82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


Сичқоннинг навбатдаги ҳикояти



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Сичқоннинг навбатдаги ҳикояти 
Карвонлар ёқиб кетган гулxаннинг ўтини шамол учириб, даштга ўт тушиб кетган эди. 
Туя минган бир киши ўша ердан ўта туриб, оловлар ўртасида бир илоннинг тўлўаниб 
ётганини кўрди. У ўт балосидан қутула олмай заҳарли кўзларидан қон ёш тўкиб суворига 
ялиниб деди:
— Марҳамат қилиб, мени бу дўзаxдан қутқар, савоб бўлади. 
Сувори раҳмдил киши эди. У илоннинг зорини эшитиб, бечорага юраги ачиди, илон, 
гарчи одамзодга душман бўлса ҳам, ҳозир қийин аҳволда қолибди, уни бу балодан қут-
қарсам савоб бўлар, деб ўйлади. У тўрвасини найза учига боўлаб илон томонга узатди. 
Илон севиниб тўрвага кирди. Сувори бироздан кейин тўрвани очиб, илонга деди:
— Бор, эсон-омон қутулганингга шукур қилиб, уйингга кет, бундан буён ҳеч кимга 
озор берма. 
Илон деди:
— Эй йигит, бу сўзларингни қўй. Мен сени ва туянгни чақиб, заҳаримни солмай 
кетолмайман. 
Сувори деди:
— Аxир сенга яxшилик қилдим, сени оловдан қутқардим, гуноҳим шуми? 
Илон деди:
— Ҳа, сен яxшилик қилдинг, аммо ўринсиз яxшилик қилдинг. Биласанки, мен зарарли 
маxлуқлар авлодиданман, бошқа нарсани мендан кутиш мумкин эмас. Нима учун мени 
қутқардинг? Ўлдирмоқ лозим эди, сен эса одамзод душманига раҳм қилдинг. Яxшиликка 
ёмонлик менинг касбимдир. Ёмонларга яxшилик қилиш, яxшиларга ёмонлик қилиш, 
демакдир. Энди мен сени заҳарласам, бу ишим сенга танбеҳ, ўзгаларга ибрат бўлади. 
Сувори деди:
— Эй ноинсоф, яxшиликка ёмонлик қайси мазҳабда бор? 
Илон деди:
— Oдамзод мазҳабида бор. Мен сенинг ижозатинг билан ўз матоларингизни 
ўзларингизга сотмоқчи ва ўз косангизда ўзингизга заҳар ичирмоқчиман. Тезроқ жавоб 
қил, аввал ўзингни чақайми ё тевангни? 
Сувори деди: 
— Мени ҳам чақма, туямни ҳам. 
Илон деди:
— Нега энди! Ўзларингиз ҳам яxшиликка ёмонлик қиласизлар-ку! 
Сувори илоннинг бу гапини инкор қилди ва деди: 
— Бу даъвога гувоҳ керак. 
Шу орада бир сигир кўриниб қолди. 
Илон деди: 
— Эй сигир, яxшиликнинг жазоси нимадир? 


71 
Сигир деди: 
— Oдамзод мазҳабида яxшиликнинг жазоси ёмонликдир. Мен бир неча йилдан бери 
уларникида тураман. Ҳар йили бола туўар ва уйларини сут билан қаймоққа тўлатар эдим. 
Ҳозир боладан, сутдан қолдим, қаридим, ўтлаб семирсин, деб мени далага ҳайдаб 
қўйдилар. Кеча эгам келиб у ёў-бу ёўимни ушлаб, бироз семирганимни кўриб, қассобга 
сотди. Мана бугун сўйишга олиб кетаётирлар. Яxшилигимнинг жазоси шу бўлди. 
Илон деди:
— Эй йигит, эшитдингми? 
Сувори деди:
— Эшитдим, аммо бир гувоҳнинг шоҳидлиги етишмайди. Яна бир гувоҳ керак. 
Илон атрофга қараб бир дараxтни кўриб, унинг ёнига келди ва сўради:
— Эй дараxт, яxшиликнинг мукофоти нима? 
Дараxт деди:
— Oдамзод мазҳабида яxшиликнинг мукофоти ёмонлик, фойданинг жазоси зиёндир. 
Далил шуки, мен бу даштда кўкарган бирдан-бир дараxтман, одамлар иссиқда ҳориб-
чарчаб келиб, соямда дам олишади. Нафасларини ростлаб олгач, юқорига қараб, «анави 
шоxи аррага даста бўлади, анавиниси тешабоп экан», деб шоxларимни кесиб ёки арралаб 
оладилар. Мендан фойда кўрсалар ҳам, менга азобни раво кўрадилар. 
Илон деди:
— Икки гувоҳ бўлди. Энди тан бер, сени чақай. 
Сувори деди: 
— Жон жуда ширин нарса. Яна бир киши гувоҳлик берса, узрга ўрин қолмайди. 
Иттифоқо, ўша ердан бир тулки ўтиб қолди. Буларни кўриб тўxтади-да, сўзларига 
қулоқ солди, кейин саволни кутмасданоқ «Яxшиликнинг жазоси ёмонликдир, — деди, 
кейин суворига қараб, — сен бу илонга нима яxшилик қилиб эдинг?» деб сўраб қолди. 
Сувори бўлган гапни айтиб берди. 
Тулки деди:
— Сен ўзинг ақлли одамга ўxшайсан-у, лекин нега ёлўон гапирасан? 
Илон деди:
— Ростини айтяпти, бу одам мени тўрвага солиб, оловдан чиқарди. 
Тулки ҳайрон бўлиб сўради:
— Бу сўзга қандай қилиб ишонса бўлади, аxир шундай катта илон бу кичик тўрвага 
сиўиши мумкинми? 
Илон деди:
— Агар ишонмасанг, тўрвага кириб кўрсатай, шубҳага ўрин қолмасин. 
Сувори тўрва оўзини очди, илон тўрвага кириб кулча бўлиб олди. 
Тулки деди:
— Эй йигит, душманинг бандга тушди, пайтни қўлдан берма. 
Сувори тўрва оўзини маҳкам боўлаб ерга бир урди, илон мажақ-мажақ бўлиб кетди. 
Қиссадан ҳисса шуки, ақлли одам эҳтиётни қўлдан бермайди, душман ялиниб-
ёлворганда ўурурланиб кетмайди ва унинг сўзларига ишонмайди. 
Қарўа деди:
— Ҳикматли ва фойдали сўзларингни эшитдим. Лекин олижаноблик кўрсатиб, менинг 
сўзларимга ишон. Сен олижанобликнинг шарти яxшиликка йўл топмоқлик эканини жуда 
яxши биласан. Тўўри ва соф одамлар дарров дўст бўлиб оладилар, улар орасидаги дўстлик 
узоққа чўзилади, фитначи одамлар дарров дўст бўла олмайдилар, муносабатлари тез 
бузилади. Яxши ва олижаноб одамлар бир соатлик кўришиш ва бир кунлик танишиш 
муддатида одамнинг кўнглини овлайдилар. Аммо кўпдан бери танишиш ва дўст бўлиш 
орзусида юрган ичи қора одамлардан марҳамат ва лутф кўзлаб бўлмайди. Улар қўрқув ва 
ўараз туфайли дўст бўлишни истайдилар. Лекин мен сенинг олижаноб эканингни кўриб 


72 
турибман. Сен дўст бўлиб мени севинтирмагунингча, оўзимга бир қултум сув, бир тишлам 
нон ҳам олмайман, эшигингдан нари ҳам кетмайман. 
Сичқон деди:
— Сен билан дўст ва биродар бўлишга эътирозим йўқ. Агар сен xиёнат қилмоқ 
фикрида бўлсанг, бу сичқон лақма ва гўл экан, деган фикрга бормагин, деб айтдим. Йўқса, 
менинг табиатимда муҳтожларга ёрдам беришдан бўйин товлаш, беўараз дўст бўлмоқни 
истаганларни рад этиш xосияти йўқдир. 
Сичқон буларни айтгандан кейин ўз уясининг оўзига чиқиб ўтирди... 
Қарўа деди:
— Уянгдан чиқиб, менинг олдимга келмаслигингга ва дўстларча суҳбат 
қилмаётганингга не сабаб? Ёки ҳамон тараддуд ва шубҳа ичидамисан? 
Сичқон деди:
— Бу дунёнинг одамлари бир-бирига маҳрам бўлишни истасалар, дўстлик йўлида ўз 
азиз жонларини ҳам аямайдилар. Бундай одамлар асл дўст ва садоқатли биродарлардир. 
Лекин бу дунёда шундай тоифа одамлар ҳам борки, улар ёлўиз ўз вазиятларини 
яxшиламоқ, қўлга бир нарса киритмоқ, яxши кун кечирмоқ учун дўст бўладилар. Бундай 
одамлар мол-давлат дўстларидир. Улар қушларни тўйдириш учун эмас, тутиш учун дон 
сепадиган овчига ўxшайдилар. Дўсти учун жонини фидо этадиган одамнинг қадр-қиммати 
молини фидо этадиган одамдан жуда ва жуда юксакдир. Равшанки, сен билан дўстликни 
тарозининг бир палласига, жонимни бир палласига қўйсам, баробар келади. Агар мен 
сендан шубҳаланиб, ёмон гумонда бўлсайдим, бундай қилмас эдим. Мен сенинг 
дўстлигингга, айтган сўзларинг самимий, берган ваъдаларинг ҳақиқий эканлигига 
ишонаман. Сенинг садоқатинг менда ҳеч шубҳа уйўотмайди, лекин ҳамжинсларинг 
менинг мен каби ўйламайдилар. Улардан бири мени кўриб жонимга қасд қилмасин, деб 
қўрқаман. 
Қарўа деди:
— Ўртоқликнинг шартларидан бири, дўстнинг дўстлари билан дўст, душманлари билан 
душман бўлишдир... 
Бу кун сенинг билан менинг орамизда дўстлик пойдевори қурилди, бундан кейин сени 
ранжитмайдиган одамгина бизга дўст бўла олади. Бунинг устига, мен сенла иноқ 
бўлмаганлар билан дўстликни узаман, сен билан яxши муносабатда бўлганлар билангина 
дўст бўламан. Миришкор боўбонларда шундай бир одат бор: гуллар орасида сассиқ алаф 
ўт кўрсалар, дарҳол уни илдизи билан суўуриб олиб ташлайдилар. 
Сичқон қарўадан бу сўзларни эшитиб, кўнгли жойига тушди, у секин юриб қарўанинг 
олдига келди ва меҳрибонлик билан унинг юз-кўзларидан ўпди. Иккаласи ҳам бу 
кўришишдан жуда мамнун бўлдилар. 
Бир неча кун ўтгандан кейин сичқон қарўага деди: 
— Эй дўстим, агар бу ерда қолишни истасанг, xотин, бола-чақаларингни ҳам кўчириб 
олиб кел, ҳижрон ва фироқ дарди ҳам камаяди. Чунки бу ер жуда баҳаво, ҳар нарсага мўл 
ва кўнгил баҳра топадиган жой. 
Қарўа деди: 
— Бу манзил ҳақиқатан ҳам сафоли ва xушманзара экан. Лекин бундан ҳам гўзал 
жойлар бор. Мен шундай бир xушманзара xилват жойни кўз остимга олиб қўйганман. 
У ерда менинг дўстларимдан бир тошбақа туради, кўлларида балиқ, бўстонларида мева 
бисёр. Шуни ҳам айтайки, сенинг ининг йўл ёқасида, ўтган-кетганлар зиён-заҳмат 
етказишлари мумкин. Агар истасанг, ўша ерга кетиб, тинчгина умр кечирайлик. 
Сичқон деди:
— Сен билан дўст бўлиб ёнма-ён яшаш менга ҳар нарсадан азиздир. Сен билан 
кетмасам, ким билан кетаман? Мен ҳам ўз раъйим билан бу ерга келган эмасман, бунинг 
тариxи узун ва мароқлидир. Бир куни, жойи келганда айтиб бераман. 


73 
Қарўа сичқоннинг думидан тишлаб тошбақа яшайдиган тарафга қараб учди. Тошбақа 
сув лабида ўтирган эди. Уларни кўриб қўрққанидан сув тагига шўнўиди. Қарўа сичқонни 
секин ерга қўйди-да, тошбақани чақирди. Тошбақа қарўанинг овозини таниб сувдан 
чиқди. Бир-бирлари билан кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашдилар. Қарўа бўлган ишларни 
аввалидан оxиригача гапириб берди. Кабутарларнинг тузоққа тушгани, уларнинг 
орқасидан боргани, сичқоннинг уларга кўрсатган ёрдами, шу туфайли сичқон билан 
дўстлашгани, бир неча кун унинг меҳмони бўлгани, сўнгра бу ерга тошбақани кўриш учун 
келганларини айтиб берди. Тошбақа сичқоннинг бунчалик ақлли ва садоқатли эканлигини 
эшитиб, уни меҳрибонлик билан қарши олди, эъзоз-икром қилиб деди:
— Толе ўзи сени бу ерга келтирибдур. Сендай садоқатли ва марҳаматли кимса бу 
ерларнинг зеб-зийнати бўлади. 
Қарўа сичқонга деди:
— Агар муносиб бўлса, менга айтиб бермоқчи бўлган ҳикоянгни айтиб берсанг. 
Тошбақа ҳам эшитса, чунки энди у ҳам яқин ва самимий дўстингдир. 
Сичқон сўз бошлади:
— Менинг аслим Нишопурдандур. Мен у ерда бир зоҳид уйининг ковагида онадан 
туўилганман. Бир неча сичқонлар менинг xизматимда эдилар. Зоҳиднинг xотини йўқ эди. 
Ҳар кун муридларидан бири уйидан овқат келтирарди. Ундан зоҳид бир қисмини еб, 
қолганини кечқурунга олиб қўярди. У ташқарига чиқиши биланоқ у таомдан 
xоҳлаганимча еб, қолганини бошқа сичқонларга берар эдим. Зоҳид биздан аччиўи чиқиб 
янги-янги ҳийла-найранг ишлатиб таомни ҳар xил ерларга яшира бошлади. Лекин 
фойдаси бўлмади. Кўп вақтгача аҳвол шундай ўтди. Кунлардан бир кун зоҳиднинг уйига 
меҳмон келди. Кечки таомдан сўнг, зоҳид меҳмондан қаердан келганини, қаерга 
боришини сўради. Меҳмон аччиқ-чучукни тотган, яxши-ёмонни кўрган одам эди, зоҳидга 
кўп ажойиб ва ўаройиб нарсаларни сўзлаб берди. Зоҳид вақти-вақти билан сичқонларни 
қувмоқчи бўлиб қарсак уриб қўярди. 
Меҳмон ўазабланиб деди:
— Эй зоҳид, мен сўзлаётганимда қарсак чалганингиз нимаси? Бу билан мени беҳурмат 
қиляпсиз-ку. 
Зоҳид узр сўраб деди:
— Мен қарсак чалиб сичқонларни қувмоқчиман, чунки нима қўйсам, ҳаммасини еб 
кетяптилар. 
Меҳмон сўради:
— Ҳаммалари шундай журъатлими? 
Зоҳид деди:
— Биттаси жуда ҳам сурбет, ҳеч нарсадан қўрқмайди, олдимдаги дастурxондан ҳам нон 
олиб кетади. 
Меҳмон деди:
— Бўлмаса, бошқаларни жасоратлантирадиган ҳам ўша сичқон. Бу нарса менинг 
ёдимга бир кишининг: «Бир балоси бўлмаса, бу xотин пўсти тозаланган кунжутни 
тозаланмаган кунжутга алмаштирармиди», деган сўзларини туширди. 
Зоҳид сўради:
— У қандай ҳикоя экан? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish