65
Марзбон дарўазаб бўлиб xотинини ўлдирмоқчи бўлди. Xотини бир одам орқали эрига
айттирди:
— Мени ўлдириш учун шошилмасин. Мен унинг қўлидаман, истаган вақтида
ўлдириши мумкин. Ақл ва тажриба эгалари ҳукм чиқариш, айниқса, қон тўкишга
шошилмасликлари, сабрли бўлишлари зарур. Менинг ҳақимдаги
ишни текшириш керак,
агар тўўри чиқса, ўлдириши мумкин. Балxлик меҳмонлардан сўрасин, ўша икки қуш шу
икки жумладан бошқа нарса биладиларми? Агар билмасалар, демак, бу сўзларни
тўтиларга ҳаёсиз, нонкўр xизматчи ўргатгани маълум бўлади. Чунки у менга сўз отган,
мени ўйнаш қилиб олмоқчи бўлган, лекин ўқи тошга теккан эди. Шундан кейин у мендан
қасос олиш ниятида бу ҳийлани ўйлаб чиқарган...
Марзбон xотинининг айтганига қулоқ солиб, тўтиларнинг иккита ўргатилган жумладан
бошқа нарса билмаслигига қаноат ҳосил қилди, xотинининг гуноҳсизлиги маълум бўлди.
Марзбон қарчиўайчини чақириб келишни буюрди. Қарчиўайчи мақсадга етдим, деб
суюниб қўлида тўтиқуш билан кириб келди. Марзбоннинг xотини сўради:
— Сен менинг ёмон ишлар қилганимни кўрган эдингми?
Қарчиўайчи: «Ҳа, кўрганман» демоқчи бўлиб оўзини очган ҳам эдики, қўлидаги қуш
унинг икки кўзини ўйиб олди.
Xотин деди:
— Кўрмаган нарсани кўрдим деган кўзнинг жазоси шу бўлади.
Димна деди:
— Мен бу масални шунинг учун келтирдимки, билмаган нарсани биламан деб бировга
чоҳ қазиш, қоралаш — бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам оўир гуноҳдир.
Димнанинг сўзи тугагач, бўлган гапларнинг ҳаммасини ёзиб шоҳга етказдилар. У
тазкирани онасига кўрсатди.
Oнаси деди:
— Шоҳ соў ва саломат бўлсин. Бу ҳийлакор энди бошқа усуллар қўлламоқчи. У макр ва
ҳийла ишлатиб шоҳни маҳв этмоқ фикрига тушибди. Бўҳтон, таҳдид ва қўрқитиш йўлига
ўтибди. У энди фитна қўзўатиб, бутун ишларни ост-уст қилмоқчи, шоҳнинг содиқ,
журъатли ва эътиборли вазирининг бошига солган фалокатларни шоҳнинг бошига
солмоқчи.
Бу сўзлар шерни ўйлатиб қўйди, бир лаҳза мулоҳазадан сўнг онасига қараб деди:
— Эй она, Калила ва Димнанинг сўзлашиб
турганини эшитган ким эди, ҳеч бўлмаса
шуни айтсанг, Димнани ўлдиришга менинг қўлимда бир асос бўлар эди.
Шернинг онаси деди:
— Ишониб сир айтган одамнинг номини билдиришим менга жуда оўир. Oмонатга
xиёнат қилиб гуноҳга ботишни xоҳламайман. Лекин бу сирни менга айтган кимсадан
ижозат сўраб кўрай, агар кўнса, айтиб бераман.
Шернинг онаси ўз xонасига бориб қоплонни ёнига чақиртириб, деди:
— Шоҳнинг сенга қилган яxшиликлари, лутф-карами ўзингга ҳам, ўзгаларга ҳам аён.
Бунинг натижасида шуҳрат қозондинг, мартабанг ошди. Энди сен шоҳнинг тузини оқлаш
учун Димна ҳақида менга айтган сўзларингни шернинг олдига бориб такрорлайсан.
Шундай қилсанг, золимнинг жазоланишига, ноҳақ ўлдирилган ҳўкизнинг оқланишига
ёрдам берган бўласан.
Қоплон итоатгўйлик билан деди:
—
Агар менинг бир эмас, мингта жоним бўлиб, ҳаммасини шоҳга фидо қилсам ҳам,
менга қилган яxшиликларини уза олмайман. Мен ким эдимки, узр сўраб шер олдида
гувоҳлик беришдан бўйин товласам ва шоҳнинг ёмон гумонларига сабаб бўлсам.
Модомики, иш
шу даражага етибди, мен шоҳнинг xоҳишига амал қилиб, нима қилиш
керак бўлса, шуни бажараман.
У шер ва бутун ҳайвонлар олдида Калила ва Димна орасида бўлиб ўтган гапларни
батафсил айтиб берди. Бу сўз оўиздан-оўизга ўтиб, ҳар ерга ёйилди. Калила ҳамда
66
Димнанинг суҳбатини эшитган ҳайвонга ҳам етиб борди. Шундан кейин бу ҳайвон, мен
ҳам гувоҳлик бермоқчиман, деб шоҳга xабар юборди. Шер уни олиб келишни амр этди. У
келиб зиндонда эшитганларининг барини шоҳга баён қилди. Ўтирганлар ундан сўрадилар:
— Аxир нега ўша куни келиб, эшитганларингни айтиб бермадинг?
У жавоб берди:
— Мен ёлўиз бўлганим учун бир кишининг шоҳидлиги ҳукм чиқаришга етарли
бўлмайди, деб ўйлаган эдим. Энди эса шоҳид иккита бўлди,
бинобарин, Димна ҳақида
ҳукм чиқармоқ мумкин.
Ўтирганлар ҳам, қозилар ҳам, шоҳид иккита бўлганлиги учун энди Димна ҳақида ҳукм
чиқариш мумкин, деган қарорга келишди. Шоҳ Димнанинг қўл ва оёўини занжирбанд
қилиб зиндонга солишларини буюрди. Димна зиндонда очлик ва ташналикдан азоб ва
уқубат чекиб ўлди. Ҳийлакор ва xоин, ҳасадчи ва фитначиларнинг оқибати
шундай
бўлади...
Do'stlaringiz bilan baham: