Тормозлар ва тормоз ускуналари. Поезднинг ҳаракат тезлигини камайтириш ёки уни тўхтатиш мақсадида локомотив ва вагонлар тормозлар билан жиҳозланади. Темир йўлнинг ҳаракат таркибларида тормозлашнинг қуйидаги турлари қўлланилади:

фрикцион тормозлаш – тормоз колодкаларининг ғилдирак юзасига, ёки ғилдирак ўқига ўрнатилган махсус диск юзасига ишқаланиш кучлари таъсирида юзага келади. Фрикцион тормозлар пневматик ёки қўлда ҳаракатлантирилиши мумкин;
реверсив (электрли) тормозлаш – электровоз двигателлари томонидан ишлаб чиқариладиган энергияни контакт тармоқларига қайтарувчи
рекуператив, ёки энергияни махсус қаршиликлар орқали сўндирувчи реостатли бўлиши мумкин. Реверсив тормозлаш юк поездларининг сурункали қиялик бўйлаб ҳаракатланишида кенг қўлланилади;
рекуператив, ёки энергияни махсус қаршиликлар орқали сўндирувчи реостатли бўлиши мумкин. Реверсив тормозлаш юк поездларининг сурункали қиялик бўйлаб ҳаракатланишида кенг қўлланилади;
электромагнит тормозлаш – электромагнит ускуналарнинг рельсга тортилиш принципига асосланган бўлиб, электрлашган тезюрар йўловчи поездларида асосий тормоз воситаси ҳисобланади ва тормозлаш кучи ғилдиракларнинг рельсга ёпишишига боғлиқ бўлмайди.
Машинист кабинасида машинист крани (поезднинг барча тормозларини бошқариш учун) ҳамда локомотив тормозини алоҳида бошқариш учун ёрдамчи кран ўрнатилган бўлади.
Вагон хўжалигининг асосий вазифалари – вагонларни сақлаш, уларни юк ва йўловчиларни ташишга тайёрлаш ҳамда йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдир.
Вагон хўжалигининг асосий вазифалари – вагонларни сақлаш, уларни юк ва йўловчиларни ташишга тайёрлаш ҳамда йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдир.
Вагон паркининг узлуксиз ишлашида, вагонларнинг яхши сақланишида техник қаровнинг аҳамияти катта. Шунинг учун вагонларни поезднинг сафидан узмасдан ва узиб кўздан кечириш, техник қаров, текширув ва таъмирлаш ишлари бажарилади.
Вагон таъмирлаш корхонаси йирик корхоналардан бири ҳисобланиб, вагонларни таъмирлашга мўлжалланган. У ерда вагонларни таъмирлашдан ташқари вагонлар такомиллаштирилади, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади ва бундан ташқари вагон ғилдиракларини созлаш ишлари бажарилади.