гипотензив воситалар яхши самара
беради, диуретиклар таъсир кўрсатмаслиги мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: