8-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг ривожланиши ва инқирозга учраши



Download 0,67 Mb.
bet10/15
Sana29.04.2023
Hajmi0,67 Mb.
#933444
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
8-мавзу.

Тарихий жиҳат
“Тобелик генеалогияси” мақоласида (1994) тадқиқотчилар Н.Фрейзер ва Л.Гордонлар нима учун камбағаллик ва тенгсизлик мавзуси Welfare dependency муаммоси нуқтаи назаридан муҳокама қилинади, нима учун умуман, ижтимоий хизматлар фуқароларнинг маълум салбий миқдорда тобелигига уюша бошладилар? Тарихий жараёнда тобелик тушунчасижан қандай фойдаланилди, қандай воқеалар ушбу сўзни, унинг маъносини, янги ёндашувларни тушунишга таъсир кўрсатди. Фрейзер ва Гордонлар “ижтимоий ҳаётни тавсифловчи иборалар ўзгартиришлар кирита оладиган, воқеликни шакллантира оладиган маълум фаолликка эга бўлади”, айнан шунинг учун ҳам ушбу тушунчанинг таҳлили муҳим, тобелик - турли маъноларида у амалда бутун тарихида ижтимоий муносабатлар бир негизли тушунчаси ҳисобланади48.
Мақола муаллифларининг таъкидлашларича, ҳозирги ижтимоий-иқтисодий шароитларда турли қарашларни ёқловчи (консерваторлар, либераллар, демократлар) сиёсий арбоблар Welfare dependency танқидида бирлашганлар49. Сиёсат соҳасидаги экспертлар “(Welfare) тобелик зарар келтиради, кишиларни ўзини мустақил тутишга рағбатини узади, реципиентларини шу тариқа яккалаштиради ва қоралайди, бу уларнинг дунёқараш бўйича ҳам, турмуш шароитлари бўйича ҳам паст синф эканликларини қайд этади ва шунга урғу беради”50.
Тарихий жиҳатдан ижтимоий тобелик муаммосига мурожаат қилган ҳолда Фрейзер ва Гордонлар ушбу ҳодиса шаклланишининг турли босқичларини ўргандилар.
1890-1945 йилларда Америка. Фаровонлик жамияти билан боғлиқ равишда “тобелик” тушунчаси АҚШ да ишлаб чиқилган. Америка Қўшма Штатлари камчиликлардан бири сифатида, замонавий инсонни тавсифловчи хусусиятлардан бири сифатида боқимандаликни шакллантириш бўйича ҳаракатларда, айниқса, фаолдир. Мамлакатда феодализм ёки аристократиянинг кучли, таъсирчан мероси мавжуд бўлмаганлиги ва демакки, хўжайин ва қўл остидагилар ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатлар мазмунини умумқабул қилинган тушуниш туфайли эски, тобеликнинг саноатлашган миқдори меъёридаги, асосий бўлган, кўпчилик томонидан ажратиладиган тобелик кучсиз бўлди, йўқ қилувчи, хўрловчи аҳамияти, мазмуни устунлик қилди51.
Нима учун АҚШ да ушбу мавзуни маълум реципиентлар гуруҳига салбий муносабат нуқтаи назаридан ишлаб чиқилиши кўп жиҳатдан шу билан изоҳланади: Африка-Америкалик ёш оналар мустамлакалар собиқ аҳолиси вакиллари, Австралия тобе аҳолиси ҳам шундай аҳволда бўлдилар (аборигенлар тарихан тобе бўлдилар). Қўллаб-қувватлашга тобелик кўпроқ қораланди (давлат хусусиятига эга бўлганлар маркали аҳамият касб этди), камбағаллик мақомини ўзида ҳис қилмаган ҳолда бундай ёрдамга ишониш қийинроқ52.
1890 йилдаги ислоҳотлар dependent («тобе») сўзини киритиш орқали ёрдам олувчи аҳолини қораланишдан қутқариш учун pauper («камбағал») сўзини улар билан алмаштирди. Дастлаб тушунча фақат болаларга (айбсиз қурбонларга), сўнгра ХХ аср бошларида катталарга ҳам тегишли бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин dependent сўзининг йўқ қиладиган, хўрлайдиган моҳияти қайд этилди. Аммо бу ёрдам бермади, “тобе” ва “тобелик” сўзи салбий ирқий талқинга эга. “Камбағаллик” дан “тобелик” ка ўзгартириш орқали тобеларни унинг белгиларидан ҳоли қилишга уриниш муваффақиятсизликка учради53. Ҳатто узоқ муддатли тебранишлар, шубҳалар ва қораланиш қанчалик кучли бўлганлиги ҳақидаги ор қилишдан, Буюк депрессиядан кейин ҳам кишилар давлат ёрдамини кўрсатдилар.
Бироқ маълум маънода вазият юмшади. Ҳаммаси ҳам бир хил тобе сифатида қаралмади. Давлат таъминотида бўлиш dependent бўлиш шарт эмас54.
Юқори даражада индустрлашган Америка жамияти.Кўплаб америкаликлар ҳалигача давлат таъминотининг иккита шаклини ажратадилар: Welfare ва non-Welfare, фақат биринчи тури тобелик яратади, деб ҳисоблайди55.
Бироқ ХХ асрда “тобелик” тушунчасининг салбий бўялиши янги чизгиларга эга бўлди. Агар саноатлашган жамиятда давлатга тобелик қатор вазиятларда қандайдир табиий ва тўғри сифатида қабул қилина олса, саноатлашган жамиятда вазият анча ўзгаради. Тобеликнинг барча шакллари эндиликда кескин салбийликдан бошқачароқ қабул қилинмоқда: улардан қочишга тўғри келади ва уларнинг барчаси қораланишга муносиб. Бундан ташқари, тобелик феминистик ва ирқий қамчи остида қатъий уюшади56.
Юқори даражада индустрлашган жамиятда юқори тобелик “яхши” шакллари эҳтимоли ортиқ йўқ, - деб ёзади Фрейзер ва Гордон.
Нима учун “тобелик” тушунчаси салбий бўёқларга эга бўлди? Бир қанча асослашларни келтирамиз.

  1. Тиббий мунозара: патологиядан уюшиш, алкоголь ва наркологик тобеликдан кетиш.

  2. Руҳий мунозара: “1950 йилларда ижтимоий ишчилар руҳий таъсирни бошдан кечирган ҳолда аёллар, айниқса, ёлғиз оналар орасида тарқалган етукмаслик, ривожланмаганлик шаклида тобелик қайд этила бошлади”57.

1980 йилларда тобелик юзасидан маданий ваҳима қайд этилди. Америка руҳий уюшмаси томонидан dependent personality disorder (руҳий бузилиш сифатида шахс тартибсизликлари – тобелик, тўлақонли бўлмаслик) руҳий бузилиш расман кодлаштирилди.”Бундай бузилишларга эга кишилар бошқаларнинг маслаҳатлари ва кафолатлари ортиқча сонисиз қарор қабул қила олмайди, улар учун танлов қилишни раво кўрадилар, касалликлар кўпроқ аёлларда ташхис қўйилмоқда”58.
Қатор камситувчи амалиётларни бартараф қилиш – Афроамерикаликлар ҳуқуқларда нисбатан тенглаштирилган, Афроамерикалик аёлларга ҳам давлат таъминоти унсурлари имтиёз сифатида қулай бўлган. Демак, тобелик кишилар онги ва ирқий ғоя билан боғланади.
Шундай қилиб, янги стереотип яратилди – қора танли, ўсмирларнинг эрсиз оналари таъминотга тортилди59.
Натижаларни жамлаган ҳолда Фрейзер ва Гордонлар шундай деб ёзадилар: Welfare dependency хулқ – атвор синдромига қадар олиб бордилар, бундан эндиликда янада муносиброқ нафратландилар.
Тобелик муаммоси ҳақида фикрлаган ҳолда тадқиқотчилар тарихга мурожаат қилганлари ажойибдир. Бунда тобеликни фақатгина тушунтиришгагина эмас, балки ёқлашга ҳам уриниб кўрилади. Бу қанчалик меъёридаги ҳолатга ўзига хос қайтиш бўлса, шунчалик тренднинг чуқурлашуви эканлиги кўрсатилади. Энди Бланден Фрейзер ва Гордонларнинг изидан тушунчанинг генеалогиясини кузатиб “тарихий танқид”га мурожаат қилади. Шунингдек, масалан, унинг кўрсатишича, токапиталистик жамиятда тобе бўлиш мутлақо меъёрида ҳисобланди. Бу унда қурилган ва зарурий меҳнат билан банд бўлган бир бутун тизимнинг бир қисмини англатади.”Тобелик ҳолати, - деб ёзади Бланден, - тўла қабул қилинувчан бўлди, фақатгина олий дворянлар қатламини, олийжанобларни бир томондан ва бошпанасизлар ва чет элликларни бошқа томондан, истисно этганда, камраб олди”60.
Фақат ўн йиллар ўтиб, феодал-вассалчилик тизимида қурилмаган мустақил индивид, лланма ишчи мақоми эътирофга сазовор бўлди.
Тобеликнинг бошқа ягона қуймаларга қуйилмаган икки турини – иқтисодий ва ижтимоий-ҳуқуқий турларини ажратиш мумкин бўлди. Тобелар орасида – гадойлар, қуллар, колониялар туб аҳолиси мавжуд61.
Бланденнинг ёзишича, ХХ асрда тобеликнинг янги тури – “уй бекалиги” пайдо бўлди. “Уй хўжалигини юритиш патриархал бўйсунишнинг янги шакли сифатида институционаллаштирилган. Агар ёлланма меҳнат эндиликда мустақилликнинг шакли сифатида баҳоланса, уй хўжалиги эса тобелик шакли бўлиб, аёллар учун қабул қилинувчан ҳисобланади”62.
Welfare State нинг юксалиш даври ташкил қилинган ишчилар ҳаракатини институционаллаштиришга тегишлидир. Дастлабки касаба уюшмалари шу даражада “ўзаро ёрдам жамиятлари” бўлдиларки, қайсики, улар “синфий кураш” ташкилотлари ҳисобландилар”63.
“Ишчилар синфининг ўзи, - деб ёзади тадқиқотчи, - ўзаро ёрдам тизими билан қамраб олинган: 100 йил олдин ишчилар ҳаракати давлат томонидан умумий ҳуқуқ ва имтиёзлар тақдим этиш каби дастурларни институционаллаштиришга улгурди; бундай институционаллаштиришнинг ён таъсири ишчилар синфининг объекти ва субъектив “қуллик” бўлди”64.
Шу пайтдан бошлаб, тобелик муаммоси долзарблашади, деб айтиш мумкин. Бунда “тенгсизлик” вужудга келди ва реципиентларга турлича муносабат қайд этилган – паст мавқени аёллар ва ўз еридан фойдаланган туб аҳоли эгаллади. Давлат имтиёзларига талабгорлар моддий қўллаб-қувватлашга арзийдиганлар ва арзимайдиганларга беихтиёр ажратилди: “бир талабгорни “арзийдиганлар” сифатида баҳолашга исталган чора демак, қўллаб-қувватлашга арзимайдиган деб ҳисоблайдиган бошқаларга иснодни юклайди. Демак, ижтимоий таъминотнинг универсал ва мақсадли хусусияти ўртасидаги дилемма белгиланди. Биринчиси катта харажатлар талаб қилади ва мумкин бўлган боқимандаликни огоҳлантирмайди, аммо жамият турли қатламларини қоралашга ҳам рдам бермайди.
Welfare “тобеликка кўникма” ҳосил қилиши мумкинлиги ҳақидаги ғоя 1929-1933 йиллардаги Буюк, депрессия даврига тегишлидир. 1950 йилларда психиатрлар аёллар, хусусан, оналар орасида етукмаслик, ривожланмаганлик шакли сифатида тарқалган руҳият бузилишлари сифатида тобеликни ташхислай бошладилар65.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish