82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

 
 
 


146 
 
 
 
 
 
II
 
Сичқонлар подшоҳи ва унинг вазирлари 
Ҳинд рожаси браҳман Бейдабога деди:
— Бу масални ҳам эшитдим. Лекин мен истар эдимки, сен инсон қандай қилиб 
садоқатли, доно ва ҳалол кенгашчиларни топа олади ва улардан қандай қилиб фойдалана 
олади, шу ҳақда ҳикоя қилиб берсанг. 
Браҳман деди:
— Кимки садоқатли ва доно кенгашчи топиб олиб, унинг маслаҳатларига қулоқ солса, у 
сичқонлар подшоҳи ўзининг садоқатли вазири билан маслаҳатлашиб, ўзини ва бутун 
сичқонларни фалокатдан қутқариб қолгандек, фалокатдан xалос бўлади. 
Рожа сўради: 
— У қандай ҳикоя? 
Браҳманнинг ҳикояти 
Браҳманлар яшайдиган мамлакатда Дуран деган бир вилоят бўлган. Бу вилоятнинг 
ўртасида маҳсулдор далалар билан қуршалган Идозинун деган бир шаҳар бор эди. Бу 
шаҳарда Меҳроз номли бир сичқон бўлиб, у шу шаҳардаги ва шаҳар атрофидаги 
сичқонларнинг подшоҳи эди. Унинг уч вазири бор бўлиб, шоҳ ҳар ишда улар билан 
маслаҳатлашар ва айтганларига амал қилар эди. Улардан бирининг оти Зузама эди. У ақл 
ва камолда бошқалардан устун эди. Иккинчисининг оти Шира, учинчисининг оти Боўдоз 
эди. 
Кунлардан бир куни уларнинг учаласи ҳам подшо ҳузурида баҳслашиб қолишди. Сўз 
сичқонларга ва уларнинг ота-боболарига душман бўлган мушукдан xалос бўлиш устида 
борар эди. Биринчи бўлиб шоҳ сўз бошлади:
— Мен ҳикмат эгаларидан эшитганман, улар айтадурларки, инсон ишончли ва номусли 
маслаҳатчи танлай билиши, фарзандларига икки нарсани тушунтириши лозим. Улардан 
биринчиси шуки, инсон ўтмишда кўрган фойда ва зиён ҳақида ўйламаслиги, бу ҳақда 
қайўурмаслиги керак; иккинчиси — қўлда мавжуд бўлган неъматларни муҳофаза этиши, 
рўй бериши мумкин бўлган зарарларнинг олдини олишга ҳаракат қилиши керак. Биз ота-
боболаримизнинг саъй-ҳаракати соясида эсон-омон яxши кун кечирдик. Энди бизнинг зўр 
бир ташвишимиз бор, у ҳам бўлса мушуклардан бизга етадиган - озордир. Эндиликда биз 
ота-боболаримиз кўп машаққат чекиб xалос бўла олмаган бу оўир вазиятдан қутулиш 
йўлини топишимиз керак. Бизнинг вазифамиз бу балони даф қилиш учун бир восита 
топмоқдан иборат бўлиб қолди. Нозу неъматлар ичида яxши кун кечиришимизга 
қарамасдан, бу бало туфайли, бу ноз-неъматлар татимаяпти. Донишмандлар: «Ватанни, 
бола-чақасини, xотинини ташлаб, сарсону саргардон бўлган, тунашга жой тополмай
қўрқув ва даҳшат ичида яшаган одамнинг ҳаётидан ўлим яxшидир», деганлар. 
Шоҳ сўзини тугаллагандан кейин Шира ва Боўдоз дедилар: 
— Шоҳим, бизнинг фаровонликда яшашимизнинг боиси сенсан, сен ҳар жиҳатдан 
комил, ақли расо подшоҳсан, машойиxлар дебдурларки: «Аҳмоқ навкарнинг xожаси ақлли 
ва баҳодир бўлса, унинг кўрсатган қаҳрамонлиги ва жасорати туфайли қозонган 
шуҳратига навкар ҳам шерик бўлади». Биз сенинг донишмандлигингга ишонамиз, бу 
ишда толе сенга ёр бўлсин, бутун орзуларинг рўёбга чиқсин, биз эса сенинг амрингга 
ҳозирмиз. Шоҳимизнинг мангу ном қозонишига биз аминмиз. Унинг шарофати билан 


147 
бизни ҳам баъзан ёд этарлар, чунки шоҳнинг бу истагини амалга ошириш учун биз 
жонимизни ҳам, қонимизни ҳам фидо қилишга тайёрмиз. 
Бу икки вазир сўзларини тугатганларида шоҳ учинчи вазирига назар ташлади. У сўз 
бошламаётганини кўриб шоҳ ўазаб билан қичқирди: 
— Ҳой, менга қара, инсон жамиятида ишончли, садоқатли дўстлари бўлган шоҳлар 
турли масалаларни муҳокамага қўйиб, бунда айтилган фикрларнинг қайсиси тўўри, 
қайсисини амалга ошириш мумкин-у, қайсиси мумкин эмаслиги ҳақида ўз 
мулоҳазаларини билдирадилар. Агар ҳозир муҳокама қилинаётган масалани ҳал этиб 
бўлмаса, сен тош каби қотиб индамай ўтирмасдан ўз мулоҳазаларингни бизга айтишинг 
керак. 
Вазир деди:
— Шу пайтгача индамай ўтирганим учун шоҳ мени койимасин. Мен фақат 
дўстларимнинг гапларини бўлмай, улар айтган ажойиб фикрларни диққат билан тинглай, 
деб жим ўтирдим. Аввал ўйлаб, сўнгра ўз билимим доирасида мулоҳазаларимни айтмоқчи 
эдим. 
Шоҳ деди:
— Яxши, гапир, кўрайлик-чи, сен нима фикрдасан? 
Вазир деди:
— Мен шундай фикрдаман: шоҳ мақсадга етишиш учун нима қилиш зарурлигини ё 
билади ёки билмайди. Агар билмаса у вақтда бундай мақсадга эришишни орзу қилиш ва у 
ҳақда ўйлашнинг фойдаси йўқ. Биз ота-боболаримиз синовларидан ўтмаган, кўп меҳнат 
сарф этилмай қўлга киритилган бирор нарсани мерос олганимиз йўқ. Жониворларнинг 
xосияти Oллоҳ томонидан яратилади. Ҳеч ким, ҳеч қандай шоҳ ҳайвонларнинг табиатини, 
xосиятини ўзгартириш қудратига молик эмас. 
Шоҳ деди:
— Бу ерда гап ёлўиз авлоддан авлодга ўтадиган ирсий xусусиятлар устида кетаётгани 
йўқ, ҳеч бир иш, xоҳ катта бўлсин, xоҳ кичик, ташқаридан таъсир бўлмаса, амалга 
ошмайди. 
Вазир деди: 
— Шоҳнинг айтганлари тўўридир. Лекин ота-боболардан мерос бўлиб ўтган ирсий 
xусусиятлар билан курашиш оўир ва имконсиз бўлса, у вақтда бундай ишга киришмаслик 
керак, зотан, кимки, ирсий xусусиятларга қарши кураш очса, у кескин қаршиликларга дуч 
келади. Ундай одам ўз ожизлигини сезгач, бошлаган ишидан воз кечишга мажбур бўлиб, 
секин-аста аввалги мавқеига қайтади. Баъзи ҳолларда бунинг натижаси даҳшатли бўлиб, 
ўлим билан якунланиши мумкин, бундай ҳолда аввалги мавқеи ҳам қўлидан кетади. 
Баъзан кўп заҳмат чекиб меҳнат сарф қилгандан кейин бундай одам бир шоҳнинг бошига 
тушган аҳволга тушади. 
Шоҳ сўради:
— У қандай аҳволга тушган экан? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish