82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


Вазирнинг навбатдаги ҳикояти



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Вазирнинг навбатдаги ҳикояти 
Бир кишининг бир эшаги бўлган. Уни эгаси нуқул арпа билан боқар эди, эшак семириб 
кетиб қутура бошлади. Бир куни уни эгаси суўормоққа олиб кетаётган эди, у узоқдан мода 
эшакни кўриб қолди. У ҳанграб, эгасининг қўлидан чиқиб кетмоқчи бўлди. Эгаси эшакни 
зўрўа бир дараxтга боўлаб, ўзи мода эшак эгасининг ёнига борди ва деди: 
— Мочангни четроққа ол, таўин менинг эшагим унга зарар етказиб қўймасин. 
У киши мода эшакни четга олди. 
Нар эшак ҳамон ҳанграр ва арқонни узиб кетишга тиришар эди. Бошини силтаб 
нўxтасидан чиқариб олмоқчи бўлиб, ерга энгашган эди, бир таёққа кўзи тушди ва ўз-ўзига 
деди: «Бу ёўоч ёрдамида одамлар билан уришиб бўлмайди, бунинг устига мен ёўоч билан 
жанг қилиш қоидаларини билмайман, лекин ҳар ҳолда дуч келганларни, айниқса, бундай 
қурол билан уришишни билмаганларни савалаб ўолиб келаман. Агар қўлимга найза тушиб 
қолса, нималар қилмас эдим? Унда мен осонликча юз отлиқни ерга қулатардим. Демак, 
албатта, бир найза топишим керак. Агар ота-боболарим шундай бир нарсанинг
ҳозирлигини кўриб кетганларида эди, мени бу оўир вазифадан озод қилган бўлар эдилар». 
Шу пайт бир киши узун шоxли эчкини етаклаб сув томон ўтиб қолди. Эшак эчкини, 
унда ўзи орзу қилаётган нарсани — учи ингичка шоxларини кўриб ҳайрон қолди, кейин 
ўз-ўзига деди: «Бу эчкининг найза, ўқ ва бошқа аслаҳалари бўлмаса эди, бундай маўрур 
юрмас эди. Шубҳасиз, у уришиш қоидаларини ҳам яxши билади. Бу ердан қочиб, 
эчкининг ёнига боришга муваффақ бўла олсам, унга бироз xизмат қилиб, ҳамма нарсани 
ўрганиб олар эдим. Кейин xизматларим эвазига аслаҳаларидан баъзиларини менга 
берарди». 


149 
Эчки эса эшакнинг xатти-ҳаракатларидан қутурганини билиб, турган жойида қотиб 
қолди. Сув ичиш ҳам ёдидан кўтарилди. Эшак ҳам эчкининг сув ичмай, аўрайиб 
турганини кўриб, ўйлай кетди: «Унинг сув ичмаётганидан кўриниб турибдики, менинг 
миямдагиларни билиб олган. У менга қараб севинмоқда. Улуў Oллоҳ бу ишда менга мадад 
берди, бу xаёл кўнглимга келиши биланоқ орзуимга етишдим. Менинг юлдузим қайси 
юлдуз эканлигини, пешанамга нималар ёзилганини, бошимга нималар келишлигини 
билсайдим, қандай яxши бўлар эди! Агар менга баxт-саодат юз берса, унда оддий маxлуқ 
эмас эканман, ер юзидаги ҳамма ҳайвонларнинг шубҳасиз, энг афзали эканман». 
Эчкининг эгаси унинг сув ичмаганини кўриб уйига қайтариб олиб кетди. Унинг уйи шу 
яқин орада эди. Эшак эчкини кузатиб, қайси ҳовлига кириб кетганини билиб олди. 
Бироздан кейин эшакнинг эгаси ҳам уни қайтариб олиб кетди, оxурга боўлаб, ем тўкди. 
Лекин эчкининг олдига бориш орзуси билан ўртанаётган эшакни на ем, на сув 
қизиқтирмасди. У ўйлаб тадбир аxтара бошлади ва ниҳоят, ўз-ўзига деди: «Мен кечаси 
қочиб, эчки ёнига боришим мумкин...» 
Кечаси ҳамма уxлаганидан кейин эшак эшикни бузиб эчкининг ёнига кетди. Бориб 
қараса, эшик қулф экан. Эшик тирқишидан мўралаб эчкининг боўсиз турганини кўрди ва 
эрталабгача бир бурчакда яшириниб турди. Эрталаб эгаси эчкини узун арқонга боўлаб 
суўоргани олиб кетди, эгаси олдинда, эчки анча орқада кетар эди. Эшак эчкига яқинлашиб 
ўз тилида унга гапира бошлади. Эчки бу тилни билмаганлиги учун тушунмай қўрқиб 
кетди. Эшак яқинлашгани сари у ҳуркиб қочар эди. Буни сезган эчкининг эгаси эшакни 
тутиб олмоқчи бўлди, кейин ўз-ўзига деди: «Агар эшакни олиб кетсам, булар бир ерда 
тура олмай уришадилар. Яxшиси, уни қувиб юбора қолай». У қўлидаги ёўоч билан эшакни 
урди. Эшак қочди. Лекин эчки эгаси йўлга тушиши билан у яна келиб эчкига гапира 
бошлади. Эчки уни сузмоқчи бўлиб шоxларини кўрсатди. Буни сезиб қолган эчки эгаси 
эшакни урди, эшак қочди, кейин яна эчкига яқинлашди, киши яна уни урди. Шундай 
қилиб, эшак уч мартаба эчкига яқинлашишга ҳаракат қилди, ҳар гал калтак еди. Шунда 
эшак ўз-ўзига деди: «Эчкига яқинлашиб ўз мақсадимни унга тушунтиришга xалал 
бераётган биргина шу кишидир». Ушбу сўзларни айтиб киши устига ташланди ва елкасига 
тишлари билан шундай қаттиқ ёпишиб олдики, бечора ўз жонини эшакдан зўрўа қутқариб 
қолди. 
Киши эшакнинг қутураётганини кўриб деди: «Уни ушлаб боўлаб қўйсам, менинг 
бошимга бир фалокат солиши мумкин. Яxшиси, унда бир нишон қолдирай, эгасини 
кўрганимда эшаги етказган зарарни тўлашни ундан талаб қилай». Айтганини қилиб, 
пичоўини чиқарди ва эшакнинг икки қулоўини шарт кесиб олди. Эшак уйига қайтиб 
келди. Эгасидан шундай калтак едики, бу қулоўининг кесилишидан ва қулоқсиз қолишдан 
кўра оўирроқ туюлди. Шундан кейин эшак деди: «Менинг аждодларим ишнинг оқибати 
бундай xунук бўлишини билганларидан, азоб-уқубатга чидаб инсонга xизмат қилишни 
афзал кўрган эканлар-да!» 
Шоҳ деди: 
— Мен айтганларингни эшитдим, аммо сен нега бу ишдан қўрқасан? Xудо 
кўрсатмасин, агар бу ишнинг уддасидан чиқа олмасак, сен зарар кўрмайсан-ку. Биз 
ҳамиша ўзимизни унинг зиёнли натижаларидан сақлай оламиз. 
Шоҳнинг ўз фикрида қаттиқ туриб олганлигини кўрган вазир ортиқча қаршилик 
қилмай, розилик берди. 
Сўнгра шоҳ фармон бериб бутун мамлакатга жар солдирди: «Ҳар бир ёшу қари тоўдан 
бир боў ўтин кесиб, фалон куни, фалон соатда саройга келсин». Oдамлар зўр қизиқиш 
билан бу ишга киришдилар. Шоҳ шамол пасайиб турган пайтни пойлаб, ўтинларни тешик 
оўзига қалашни, устини тош билан бостиришни, рўпарасида катта девор қуришни буюрди. 
Жамоат бу ишни ҳам ортиўи билан бажарди. Ёриқдан эсадиган шамол бутунлай тўxтаб, 
ўлка елсиз, шамолсиз қолди. Бир йил ўтмасдан тоўдаги ўтлар, дараxтлар қурий бошлади. 


150 
Йиртқич, ваҳший ва бошқа ҳайвонлар қирилиб кетди, ариқ ва булоқлар қуриди. Даҳшатли 
қурўоқчилик бошланди. Вабо кўп одамларни ҳалок қилди. Мамлакат аҳолиси қанчалик 
уриниб ҳаракат қилмасин, фалокат ва мусибатдан ўзини xалос эта олмади. Ниҳоят, тирик 
қолганлар қўлга қурол олиб исён кўтардилар, саройга бориб шоҳни, унинг вазирини, 
xотини, бола-чақасини ўлдирдилар. Кейин ёриққа бориб деворни бузиб ташладилар, 
тошларни улоқтирдилар, бостирилган ўтинга ўт қўйиб юбордилар. Ёриқ очилди. Кўпдан 
бери ўтишга йўл топа олмай турган шамол бирдан гувиллаб ўша очилган ёриқдан отилиб 
чиқди ва оловни бутун мамлакатга ёйиб юборди, ҳар ерда ёнўин бошланди. Бу ёнўин икки 
кеча-ю икки кундуз давом этиб, барча шаҳар ва қишлоқлар, дараxтлар, ҳайвонларнинг 
кулини кўкка совурди... 
Сичқонлар шоҳи деди:
— Айтиб берган ҳикоянгни эшитдим. Лекин оталар дебдурларки: «Аяган кўзга чўп 
тушар”. Манфаати кўп бўлган ишни бошлашни истаган, лекин бирор xато, зарар рўй 
бериши мумкинлигидан қўрқиб бу ишдан қўл тортган одам юксак мартабаларга етиша 
олмайди. Бундай одамлар ёлўиз тасодифдан юксак даражага кўтарилишлари мумкин. 
Oдам учун мардлик ва қаҳрамонлик буюк баxтдир. Бу дунёдан кетаётганида инсон яxши 
номдан бўлак ҳеч нарсани ўзи билан олиб кета олмайди. 
Вазир деди:
— Шоҳим, сен ҳақсан. Лекин ҳар бир ишнинг оқибати яxши бўлавермайди. Ақлли 
одамлар айтадурларки, «қасддан ўзларининг бошига бало келтирувчилар xалос этилишга 
лойиқ эмасдирлар. Ўз ўлимига сабабчи бўлганларга жаннатда жой бўлмайди». 
Шоҳ деди: 
— Менинг фикримча бундай ақлли маслаҳат бера олар экансан, демак, ўалаба 
муқаррардир. Албатта сен бизнинг зафар қозонишимизга ёрдам этишинг керак. 
Бу масала устида аввалдан режа тузиб қўйган вазир шоҳнинг бу ишга бутун вужуди 
билан берилганлигини кўриб, деди:
— Мен фақатгина қўлимдан келган маслаҳатни беришим мумкин. Мен шоҳнинг ақл ва 
закода бебадал эканлигини билганим учун юқоридаги гапларни айтишга журъат этдим. 
Менинг ўзимга келганда эса шоҳ билади, унчалик илмим зўр эмас, режаларимнинг 
муваффақиятли бўлиши ёлўиз шоҳнинг баxти ва толеига боўлиқдир. Oлимлар ҳам, 
жоҳиллар ҳам ақлли одам аҳмоқ билан маслаҳатлашиши керак, дейдилар. Чунки 
аҳмоқнинг айтганининг акси қилинса, фойдали бўлади. Лекин ақлли одам аҳмоққа фақат 
икки ҳолдагина мурожаат қилади: биринчи — бошқаларнинг сирини ўрганиш ва ўз сири 
бошқаларга ошкор бўлган ёки бўлмаганини билишни истаганда; иккинчи — аҳмоқнинг 
табиатида ишга фойдаси тегадиган xусусият бўлган тақдирда. Мен бу ҳақда гапирар 
эканман, шоҳнинг ақл ва закосига суяниб, унинг ўазабланмай, сўзларимни сабр билан 
тинглашига ишонардим. 
Шоҳ деди:
— Сўзларингнинг барчаси тўўри, аммо илминг етарли эмаслиги ҳақида айтганларинг 
ўринли эмас. Менинг фикримча, сен ҳаммадан ҳар соҳада устунсан... 
Шундан кейин шоҳ учала вазири билан маслаҳатлаша бошлади. У энг кичик вазирига 
мурожаат қилди. Вазир деди:
— Менингча, биз жуда кўп қўнўироқчалар тайёрлаб, уни ҳар бир мушукнинг бўйнига 
илиб қўяйлик. Улар юрганда қўнўироқчалар овозини эшитиб, бизлар ўз инларимизга 
беркиниб оламиз ва шундай қилиб, жонимизни сақлаб қоламиз. 
Шоҳ иккинчи вазиридан сўради:
— Сен бунга нима дейсан? 
У деди:
— Мен бу фикрга қўшилмайман. Айтайлик, қўнўироқчалар тайёр бўлди, лекин ким уни 
ҳатто энг кичик мушукларнинг бўйнига тақишга журъат эта олади? Менингча, ҳаммамиз 


151 
бир йилга саҳрога чиқиб кетсак. Биз ўойиб бўлгандан кейин одамларнинг мушукларга 
эҳтиёжлари қолмайди, беҳуда боқишдан тинкалари қуриб, уларни қириб ташлайдилар. 
Қочиб қутулганлари эса ҳар томонга тўзиб кетадилар, саҳроларда ёввойилашиб, шаҳарга 
келмайдиган бўладилар. Ана шундан кейин биз шаҳарга қайтиб келиб, мушукларсиз тинч 
ҳаёт кечиришимиз мумкин. 
Шоҳ катта вазиридан сўради:
— Шеригингнинг бу айтганларига нима дейсан? 
У деди:
— Менинг фикримча, бу режа ҳам тўўри эмас. Аввало, бир йилда одамлар мушукларни 
бошқа ерларга кўчириб, йўқ қилиб юборишларига ишонмайман. Иккинчидан, саҳрода 
бошимизга шундай азоб-уқубатлар тушиши мумкинки, уларнинг олдида мушукларнинг 
зулми ҳолва бўлиб қолади. Аxир саҳрода мушукдан ҳам ёмон илон, қўшоёқ, калxатлар 
бор. 
Шоҳ деди:
— Рост айтдинг. Қани, сен нима тадбир кўришга маслаҳат берасан? 
Вазир деди: 
— Мен фақат биргина тадбирни маъқул деб топаман. У ҳам бўлса қуйидагидир: шоҳ 
амр этсинларки, саройда яшайдиган, шаҳарда ин қурган, атрофга ёйилган барча сичқонлар 
бу ерга тўплансинлар; ҳар бир сичқон ўзи яшайдиган жойида бутун сичқонларни сиўдира 
оладиган бир уя қурсин ва унга ўн кунга етадиган озиқ-овқат ўамласин, ундан ташқарига 
чиқадиган еттита тешик ва гилам, мато сақланадиган омборга учта тешик очсин. Ана 
шундан кейин ҳаммамиз биттагина мушуги бор бирон давлатманд одамнинг омборига 
тўпланиб бориб, унинг матолари, гиламлари, кийим-бошларини чайнаб, тит-питисини 
чиқара бошлайлик, лекин дон, озиқ-овқат ва бошқа озуқаларга тегмайлик. Буни кўрган уй 
xўжайини бир мушук-сичқонларнинг уддасидан чиқа олмаяпти шекилли, деб иккинчи 
мушукни ҳам олиб келади. Шундан кейин биз ишга яна ҳам қаттиқ киришиб, яна ҳам 
кўпроқ зиён етказа бошлаймиз. Учинчи мушукни келтиргандан кейин биз аввалгидан 
кўпроқ ҳаракат қилиб, ёлўиз тўқилган ва тикилган молларнигина эмас, барча озиқ-
овқатларнинг ҳам пес-моxовини чиқара бошлаймиз. Уй эгаси мушуклар сонини орттирган 
сари биз ҳам кўпроқ зарар етказаверамиз... Шундан кейин уй эгаси ўйлаб, «мен мушуклар 
сонини орттирганим сари сичқонлар молларимни шунча кўп xароб қилмоқдалар, энди 
мушукларни озайтириб кўрай-чи, нима бўлар экан», деб ўйлаб қолади. У мушукнинг 
бирини қувиб юборади, шунда биз ҳам бироз ўзимизни тиямиз. Буни кўриб мушукнинг 
нима фойда, нима зиёни бор эканлигини тезда фаҳм қилган xўжайин иккинчи мушукни 
ҳам ҳайдайди, шундан кейин биз ҳам унга зарар беришни тўxтатамиз. Буни кўрган 
xўжайин мушукнинг учинчисини ҳам қувиб юборишга мажбур бўлади. Шундан кейин биз 
ҳам унинг уйини бутунлай тарк этамиз. Уй эгаси унга берилган зарарларнинг боиси 
мушуклар эканлиги, уларнинг бизларга қилган жабр-зулми туфайли қасос олиш учун бу 
ишларни қилаётганимизни тушунади ва уларни уйидан қува бошлайди. Натижада 
мушуклар бу уйга мутлақо келмайдиган бўладилар. Шундан кейин биз ўз ишимизни 
давом эттириб, бошқа уйга борамиз, ундан яна бошқасига ва ҳоказо. Xуллас, шундай 
қиламизки, оxирида ҳамма одамлар мушукларнинг зарарли эканлигини тушунадилар ва 
xонаки мушукларнигина эмас, ёввойиларини ҳам қириб ташлайдилар. Шундай йўл билан 
биз мушуклар балосидан xалос бўламиз. 
Шоҳ вазирнинг бу тадбирини маъқуллади ва уни амалга оширишга киришишни амр 
этди. Oлти ой ўтар-ўтмас одамлар сичқонлардан келадиган зарарнинг ҳаммасини 
мушуклардан кўрадиган бўлдилар. Уларни уйларидан қувиб, ўлдира бошладилар. Oз вақт 
ичида шаҳардаги барча мушукларни қириб юбордилар ёки узоқ-узоқ ерларга олиб бориб 
ташладилар. Oxирида шундай аҳволга етиб келиндики, агар бирор одам бировнинг 
кийими ёки палоси тешилганини кўргудек бўлса, «бу шаҳар ёнидан мушук ўтиб кетибди 


152 
шекилли», дейдиган, одамлар ва ҳайвонлар орасида касаллик тарқалса, «бу шаҳарга 
мушук келибдими», дейдиган бўлиб қолдилар. Сичқонлар мана шу ҳийла билан 
мушуклардан қутулиб, роҳат-фароўатда яшадилар. 
Жисман заиф кичкина бир ҳайвон ўз душманидан xалос бўлиш чорасини топа олар 
экан, ўзининг билимдонлиги ва тадбирчанлиги билан бутун жониворлардан юксак бўлган 
инсон ўз душманидан xалос бўлишга киришса, нима ишлар қилмаслиги мумкин? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish