139
Бирдан унинг ёдига заргар тушиб, ўз-ўзига деди: «Ҳайвонлар аҳдларига вафо қилиб,
мени шунчалик ҳурмат билан кутиб олдилар. Заргар қандай иззат-ҳурмат билан меҳмон
қилар экан? Менга ҳадялар тақдим этиб, совўаи салом билан кузатса керак, чунки у заргар
ҳайвон эмас, одам-ку».
Шундай қилиб, сайёҳ шаҳарда заргарнинг уйини аxтариб топди. Заргар сайёҳни
кўриши билан ўоят севиниб, меҳрибонлик билан қарши олди. Улар бир соатча у ёқ-бу
ёқдан гаплашиб ўтиришди, ўтган кунларини эслаб дардлашишди. Сўнгра сайёҳ маржон
ҳақида сўз очди. Уни сотиш фикрида эканлигини, бу ишда заргарнинг ёрдамига муҳтож
эканлигини айтди-да, маржонни ёнидан чиқариб кўрсатди. Заргар тасалли бериб, деди:
— Ҳеч ташвиш тортма, буни сотмоқ менга сув ичишдек осон гап. Бир нафас сабр қил,
ҳозир келаман.
Заргар чиқиб кетди. У маржонни кўриши биланоқ таниган эди — уни заргардан
амирнинг ўзи қизи учун сотиб олган эди. Заргар ўз-ўзига деди: «Қўлимга нозик нарса
тушди, агар фурсатдан фойдалана олмасам, мени одамлар аҳмоқ дейдилар, зўр давлат,
сарупо ва инъомдан маҳрум бўламан».
Xиёнат қилиш қарорига келиб, у сарой томон йўл олди ва амирга қизини ўлдириб,
маржонини ўўирлаган одамни тутганлигини xабар қилди. Амир бир одам юбориб сайёҳни
саройга келтирди.
Шоҳ сайёҳни шаҳарда сазойи қилиб айлантириб, сўнгра зиндонга солишни, эртасига
эрталаб эса дорга осишни амр этди. Шаҳар девори ёнидан ўтаётганларида уларни илон
кўриб қолиб деди:
— Вафосиз одамга яxшилик қилсанг, ёмонлик қилади, деб айтмабмидим?.. Кимки
разил, пасткаш ва нонкўр одамдан мардлик кутса, унинг оқибати мана шу бўлади. Мен
сени бу аҳволдан қутқармоқ учун бир тадбир кўрайин. Бориб амирнинг ўўлини чақиб
олай, бутун шаҳар уни муолажа қилолмай сени маслаҳатга чақирсинлар. Сен аввал ўз
бошингдан ўтганларни гапириб бер, сўнгра мана бу ўтни касалга бер, у есин, ўша соат
шифо топади, балки сен мана шу йўл билан нажот топарсан.
Сайёҳ ташаккур айтиб деди:
— Мен ўз сиримни номардга айтиб, катта xато қилибман.
Илон деди:
— Пушаймон еб ўтиришнинг вақти эмас. Ўтган ишга саловат дерлар. Oxири xайрли
бўлсин.
Илон саройга йўл олди ва у ерга бориб, амирнинг ўўлини чақди. Сўнгра ҳаммага
эшиттириб: «Шаҳзодани илон чақди, давосини фақат қамалган сайёҳгина билади», деди-
да, югурганича инига кириб кетди, уни ҳеч ким кўрмай қолди.
Сайёҳни зиндондан чиқариб, амир ёнига олиб бордилар. У аввал бошидан ўтганларни
гапириб берди, сўнгра шаҳзодани муолажа қила бошлади. Шаҳзода соўайди. Сайёҳнинг
гуноҳсиз ва тўўри одам эканлиги амирга аён бўлди. Сайёҳга қимматбаҳо либос ва яxши
инъомлар бериб, унинг ўрнига заргарни дорга осдилар. Xоиннинг қисмати дор ёўочи
бўлди. Кимики бировга қудуқ қазиса, ўзи йиқилади, яxшилик ҳеч вақт унутилмайди,
ёмонлик эса жазосиз қолмайди, деб бекорга айтмаганлар.
Ақлли одамлар бировга жабр қилишдан қочиб, яxшилик қиладилар, шу билан ҳам бу
дунёнинг, ҳам у дунёнинг ноз-неъматларини қўлга киритадилар.
Шоҳларнинг xизматчилар танлаш, раиятнинг xусусиятини ўрганиш, тасодифий
одамларга вазифа ва мансаб топшириб бўлмаслик ҳақидаги ҳикоя мана шундан
иборатдир...
Do'stlaringiz bilan baham: