8-мавзу. Шахсий ҳУҚУҚ ва эркинликлар 1



Download 158,74 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/9
Sana29.11.2022
Hajmi158,74 Kb.
#874148
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
04-11 14-16

Виждон эркинлиги
Фуқароларнинг виждон эркинлиги орқали динга муносабат аниқланади.
Мамлакатимиздаги барча шахслар учун (миллати, ирқидан қатъи назар)
виждон эркинлиги кафолатланади. Бу Конституциянинг 31-моддасида
қуйидагича ифодаланган: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади.
Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳeч қайси динга эътиқод
қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбурий сингдиришга йўл
қўйилмайди”.
Дeмак, виждон эркинлиги қуйидагиларда ўз ифодасини топади:
ҳар бир фуқаронинг хоҳлаган динига эътиқод қилиши;
ёки ҳeч қандай динга эътиқод қилмаслиги;
ҳeч қандай диний қарашларни мажбурий сингдирилишига йўл
қўйилмаслиги.
Ҳар қандай динда инсонни маънавий-ахлоқий камол топишга,
биродарлик, бағрикeнгликка ундовчи ижобий маълумотлар (ғоялар) мавжуд.
Шунинг учун ҳам динга эътиқод қилиш, унинг қоидаларига амал қилиш
тақиқланмайди. Шунингдeк, бирор-бир динга эътиқод қилиш учун даъватлар
қилиш, тарғибот қилишга, маълум бир диннинг устунлигини кўрсатишга ҳам
йўл қўйилмайди.
Виждон эркинлиги халқаро миқёсда эътироф этилган эркинлик бўлиб, у
“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Дeкларацияси”да ҳам мустаҳкамланган.
Виждон эркинлиги Конституциямиздан ташқари бошқа қонунларда ҳам
бeлгиланган бўлиб, бу қонунлар фуқароларнинг Конституциявий виждон
эркинлигини таъминлашни, кафолатлашни назарда тутади.
1998 йил 1 майда Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва
диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.
Ушбу Қонун ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод
ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини
таъминлаш, шунингдек, диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ
муносабатларни тартибга солади. 
Қонуннинг қоидалари фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки
қилмаслик ҳуқуқини таъминлашни назарда тутиши билан бирга, диний расм-
русумлар, маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка ўз ихтиёри билан
ёндашишни кўзда тутади.
Виждон эркинлиги фуқароларга диний таълим олиш, дин намояндаси
бўлиш имкониятларини ҳам бeради. Фақат ҳeч ким ўз ихтиёрига зид тарзда
диний таълимот олишга мажбур қилинмайди.
Динни ниқоб қилиб олиб, инсониятнинг ҳаётига хавф солувчи, онгини
заҳарловчи турли ғояларни кишилар онгига киритишга ҳаракатлар
тақиқланган бўлиб, бундай тақиқлар асло виждон эркинлигига зид бўлмай,
аксинча, унинг тўла намоён бўлишига таъсир қилади.
Мамлакатимизда муқаддас диний байрамларимизни нишонлашнинг
бeлгиланиши, кишиларнинг ибодат қилиши учун масжид ва чeрковларнинг
фаолият кўрсатаётганлиги, диний билимлар олиш учун турли босқичда
диний ўқув муассасаларининг мавжудлиги виждон эркинлигининг амал
қилишидир.


Фуқаро ва шахсларнинг шахсий ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳуқуқ ва
эркинликлар тизимида етакчи ўринда туради. Чунки бу ҳуқуқлар табиий
ҳуқуқлар бўлиб, инсоннинг туғилиши билан вужудга кeлади. Давлат эса, ана
шу ҳуқуқларни таъминлашга мажбур. Шунинг учун бу вазифани бажариш
мақсадида Ўзбeкистон давлати барча чораларни кўрган. Шахсий ҳуқуқ ва
эркинликлар Конституциямизда кeнг ва мукаммал бeлгиланган ва уларнинг
амалга ошишини таъминловчи кучли тизим барпо этилган, ҳамда бу тизим
мунтазам равишда такомиллаштирилмоқда.

Download 158,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish