9- мавзу : Гломерулонефрит. Касалликни кечиши ва даврига боғлик холдаги



Download 429,59 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/18
Sana14.04.2022
Hajmi429,59 Kb.
#550650
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
10 Мавзу Гломерулонефрит (1)

Даволаш 
Албатта ихтисослашган шифохоналарда даволаниши лозим. 
а) Режим – қатъий ѐтоқ режими – камида 1,5 ой давом этади. 
Организмни максимал жиҳатдан совуқдан, намдан, инфекциялардан ҳимоя қилиш 
талаб этилади. Иссиқ шароит яратилади. Бу режим қон айланишини яхшилайди, томирлар 
спазмини йўқотади, бўйракка қон келиши кўпайиб, натижада коптокчаларда фильтрация 
яхшиланиб, диурез кучаяди, оқибатда экстраренал белгилар озаяди (шиш йўқолиб А/Д 
пасаяди). Беморда гематурия, албуминурия камайса беморни ярим ѐтоқ режимига ўтказиш 
мумкин, лекин барибир беморнинг белини иссиқ қилиб ўраб қўйиш, оѐғига доимо қалин 
пайпоқ кийиши керак. Агар юрак етишмовчилиги бўлса, бемор креслода оѐғини 
осилтириб ўтириши лозим, бу ҳолат юракдаги зўриқишни камайтиради, бу режим 2-3 
ҳафта давом этади. 5-6 ҳафтадан сўнг эса умумий режимга ўтказилади. 
б) Диета: Беморнинг овқат рационидан аллергизация келтириб чиқарадиган 
овқатларни олиб ташлаш лозим – айниқса шўр, аччиқ таомлар, кўп миқдорда суюқликлар, 
экстрактив махсулотлар мумкин эмас. Сабзавот,
мевалар, агар гормон воситаси қабул 
қилса – қуруқ мевалар (айниқса калий сақловчилар) буюрилади.
а) Ўткир гломерулонефритнинг II-III фаоллик даврида – тузсиз овқатлар (тузлар 
чегараланади) буюрилади, сув максимал чегараланади. Бу диетадаги озиқ-овқат 
маҳсулотлардаги натрийнинг миқдори 20 ммол/л бўлиши лозим, акс ҳолда гипонатремия 
келиб чиқади. Овқат мазали ва калорияли бўлиши шарт. 
4-5 – ҳафтадан бошлаб (олигурия, шиш йўқолса, А/Б пасайса) – беморнинг қўлига 1 
сутка давомида 0,5 гр ош тузи овқат билан истеъмол қилиш учун берилади, 8-ҳафтадан 
бошлаб суткасига 1,5 гр ва шундай қилиб ош тузи миқдорини касалликнинг ижобий 
динамикасига қараб кўпайтириб борилади (лекин 1-2 йил давомида норманинг 3/4 
қисмидан ошмаслиги лозим) ва 50 мг/кг/суткасига. 
б) Суткалик суюқлик миқдори – касалликнинг фаол даврида кечаги диурезга тенг 
бўлиши лозим, агар диурезни аниқлаш имкони бўлмаса, у ҳолда – 15 мл/кг/сут (400 
мл/м
2
/сутка). 
в) ЎСГН да азотемия кузатилганда бемор овқатидаги ҳайвон оқсили миқдори 
чегараланади. Бунда шифохонага тушганининг 1-кунидан қандли-мевали кун – 12-14гр/кг 
– углевод/сутка (300-400гр/сутка)да кўп эмас); 1/3 қисми қанд, 1/3 қисми нок, 1/3 қисми 
олма мураббо, асал; суюқлик асосан мева шарбатлари (айниқса олхўри, лимон 


шарбатлари) шаклида ичилса жуда фойдалидир. Агар бир кунда керакли, белгиланган 
махсулотларни қабул қила олмаса, гуручли ѐки маннийли пудинг берилади. Бундан сўнг 
ахлорид, алкалитик диета (оқсил 0,5-1г/кг/сутка) ва суюқлик чегаралиниши тавсия 
қилинади. Гуручли, гуручли-картошкали овқатлар буюрилади. Гуруч сутда пиширилади. 
Сабзавотлар, мевалар (брусника, олхўри ва ҳакозо), қанд, асал, зефир, ўсимлик ѐғи, тузсиз 
нон – яъни ўсимлик маҳсулотлари истеъмол қилинади. 
Бу талабларга жавоб берадиган стол – Стол № 3с (№7 – Певзнер бўйича) – кучли 
азотемияда, лекин узоқ муддатга эмас (3-5 кун), сўнгра № 3 б ѐки № 7 б (оқсил – 1-
1,5г/кг/сутка) – оқсил сутли махсулотлар орқали берилади; 7-10 кундан бошлаб – оқсил 
физиологик нормага (2,5г/кг/сутка) етказилади (-№3а; №7). 
Овқат рационининг кенгайиши аста-секин ошириб борилади: олдинига тухум, 
буғдой нон, балиқ, творог, кейинчалик гўшт ва салгина туз бериб борилади. 
Касалликнинг дастлабки кунларида гиперкалемия хавфи бўлганлиги учун – 
ахлорид, гипокалийли – диета бўлиши лозим. Бу даврда калий сақловчи мевалар, 
сабзавотлар мумкин эмас.
Полиурия даврида эса аксинча гипокалемия келиб чиқмаслиги учун калий сақловчи 
– қора кишмиш, қуритилган ўрик (туршак), қора олхўри, тарвуз, апельсин, банан, 
картошка, қуруқ мевалар буюрилади. 
№ 3 столда бемор 1 ой муддатда, сўнгра № 5-а стол 5 йил давомида тавсия этилади. 
ЎСГН даги диета тури 
Стол № диета 
Оқсил, гр. 
Ёғ (гр) 
Углевод, гр. 
Калория ккал 
3а 
60-65 
60-65 
400-420 
2450-2500 
3б 
50-55 
50-55 
350-380 
2100-2200 
3с 
30-35 
37-40 
230-250 
1500-1550 
Олигурия даврида ичаклар фаолиятига катта эътибор бериш лозим. Қабзиятга йўл 
қўймаслик керак, акс ҳолда ичакдаги маҳсулотлар бажғиб интоксикация кучаяди. Шунинг 
учун тозаловчи клизма ўтказилади, ошқозонни ҳам 2% гидрокорбонат натрий билан ювиш 
тавсия қилинади. 
в) Медикаментоз даво 
1. Витаминотерапия – ўткир даврда – ҳозирги вақтда вит. В
1
, В
2
, С, рутин ичишга 
буюрилмайди, чунки булар аллергизацияни янада кучайтиради. 
2. Антибиотикотерапия – полусинтетик пенициллинлар, макролидлар – ўртача 
терапевтик дозада – 8-10 кун давомида буюрилади. Агар сурункали инфекция ўчоғлари 
бўлса – 3-4 кунлик циклда антибиотикотерапия ўтказилади. Нефротоксик антибиотикни 
тавсия қилишдан сақланиш лозим (аминогликозидлар, метициллин, тетрациклин, 
цефазолин ва ҳакозо). 
3. Сурункали инфекция ўчоғлари санацияси – тишлар кариеси, сурункали 
тонзиллит, аденоидит каби инфекция ўчоғларини консерватив йўл билан даволаш лозим 
(физиотерапия, фитотерапия, ювиш, дренаж ва бошқалар). Агар консерватив даво таъсир 
қилмаса, декомпенсив сурункали тонзиллитни касаллик бартараф этилгач, 6-12 ойдан сўнг 
операция қилинади ва ундан сўнг антигистамин препаратлари, антибиотиклар билан 
даволанади. 
4. Витаминотерапия – олдинги даврларда катта дозада қилинган витамин С, В1, 
В12, рутин – ҳозир қўлланилмайди, чунки улар аллергияни кучайтириб, иммунопатологик 
жараѐнни стимуллаб, томир ичида қон ивишига олиб келади. Витамин С, Е-аминокапрон 
кислотаси, рутин, кальций
препаратлари ҳам томир ичи қон ивишига сабаб бўлиши 
туфайли, улар ЎСГН да мумкин эмас. 
Патогенетик даво 
1. Бўйракдаги қон оқимини яхшилаш учун: 
а) Ётоқ режими, гепарин ѐки 1% никотин кислота билан электрофорез, в/и 
эуфиллин ѐки еофиллин, трентал – бу даволар диуретик ва антиагрегант
таъсир кўрсатиб 


улар олигурия ва шишда самарали даво ҳисобланади. Эуфиллин ўрнига бошқа 
антиагрегантлар – дипиридамол, трентал ҳам қўлланилиши мумкин. 
б) Булардан ташқари патогенетик давога организмдаги АГ (антигенни) йўқотиш 
мақсадида (иммунопатологик ҳолатни бартараф қилиш учун) – плазмаферез, 
иммуносорбция, гемосорбция усуллари ҳам қўлланилади. 
Плазмаферез – плазмадаги токсинларни, иммун комплексларни плазма билан бирга 
олиб ташлаб, ўрнига донор плазмасини ўтказишга асосланади. 
в) Глюкокортикоидлар – гормонал воситалар – яллиғланишга қарши, 
десенсибилизацияловчи, иммуносупрессив таъсир кўрсатади. Айниқса преднизолон 
антикоагулянтлар ва антиагрегантлар билан бирга қўлланилса янада ижобий таъсир 
кўрсатади. Нефритда глюкокортикоидлар оқсил ва липидлар метаболизмини яхшилайди. 
г) Иммунодепрессив воситалар. 
1-гуруҳ – антимитотик воситалар – рентген нурларига ўхшаб улар хужайраларнинг 
митоз бўлакчаларига таъсир кўрсатади. Антимитотик воситалар – цитостатиклар ДНК 
спиралини парчалайди. Бу дори воситаларига – циклофосфан, хълорбутин (лейкеран) 
киради. 
2-гуруҳ – антиметаболитлар – а) антипуринлар – ДНК синтезига таъсир кўрсатади, 
ҳужайраларни ҳалок қилади. – буларга 6-меркаптопурин, азотиоприн (имуран) киради. б) 
Субстратларга таъсир қилувчилар. Бунга метатрексат дориси киради. 
3-гуруҳ – бу иммунодепрессантлар – ферментлардир. L–аспарагиноза, лекин улар 
болаларда кенг қўлланилмайди. 
4-гуруҳ – антибиотиклар актиномицин С ва Д, хлорам феникол, митоцин. – С, улар 
ЎСГН ни даволашда ишлатилмайди. 
5-гуруҳ – ўсимликлар альколоиди – Колхицин, винбластин, винкристин. Булар 
бўйрак амилоидозида яхши самара беради. 
6. Нефритда иммунодепрессант сифатида антилимфоцитар зардоб (АЛС) 
қўлланлган. Ҳозир антитомоцид глобулин ҳам ишлаб чиқилмоқда. 
7. 4-аминохинолин қатор воситалари – иммунодепрессив таъсир кўрсатади – ҳам 
яллиғланишга қарши, ҳам АГ антигенларни тормозлаш хусусиятига эга. 
8. Гепарин – антикоагулянт, антиаллергик (пропердин – комплемен нинг максимал 
дозаси 4 ҳафта, +цитостатиклар (хлорбутин) нинг максимал дозаси – 6 ҳафта қулланилади, 
сўнгра уларнинг дозалари аста-секин озайтирилади. Қўлловчи доза глюкокортикоидларда 
– 2 йилдан оз бўлмаслиги лозим (агар глюкокортикоидларнинг алоҳида ўзи 
қўлланилганда), агар +цитостатиклар билан қўлланилса қўлловчи доза 6-8 ой қабул 
қилинади ва хлорбутиннинг 1/2 дозаси давом эттирилади. 
Ҳозирги даврда ЎСГН нинг оғир кўринишларида «пульс терапия» яъни бир вақтда 
бирданига «пульс доза» - метилпреднизолон 1 г дан томир ичига юборилади (ЎСГН нинг 
нефротик турида). 
Агар ЎСГН нинг нефротик турида бўйрак тўқимасида фибропластик ўзгаришлар 
кузатилса, тез самара бериш мақсадида – преднизолон+хлорбутин+гепарин буюрилади 
ва буларга яна +курантил ҳам тавсия этилиши мумкин (4 компонентли даво). 
Хлорбутин ўрнига азатиоприн (2-3 мг/кг/сутка) кенг қўлланилади ва +Гепарин – 150-
200 ед/кг/сутка, +курантил – 3-5 мг/кг/сутка, +преднизолон 1 мг/кг/сутка – (алтернатив 
схемада (ҳар доимги). – 6 ой давомида). Стероидлар қуйидаги ҳолларда мумкин эмас: 
бўйрак – тўкимаси дисплазияси, гломерулонефритнинг склерозли тури, 
гормонорезистентлик ҳолати, гормонал даво асорати (талваса, катаракта, артериал 
босим юқорилиги, герпес)да. 
Салицилатлар – ЎСГН да яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади улар 
антикоагулянтлар ва антиагрегантлар билан бирга яхши самара беради. 
Индометацин – ўзи ва юқоридаги воситалар бирга ЎСГН нинг суст фаоллигида, 
протеинурияда кенг қўлланилади ва ижобий таъсир кўрсатади. Склеротик вариантда, 


кучли гематурияда – 4 аминохинол воситалари – делагил, хлорохин, плаквенил кенг 6 ой 
давомида қўлланилади. 
Даволаш муолажаларини сабр билан, шошмай, «сакрамай» олиб бориш лозим. 

Download 429,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish